O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.2K photos
3.43K videos
60 files
15.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

🔍Таъкидланганидек, сўнгги йилларда банк ва тўлов хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланиш, электрон тўловларни сифатли ва хавфсиз қайта ишлаш билан боғлиқ молиявий воситалар кенг ривожланмоқда.

🔍Шу билан бирга, тўлов воситалари ва банк карталаридан фойдаланишда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш ва тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг фаолиятини такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тўловлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга эътибор қаратиляпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

🔍Фракция йиғилишда “Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўриб чиқилмоқда.

🔍Қонун лойиҳаси қонунчиликдаги интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштирилишига, ортиқча талабларнинг бартараф этилишига ҳамда қонунчиликдаги тушунчаларнинг тизимлаштирилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси тадбиркорлар учун қонунчиликни енгиллаштирмоқчи

🔍Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш орқали тадбиркорлик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга, ЎзЛиДеП сайловолди дастурий вазифаларининг ижросини таъминлашга қаратилган.

🔍Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусий сектор, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларига юклатилган 6 та ижтимоий мажбуриятларнинг юмшатилишига хизмат қилади.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг таклифлари ва фикрларидан сўнг биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш тўғрисидаги баёноти ҳақида”ги масала кўриб чиқилмоқда.

🔍Куни кеча ЎзЛиДеП ва ЎзМТДП фракциялари “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш юзасидан битим имзолаган эди. Ушбу блок 93 нафар депутатни бирлаштириб, парламентдаги кўпчиликни ташкил этади ва етакчи сиёсий кучга айланади.

#uzlidep #taraqqiyot_bloki

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Тиббий суғурта соҳани янада ривожлантиришга замин яратади

🔍Бугун ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини ошириш, дори истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг тиббий суғуртани жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш бўйича билдирилган таклиф-ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Соҳани тўлиқ рақамлаштириш мақсадида мутасаддиларга “Электрон рецепт” “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” каби дастурларни жорий этиш бўйича берилган топшириқлар тизимни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

🔍Таъкидлаш керак, тиббий суғурта соҳани янада ривожлантиришга замин яратади. Шу боис ЎзЛиДеП келгуси йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида мазкур масалага жиддий эътибор қаратган. Партиямиз тиббий суғуртани жорий этиш тиббий хизмат сифатини ошириш билан бир қаторда, аҳолини ижтимоий манзилли ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришни энг мақбул йўли деб ҳисоблайди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Иқтисодиётда тенг рақобат учун шароит яратиш ва чет эл инвестицияларини кенг жалб этишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

🔍Таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиб-таомиллар танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабларига жавоб бермайдиган бюрократик ғовлар ва тўсиқлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.

🔍Шу билан бирга, қонунчиликни халқаро нормаларга, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилотининг Тарифлар ва савдо бўйича Бош Битими қоидаларига уйғунлаштириш орқали ташқи савдони янада либераллаштириш зарурати мавжуд.

🔍Мазкур Қонун миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштирилишини таъминлашга, шу жумладан, иқтисодиётда тенг рақобат учун шарт-шароитлар яратишга ва чет эл инвестицияларини кенг жалб этишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклифлар таълим сифатини оширишга хизмат қилади

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбари раислигида 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.

🔍Фракция аъзолари мактаб таълимини янги босқичга кўтарадиган ташаббусларни илгари сурганини эътироф этишди.

🔍Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига эътибор қаратдилар. Бу борада Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилди. Низомий номидаги олийгоҳ Миллий педагогика университетига айлантирилиб, унинг ректори бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари бўлди.

🔍Ҳудудлардаги малака ошириш марказлари фаолияти ҳам кенгайтирилади. Улардаги профессор-ўқитувчилар АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Германиянинг илғор дастурлари асосида қайта тайёрланади.

🔍Шу билан бирга, ўрта таълимдаги 17 та фаннинг ҳар бири бўйича алоҳида таянч мактаблари бўлади. Таянч мактаб ўқитувчиси Малака ошириш марказига келиб, ўз йўналишида халқаро дастурлар асосида чуқур тайёрланади, уларга тренер мақоми берилади. Кейин бу тренерлар ўзига бириктирилган ҳудудда 25 нафар етакчи ўқитувчини ўқитади.

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган барча таклиф ва ташаббуслар ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги таълим сифатини оширишга қаратилган мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилиши таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Ер солиғи ва ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ва камайтирувчи коеффициентларни белгилаш тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари топшириғига асосан туман ва шаҳарларда ер солиғи ва ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ва камайтирувчи коеффициентларни белгилаш тартиби бўйича маҳаллий кенгаш депутатлари билан ўтказилган семинар натижалари ҳам таҳлил қилинди.

🔍Таъкидланганидек, жорий йил 18 апрель куни Президентимиз ҳузурида ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилган эди. Ушбу йиғилишда Қонунчилик палатасига туман ва шаҳарларда ер солиғи ва ижара тўловлари учун белгиланган ставкаларга оширувчи ёки пасайтирувчи коэффициентлар белгилаш ишларини халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари билан келишган ҳолда тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, ташкил қилиш бўйича маҳаллий Кенгаш депутатларига тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилган.

🔍ЎзЛиДеП депутатлари давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учун солиқ ставкаларининг бундай тарзда белгиланиши нафақат давлат бюджетига тушумларни барқарорлаштириши, шунингдек ушбу ресурсдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришга бўлган оқилона ёндашув экани қайд этилди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Халқ билан мулоқотлар давомида кўтарилган муаммоларни ечишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди

🔍ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида кун тартибидаги кейинги масала сифатида партия депутатлари томонидан ҳудудларда кўтарилган муаммолардан келиб чиқиб қонунчиликка тайёрланган таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

🔍Таъкидланганидек, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва фракция аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, 22 та муҳим масалалар юзасидан қонунчиликка таклиф ва ташаббуслар тақдим қилиб бориш мақсад қилинган.

🔍Хусусан, март, апрель ва май ойларида партия ишчи гуруҳлари томонидан қуйидаги масалаларда ўрганишлар олиб борилди ва қонунчиликка таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Кичик саноат зоналари салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган рағбатлантирувчи механизмларни шакллантириш;

Ёшлар ва ташаббускор фуқароларнинг стартап лойиҳаларини молиялаштиришни венчур компаниялари орқали амалга ошириш, тайёр стартап лойиҳаларини бизнесга айлантириш имкониятларини ўрганиш;

Қишлоқ хўжалигида субсидия ажратишда асоссий рад этилганлик ҳолатлари, муддат бузилишлари учун жавобгарликни кучайтириш;

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда нодавлат тиббий муассасаларнинг ўрнини янада оширишда ушбу турдаги муассасалар фаолияти учун рухсат бериш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш;

Ерга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш механизмининг тўлиқ ишламаслиги натижасида, ерга бўлган ҳуқуқларни ноқонуний бекор қилиш ёки тортиб олишда коррупция элементларининг мавжудлиги;

Фуқароларни замонавий касбларга тайёрлашда нодавлат таълим муассасаларини кенгроқ жалб қилиш мақсадида замонавий касбларга тайёрлашни жорий қилган нодавлат таълим муассасалари фаолиятини рағбатлантириш каби масалаларда қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

🔍ЎзлиДеП ишчи гуруҳлари бошқа муҳим масалаларда ҳам қатор вазифалар белгилаб олган бўлиб, йил охирига қадар таклифлар тақдим қилиб бориш кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM