O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.48K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
😎 O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан яқиндан танишилмоқда.

🗣️ Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” маҳалласида фаолият олиб бораётган “Мирзабоши” ательеси раҳбари Анжела Давлетова бир неча йиллардан буён миллий либослар яратиш йўналишида иш олиб боради.

📍 Бугунги кунда А.Давлетова тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан 200 миллион сўм миқдорида кредит олиб замонавий тикув дастгоҳлари олиб келиб ўрнатди, натижада иш унуми янада ошди.

📊 Шунингдек, тадбиркор шаҳарнинг марказида ўз савдо шаҳобчасини ташкиллаштирди. Шу билан бирга, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш имконияти яратилди.

#uzlidep #xorazm

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида айни фикр бежизга айтилмади.

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг муҳим палласида туриб, бу йўлдаги залворли қадамларни дадиллик билан босяпти.
Октябрь ойининг сўнггида ўтган сайловлар ҳам фикримизнинг ёрқин исботи бўла олади.

Мутлақо янгича шароит ва руҳда ўтган сайловлар юртимиздаги демократик ислоҳотлар самараси ўлароқ халқимизнинг хоҳиш ва иродасини рўёбга чиқара оладиган энг муносиб халқ вакилларини саралаб берди.

Айтиш керакки, Парламент ва ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халққа садоқат билан хизмат қилиш даври келди.

🔗 Батафсил

• Тўлқинжон Файзиев,
ЎзЛиДеП Тошкент вилоят Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги ташаббуслар - атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиётни таъминлашга қаратилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Давлатимиз раҳбари бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда 2025 йилга ушбу ном берилиши, бу борадаги ишларимизни янги, янада юксак босқичга кўтаради.

Шу билан бирга Ҳукуматимиз олдига йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш борасида вазифалар белгиланди. Бунда партиямиз депутатлари ҳам фаол бўлиб, сайловолди дастурида илгари сурилган қатор ташаббуслари асосида ўз таклифларимизни тақдим қиламиз. Бу орқали партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширган бўламиз. 

@a_xaitov
ICAPPнинг 12-Бош ассамблеяси йиғилишида ЎзЛиДеП вакиллари ҳам қатнашяпти

Камбоджада “Тинчлик ва муроса сари” мавзуида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеяси ўтказилмоқда.

Мазкур халқаро конференцияда ЎзЛиДеП вакиллари ҳам қатнашяпти. Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б. Якубов маъруза қилди.

Таъкидлаш жоизки, тўрт кун давом этадиган анжуманда 42 мамлакатдан 57та сиёсий партия ҳамда 200дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Осиё сиёсий партиялари ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий ва глобал муаммоларга ечим топишдан иборат.

24 ноябрга қадар давом этадиган анжуман доирасида минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алмашинув каби қатор мавзуларда давра суҳбатлари ва семинарлар бўлиб ўтади.

Камбоджа, шунингдек, Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеясига раислик қилиш билан бирга, Осиё Маданий Кенгашининг учинчи йиғилиши, Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг еттинчи матбуот форумига ҳам мезбонлик қилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

🗓 Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:

фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
ходимлар сонини яшириш.

❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.

⚡️Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.

➡️ Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар парламенти янги истиқболда катта имкониятларга эга бўлади

🗣️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламенти жамиятдаги умидли ёшлардан ташкил топган ва парламентнинг кичик модели сифатида фаолият юритмоқда.

📹 Томоша қилинг

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор қонун лойиҳалари ҳамда муҳим масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Дастлаб фракция аъзолари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига нутқи ва ундан келиб чиқиб фракция олдидаги вазифаларни муҳокама қилишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#live

😎 ЎзЛиДеП фракцияси мажлисида депутатлар “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва Бюджетномани кўриб чиқишмоқда.

Таъкидланганидек, 2025 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси ва 2026-2027 йиллар учун бюджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилган.

Хусусан, 2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоизга, хизматлар соҳасида 5,4 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.

Мазкур ривожланиш кўрсаткичларига ҳар бир соҳада бошланган таркибий ислоҳотларни сифатли давом эттириш орқали эришиш мақсад қилинган.

Давлат бюджетининг ўрта муддатга мўлжалланган прогноз параметрлари ва 2025 йил учун бюджет лойиҳаси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга уйғунликда, яъни уларни бажариш вазифасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#live

😎 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг юқори чегараси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз ёки 49,3 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.

Бунда, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари 32,4 трлн сўм ёки прогноз қилинаётган ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоиз миқдорида тақчиллик билан режалаштирилган.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг тақчиллиги Давлат ички ва ташқи қарзларини жалб қилиш, давлат активларини хусусийлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#live

😎 Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари бош молиявий ҳужжат лойиҳасини қизғин муҳокама қилиб, партия сайловолди дастури, мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Депутатларимиз томонидан кўтарилган барча масалалар юзасидан қонун ташаббускорлари атрофлича тушунтиришлар беришди.

Қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM