O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.52K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
🔴#LIVE
Тўққиз ойда нечта давлат активи қанча янги иш ўрни яратиш шарти билан инвесторларга сотилди?

Аввалроқ, парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган 9 ойида 611 та давлат активи 904,4 млрд сўмга 6,3 трлн сўм инвестиция киритиш ва 11 минг 519 та янги иш ўрни яратиш шарти билан инвесторларга сотилган. Лекин шунга қарамай, давлат улуши сақланиб қолаётган айрим тармоқлар ва йирик корхоналарда бозор механизмларига ўтишнинг кечикаётганлиги янги турдаги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илғор технологияларни жорий этиш, хусусий капитални фаол жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратишга тўсқинлик қилмоқда.

–Кейинги пайтда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштиришга қаратилган салмоқли ишлар олиб борилди. Лекин бу борадаги ишлар самарали ташкил этилмагани сабабли кўп корхона ва объектлар сотилмасдан турибди, –деди Д.Ахмедов.– Шу жиҳатдан куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган мазкур ҳужжат ўз вақтида қабул қилингани билан катта аҳамиятга эгадир. Чунки ушбу фармонда давлат иштирокидаги корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш бўйича муҳим вазифалар ўз ифодасини топган.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
🔴#LIVE
Фармонда нечта йирик давлат корхонаси ва хўжалик бирлашмаси трансформация қилиниши белгиланган?

Йиғилишда таъкидланганидек, Президент фармонида 32 та йирик давлат корхонаси ва хўжалик бирлашмаси трансформация қилиниши белгиланган. Хусусан, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади.

Депутатларнинг айтишича, ЎзЛиДеП Ўзбекистоннинг бизнес юритиш ва инвестиция киритиш учун энг жозибадор мамлакатлар қаторидан ўрин олишини таъминлаш, саноатнинг юқори технологияли тармоқларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинишини рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга йўналтирилган фаол инвестициявий сиёсат юритилиши тарафдори. Партия етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтириш, жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлардан самарали фойдаланишни илгари сурган эди.

Йиғилишда ушбу таклиф ва мулоҳазаларнинг аксарияти фармонда ўз аксини топгани ҳамда мазкур ҳужжат билан давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилиниши Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракция аъзолари учун муҳим воқелик бўлгани қайд этилди.

Шунингдек, мазкур фармоннинг ижроси соҳада узоқ вақтдан бери тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишга хизмат қилиши қайд этилиб, депутатлар фармон моҳияти ва аҳамиятини жойларда кенг тарғиб қилиб, хусусийлаштириш жараёнларини ҳалол ва очиқ-ошкора ўтишида парламент назоратини ўрнатиш лозимлиги таъкидланди.

Якунда мазкур ҳужжат ижросини таъминлашда ЎзЛиДеП ва унинг парламентдаг фракцияси олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” томонидан «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастурини амалга оширишда ёшларнинг ўрни» мавзусида Республика ёшлар конференцияси ўтказилди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Депутат аҳолининг 20 дан ортиқ мурожаатини жойида ҳал қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/7519

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
#ЯнгиЎзбекистон #Интервью #Депутат
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бандликни таъминлашда янгича механизмлар жорий этилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/7529

Мавлуда ХЎЖАЕВА билан суҳбатимиз ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларнинг самараларига бағишланди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/7530

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
O‘zLiDeP вакиллари Фарғонада тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/7534

Мазкур мурожаат бўйича туманнинг 1-сектор дастурига киритилди ва бу лойиҳа учун тумандаги Агробанк ва Ҳалқбанклари бириктирилди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Рақамли иқтисодиёт бизга нима беради?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/7528

Партиямиз сайловолди дастурида ҳам бу борада аниқ вазифалар қўйилган. Хусусан, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини жорий этиш, “ақлли”, “хавфсиз” шаҳар, “интернет буюмлар” технологияларини кенг жорий қилиш, телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, ушбу асосда мамлакат ЯИМнинг 30 фоизга ўсиши ҳамда “рақамли иқтисодиётга тайёрлик” ва “АКТ ривожланиши” халқаро индекслари бўйича илғор давлатлар қаторига киришни таъминлаш шулар жумласидандир.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
❗️Шавкат Мирзиёев раислигида таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🤔 Ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлиги таъкидланди.

🇫🇮 Бу борада Финляндия тажрибаси мисол қилиб келтирилди.

❗️– Мактабда ўқитиш методикаси ўзгармаса, таълим сифати ҳам, мазмуни ҳам, муҳит ҳам ўзгармайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

🏫 Мактабларни таъмирлаш, ободонлаштириш, иситиш каби хишларга ҳокимлар шахсан масъул.

Ҳар бир мактаб рейтинги шакллантирилади.

💴 Рейтингда биринчи бешликка кирган мактаб директорларига маҳаллий бюджетдан устама тўланади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/7537

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
#AktamXaitov #Munosabat
Таълим — келажакка қадамлар учун биринчи калитдир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/7538

O'zLiDeP сайловолди дастурида ҳам таълим-тарбия соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, Таълим тўғрисидаги кодексни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш, мамлакатимиз халқ таълими тизимига ривожланган давлатлар тажрибаларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган. Партия хусусий мактабгача таълим муассасалари ва ўрта таълим мактаблари тармоғини ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
#Live
“Наврўз” (“Анҳор локоматив”) маданият ва истироҳат боғида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Ишбилармон аёл-2020” кўрик-танлови Республика босқичи бошланди.

Батафсил www.uzlidep.сайтида.

@uzlidep