O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Туризм соҳасида ҳам катта ишлар қилинди. Тадбиркорларнинг 6,5 триллион сўм сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга тушди.

Келгуси йилда меҳмон ўринлари яна 30 мингга ошади. Тадбиркорлар бунга 10 триллион сўм инвестиция киритишга тайёр.

Бу йил ишга тушган 17 та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.

Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик “Sea Breeze” номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди. Шунингдек, мамлакатимизга дунёни нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти.

Савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилиб, экспортни молиялаштириш учун 350 миллион доллар ажратилди. Натижада берилган ҳар 1 доллар ҳисобига тадбиркорлар 6 долларлик экспорт қилди.

Келгуси йилда бунга яна 300 миллион доллар берилиши белгиланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Келгуси йилда маррани катта олиб, ялпи ички маҳсулотни 120 миллиард долларга, экспортни 30 миллиардга етказиш, инвестицияни 42 миллиарддан ошириш, 5 миллион аҳолини банд қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинмоқда.

Шу йилнинг ўзида хусусий секторда даромад солиғи тўловчилар сони 365 мингга кўпайди. Кейинги вазифа – уларнинг даромадини кўпайтириб, муносиб ҳаёт кечириши учун етарли шароит яратишдан иборат.

Лекин хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 миллион сўмдан кам қилиб кўрсатилган. Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб экани таъкидланди. Бу асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

Бу ҳолатнинг сабаб-омилларини бартараф этиш мақсадида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари ишлаб чиқилди.

Масалан, тўқимачилик ва чарм соҳаларида камида 2,5 миллион сўм ойлик тўлайдиган, 15 фоиз ишчиси эҳтиёжманд оиладан бўлган тайёр маҳсулот чиқарувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади.

Бундай корхоналарнинг фойда солиғи ҳам, ишчисини даромад солиғи ҳам 1 фоиз бўлади. Бу имтиёзга жавобан улар 50 минг эҳтиёжманд одамни ишга олади.

Давлат бошқа тармоқлар учун ҳам бу йил тугайдиган имтиёзларни мана шундай ижтимоий мезон билан узайтиришга тайёр.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💦 Йиғилишда ички бозор билан чекланмасдан, экспортни янада кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

💦 Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

💦 Ҳозирда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50 фоиз бўлса, хом ипакда – 75 фоиз, мисда – 64 фоиз, мева-сабзавотда эса 16 фоизни ташкил қилмоқда.

💦 Мамлакатимиздаги 1 мингга яқин конларда 100 дан ортиқ турдаги минерал хомашё базаси мавжуд. Тасдиқланган захиралар қарийб 1 триллион долларга баҳоланган.

💦 Йилдан йилга қазиб олиш кўпаймоқда. Лекин саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25 фоиз.

💦 Шу боис Президентимиз хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қиймат ва экспортни кескин оширишга чақирди.

💦 Мутасаддиларга тармоқлар билан биргаликда ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз сўзининг якунида барча тадбиркорларга мурожаат қилди:

“Бир фикрни доимо эсда тутишларингизни истар эдим. Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди.

Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга аввало сизларга таянамиз.

Сизларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ҳал қилувчи куч, деб биламиз.

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”.


Давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг эзгу мақсад билан илгари сурадиган ҳар қандай ғоя ва ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида улар ҳам жамиятимизнинг энг илғор вакиллари бўлиб, ислоҳотларимизни янада илгари суришда таянч ва суянч бўлишига ишонч билдирди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли бандлигини таъминлаш ғиждувонлик фаоллар билан ўтказилган мулоқотнинг бош мавзуси бўлди

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Ғиждувон туман ҳокимлигида маҳаллий тадбиркорлар, фермерлар, депутатлик гуруҳи аъзолари, банк мутасаддилари ва ёшлар билан мулоқот қилди.

🗣️ Йиғилишда сўз олган фракция раҳбари А.Хаитов давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 16 декабрь куни банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар аҳамиятига тўхталиб ўтди. Видеоселекторда белгиланган вазифалар банк соҳаси ходимлари зиммасига катта масъулият юклаши таъкидланди.


✔️ Бу борада Уйчи, Сайҳунобод, Зарбдор ва Ғиждувон туманларида амалга оширилган ишлар туфайли ушбу туманларда истиқомат қилаётган кўплаб юртдошларимиз ишли бўлди, камбағаллар сони кескин камайди. Энг асосийси, аҳоли томорқасидан даромад топишни ўрганди.

📌 Тадбирда видеоселектор йиғилишда илгари сурилган бошқа бир қатор вазифалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилиб, маҳаллий тадбиркорлар ва халқ вакилларининг таклифлари тингланди.

#uzlidep #buxoro

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Бизнинг таянчимиз ҳам, суянчимиз ҳам, энг катта кучимиз ҳам тадбиркорлик”

🗣️ Давлатимиз раҳбарининг бугун бўлиб ўтган тадбиркорлар билан мулоқотида айтилган ушбу сўзда ҳеч бир муболаға йўқ. Ҳақиқатан ҳам тадбиркорлик – қарийб барча соҳалар локомотиви. Аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, замонавий хизматлар кўрсатиш, янги иш ўринлари яратиш масалаларида асосий роль ўйнаётган ишбилармонлик ривожланса, албатта, бошқа соҳалар ҳам гуллаб-яшнайди. Бу ҳақиқатни ривожланган мамлакатлар тажрибаси тасдиқлаяпти.


🔗 Батафсил

• Наргиза Саломова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP раиси “Олтин тож” фаолияти билан танишди

😎 O'zLiDeP раиси А.Хаитов Ғиждувон тумани “Памуза” МФЙ ҳудудидаги “Олтин тож” хусусий мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди. Ҳар томонлама пишиқ ва пухта, замонавий андозалар асосида барпо этилган 2 қаватли бинода жойлашган ушбу МТТ 250 нафар мактабгача ёшдаги кичкинтойларни қамраб олиш имкониятига эга. Бу ерда 20 нафардан иборат малакали педагоглар ўғил-қизларда таълим-тарбия бериб келишмоқда.

Маҳаллий Кенгаш депутати Замира Сафарова саъй-ҳаракати билан барпо этилган ушбу тарбия масканида ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом бўлиб вояга етишлари учун барча шароитлар мавжуд.

🗣️ А.Хаитов мактабгача таълим ташкилоти ишчи-ходимлари ва тарбияланувчилари учун яратиб берилган шарт –шароитлар билан яқиндан танишди. Боғча ходимлари билан ўтказилган суҳбат чоғида, А.Хаитов O'zLiDePнинг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш йўналишидаги устувор вазифалари ҳақида батафсил тушунчалар берди.


#uzlidep #buxoro

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқимиз фаоронлигини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар

🇺🇿 Ўзбекистонда давлат сиёсати доирасида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


🗣️ Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган сўнгги йиғилишларда ушбу йўналишда амалга ошириладиган вазифалар аниқланди.

🔗 Батафсил

• Жасурбек Шодиев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP Фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

⚠️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлардан қонунчиликда назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш:

мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғиждувонлик тажрибали томорқачилар фаолияти кўздан кечирилди

✔️ Шароф Умаров раҳбарлигидаги “Шохрух” фермер-хўжалиги ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари йил сайин юқори ҳосил етиштириб келмоқда.

😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Ғиждувон туманидаги “Заргарон” маҳалласида жойлашган умумий майдони 2 гектардан иборат лимонарийда ҳам бўлиб, унинг иш фаолиятини кўздан кечирди.

🍋 Бу ердаги 1 гектар майдонда 1400 туп лимон кўчатлари парвариш қилинмоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда 4-5 йилдан сўнг ҳар тупдан 35-50 кг гача шифобахш лимон маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилмоқда.

Лимонарийдаги кундалик ишларни бажаришда 15 дан зиёд ишчиларга бу ердаги кичик трактор ҳамда энг сўнгги русумдаги мотоцикллар қўл келмоқда. Иссиқхонанинг қолган 1 гектарида бодринг парвариши йўлга қўйилган. Яна бир неча кундан сўнг жами 26 минг туп помидор ниҳолларини ҳам ушбу майдонга ўтқазиш режалаштирилган.


📍 Иссиқхонада етиштирилган помидор ва бодринг маҳсулотлари экспортга хусусан Қозоқистон, Озарбайжон ва Россия Федерациясига етказиб берилмоқда.

📑 А.Хаитов лимонарий ва фермер хўжалиги фаолиятига юқори баҳо бериб, пахта ва ғалла етиштиришда ҳам пешқадамлар сафида бўлишига ишонч билдирди.

#uzlidep #buxoro

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM