O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.6K subscribers
30.7K photos
3.33K videos
57 files
15.5K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
OʻzLiDeP ишчи гуруҳи “Зарбдор парранда” фаолияти билан яқиндан танишди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʻzLiDeP фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ Зарбдор туманида таълим соҳаси вакиллари билан учрашди.

📣 Очиқ ва самимий руҳда ўтган давра суҳбати давомида таълим тизимига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Соҳада давом этаётган ислоҳотларни янада ривожлантириш борасидаги зарбдорлик таълим тизими ходимларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

📍 Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари “Зарбдор парранда” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишдилар. Таъкидлаш керак. Мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши 64 нафар доимий иш ўрни яратиш имкониятини берди. Кооперация асосида ҳамкорлик қилиш истагидаги хонадонлар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Корхона билан ҳамкорликни йўлга қўйган ва ўз хонадонида 1000 та жўжани парвариш қилаётган Шамсиддин Тошбоев доимий даромад манбаига эга бўлганидан мамнун.

➡️ Айни пайтда мазкур корхонада бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Бу эса яна 100 та янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради.

🔼 Ишчи гуруҳ аъзолари режадаги лойиҳаларнинг истиқболи билан қизиқдилар. Мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф бўйича вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #jizzax

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Давлат дастури лойиҳаси – OʻzLiDeP ёшларининг нигоҳида" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
 
😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Юксалиш умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “Давлат дастури лойиҳаси – OʻzLiDeP ёшларининг нигоҳида” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда партиянинг волонтёр ёшлари ва ОТМ талабалари иштирок этди.

📣 Мулоқот давомида 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” Давлат дастури лойиҳасидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

➡️ Очиқ мулоқотда Давлат дастури лойиҳаси доирасида қабул қилиниши кутилаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди. Қонунчилик палатасининг ушбу ҳужжатларни тайёрлаш ва ижросини таъминлашдаги фаолияти муҳим экани таъкидланди.

🗣️ Шунингдек, OʻzLiDeP ёшларининг Давлат дастури лойиҳасига муносабати ҳам тингланди. Ёшлар партиянинг ушбу дастурнинг ишлаб чиқилишидаги фаол иштирокини алоҳида эътироф этиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди.

#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилояти Янгиобод туманида аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ишлар билан танишдилар.

#uzlidep #jizzax

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саломатликни мустаҳкамлаш – бош мақсадимиз!

Ҳар ким меҳнати, маҳорати ва қобилиятига яраша рағбат олиши барча соҳалар каби тиббиёт соҳасига ҳам керак эди. Чуқур билимли ва қўли енгил тиббиёт ходимларининг меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, алоҳида ютуқларга эришган, тажрибали ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устамани жорий этиш жуда мақсадга мувофиқдир.

Тиббиётдаги бу каби ислоҳотларни амалга оширишда ҳар бир масъул шахс виждонан меҳнат қилишимиз, аввало ўзимиз жамоамиз билан ибрат бўлмоғимиз керак. Бу жиҳатдан мен давлат дастури лойиҳасини қўллаб-қувватлайман.

Хуршидахон Халилова
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати, O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари


🔗 Батафсил

#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат аҳоли билан учрашди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси Дурбек Ахмедов пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Шарқ Юлдузи”, “Хондамир” ва “Ибрат” МФЙ маҳалла еттилиги ва ҳудудда яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказди.

📍 Учрашув давомида депутат Дурбек Ахмедов аҳоли муаммолари, ҳудуд ободлиги масалаларини хал этиш тизимлари ва Республика миқёсида олиб бориладиган Давлат дастури лойиҳасига киритилаётган муҳим йўналишлар, шунингдек, аҳоли бандлиги, тадбиркорликни ривожлантириш каби долзарб масалалар юзасидан маълумот бериб ўтди.

📣 Учрашув жараёнида кўриб чиқилган масалалар юзасидан фуқаролар ўз фикрларини билдириб, таклифлар беришди.

#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда тадбиркорлар билан очиқ  мулоқот ўтказди.

#uzlidep #jizzax

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM