O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
“Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акцияси Фермерлар кенгашини ҳам, OʻzLiDePни ҳам тадбиркорларнинг ишончли таянчи ва суянчига айлантирмоқда

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманида фаолият кўрсатаётган “Орзу ҳавас йўллари” фермер хўжалиги раҳбари Н.Шодмонова унга “Агробанк” Косон туман филиали 2025 йил ғалла ҳосили учун маблағ ажратмаётгани ҳақидаги шикояти эълон қилинди.

Фермернинг мурожаати Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан ижобий ҳал этилди. Кенгаш томонидан “Агробанк” Косон туман филиалига сўровнома киритилиб, “Орзу ҳавас йўллари” фермер хўжалигига 116,8 млн сўм кредит ажратилди.

Тан олиш керак, фермер ва банк ўртасидаги бу каби муаммолар ҳамон учраб турибди. Шу боис Фермерлар кенгаши ва ЎзЛиДеП ўртасида фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ишончли ҳимоя қилиш, муаммо ва таклифларига ечим топиш мақсадида “Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акциясини ўтказмоқда. Акция доирасидаги тадбирларда тадбиркор ва фермерлар муаммоларини ечишда улар билан мулоқот йўлга қўйилган.

Муаммоларни тизимли ҳал қилишга қаратилган мазкур акция доирасида бугунгача тадбиркор ва фермерларни ўйлантириб келаётган ўнлаб масалаларга ечим топдик.

Асосийси, юртимиз ишбилармонлари ҳам бу каби ёндашувдан хурсанд. Улар Фермерлар кенгаши ва OʻzLiDePнинг тадбиркорлар муаммоларини эшитадиган ташкилотдан, уларни қийнаётган масалаларни ҳал қила оладиган кучли органга айланаётганини ҳис қилишмоқда. Бу эса уларнинг ўзларига бўлган ишончини оширмоқда.

#uzlidep #fermerga_yordam

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Венчур фондлар бизнесни ривожлантиришда муқобил манба

🔼 Сўнгги йилларда соҳани ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат улушини босқичма-босқич камайтиришга қаратилган аниқ манзилли чора-тадбирлар кўрилди.

🗣️ Солиқ ставкалари камайтирилиши, асоссиз ва ноқонуний текширувларга барҳам берилиши, айрим молиявий жарималар бекор қилиниши мамлакатда тадбиркорлик муҳитининг ижобий томон ўзгаришига сабаб бўлди. Фаол ислоҳотлар натижасида одамлар бизнес юритишда ҳақиқий эркинликни ҳис қилибгина қолмай, ўз фаолиятида кўриб, билиб, бу орқали ишига ишончи ортиб бораётир.

🔗 Батафсил

Шахноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастурида белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш учун тузилган O'zLiDeP ишчи гуруҳлари фаолияти таҳлил қилинди | Репортаж

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP депутатлари назоратида: Ёшлар учун иш ўринлари ва тадбиркорлик имкониятлари

😎 Касби туман O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи минбари доирасида ўтказилган эшитувларда Президентимизнинг ПФ-61 сонли фармони ижроси таҳлил қилиниб, амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

🔼 Ўтган йилда 882 нафар ишсиз ёшни банд қилиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 77 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 16 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 1 нафарига имтиёзли кредит ажратилди, 148 нафари замонавий касбларга ўқитилмоқда, 142 нафари эса ўзини-ўзи банд қилишга эришди. Шунингдек, 429 нафар ёшга деҳқончилик учун ер майдони ажратилди ва яқин вақт ичида яна 150 нафар ёшга ер берилиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-153 сонли қарори асосида эса ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратилиб, замонавий касбларга ўқитиш ишлари давом этмоқда. Хорижий тилларни ўқитиш ҳам муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. 2024 йилда 90 нафар ёш немис тилини ўрганиб, 10 нафари B1 сертификатини қўлга киритди. Шунингдек, 125 нафар ёш хорижий тил курсларига жалб қилинди.

Жорий йилда ёшларни IT ва замонавий касбларга ўқитиш, тадбиркорлик учун кредит ва ер ажратиш, хорижий иш бозорига тайёрлаш каби лойиҳалар амалга оширилади. Шунингдек, "Яшил макон" доирасида "Ёшлар боғ"лари ташкил этиш режалаштирилган.

📊 Ёшлар бандлиги борасида тизимли ишлар давом этмоқда. Муаммо ва эҳтиёжлар ўрганилиб, аниқ режалар асосида амалий чоралар кўрилмоқда.


#uzlidep #deputatlik_eshituvi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O’zLiDeP раҳбари нишонлик фермерлар билан учрашди

🔍O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қашқадарё вилоят Нишон туманида фермерлар билан учрашди. Дастлаб тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги 22-сонли Фармони мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар, хусусан республика Фермерлар кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер хўжаликларини молиявий қўллаб қувватлаш борасидаги имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #Xaitov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Самарқанд – Тойлоқ йўналишида автобус қатновини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

🔍O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашида депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

🔍Йиғилишда Самарқанд тумани “Захлик” МФЙ фуқароларини 5-сонли оилавий поликлиникага бирлаштириш масаласини ҳал этишга келишиб олинди. Шунингдек, вилоят транспорт бошқармаси томонидан шаҳардан Тойлоқ туманига автобус қатновларини йўлга қўйиш ҳамда Самарқанд тумани бўйича 122 та автобус қатновини қайта тикланиши қайд этиб ўтилди.

🔍Йиғилишда шунингдек, автотураргоҳлар ташкил этиш, тадбиркорлар учун имтиёзлар, тиббий суғурта жорий этиш ва қурилиш соҳасидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисобот-сайлов йиғилишларида танқидий-таҳлилий мулоҳазалар билдирилмоқда

😎 O‘zLiDeP Ғиждувон туман Кенгашида 79 та БПТ фаолият юритиб, улар 19 мингга яқин аъзони бирлаштиради. Туманда қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари жонли муҳокамалар билан ўтмоқда. Ҳозиргача 52 та БПТда шундай йиғилишлар ташкил этилган.

🔼 Йиғилишларда ҳисоботлар танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилиниб, 2025 йил иш режасига жиддий ёндашилмоқда. Масалан, “Ғиждувон машҳураси” БПТ йиғилишида партия ва маҳаллий Кенгаш вакиллари иштирок этиб, ташаббус ва таклифлар билдирилди.

29 нафар аъзо бирлашган мазкур БПТ аҳоли муаммоларини кўтариб, уларни ҳал этишда депутатлар билан ҳамкорлик қилди. Жумладан, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашда фаол иштирок этди.

😎 Йиғилишда БПТ етакчисининг ҳисоботи қониқарли деб баҳоланди ва у яна раисликка сайланди.

#uzlidep #buxoro

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Миришкорлик фермер электр энергияси учун субсидия ажратишни тезлаштиришда ёрдам сўради

😎 O'zLiDeP раиси Актам Хаитов Миришкор туманидаги “Найзор” фермер хўжалиги раҳбари Мурод Қорёғдиев даласида бўлиб, ғалла майсаларини озиқлантириш, дала четларида экилган кўчатлар парвариши, ички имкониятлардан фойдаланиш борасидаги ишлар билан танишди.

🔼 Айни пайтда “Найзор” фермер хўжалигида 40 гектар майдонда ғалла экилган. Яна шунча ерни чигит экиш учун тайёрлаб қўйишган. 88 бош қорамол бўлиб, 25 гектар майдонда чорва озуқаси етиштирилади.

📌 “Искандар сифат толаси” фермер хўжалиги дала майдонидаги мулоқотда асосан экин майдонларини электр насоси ёрдамида суғораётган фермерлар учун фойдаланилган электр энергияси учун субсидиялар ажратиш, фермер хўжаликларин минерал ўғитлар билан таъминлаш, дала меҳнаткашларини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

#uzlidep #Xaitov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар парламентининг III чақириқ сайловларига старт берилди

🔼 Сайлов 3 босқичда ташкил этилади:

1 босқич: Сиёсий партияларни туман (шаҳар) ташкилотларига ариза билан мурожаат этиш (бунда Сиз туғилган жойингиздан ҳужжатларни топширишингиз лозим).

2 босқич: Партияларнинг Ҳудудий комиссиялар суҳбатида иштирок этиш ва уларни ҳулосалари асосида кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритиш.

3 босқич: Партияларнинг Республика комиссияси суҳбатида иштирок этиш ва энг муносиблар қаторида бўлиш.


Азиз ёшлар имкониятни қўлдан бой берманг. Парламент сизни кутмоқда!

⬇️ Низомни юклаб олиш

#yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
XXI asr 11.pdf
2.4 MB
😎 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 27 март 12 -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

• Рамазон ҳайити 30 мартда нишонланади!
• Ҳазрат Навоий башорати
• O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашида нима гап?
• Партия фаолияти журналист нигоҳида
• Парламент депутатлари муносабат билдиради
• Қадри баланднинг қадди ҳам баланд бўладими?
• Миллий брендлар оммалашяптими?
• Бизда ҳам даромадларни декларациялаш фурсати етди!
• Саратонни енгиш мумкин, фақат...
• Шукур Холмирзаев: Мен истайман, ҳамма рост гапирса!

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мубораклик фермерлар банк хизматидан норози

😎 O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Муборак туманида бўлиб, фермер хўжаликлари далаларида олиб борилаётган дала ишлари билан ҳам танишди. Мулоқот чоғида туман фермерлари Агробанк туман бўлими ходимлари хизматидан норози эканликларини билдиришди.

- Кредитга қуёш панели харид қилиб, ундан олинадиган энергия эвазига сув насосларини ишлатишни режа қилган эдик, аммо Агробанк туман бўлими бизга кредит ажратмади, - дейди “Дониёр Жониқул полвон” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ихтиёр Қўйлиев. – Бугунги кунда банк биз учун эмас, бизлар банк учун хизмат қилаяпмиз. Ҳаттоки, томчилатиб суғориш ускунаси харид қилиши учун ҳам молиявий кўмак ололмадик.


🔼 Мулоқотда фермерлар пахтанинг харид нархи пастлиги ва молия муассасалари томонидан субсидия ажратишдаги сусткашликлар, пахта ҳосили учун бериладиган маблағни ололмаётганлари ҳақида ҳам куюнчаклик билан гапиришди.

#uzlidep #Xaitov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM