O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Қишлоқ аёлларини қадрлаш ҳар биримизнинг бурчимиз

БМТ бош ассамблеясининг резолюциясига биноан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

Қишлоқ аёлларининг беқиёс инсоний фазилатлари, жамиятдаги ўзига хос ўрни ана шундай юксак даражада эътироф этилиши барчамизни қувонтиради, албатта.

Шу боис ЎзЛиДеП ҳам келгуси беш йилликка мўлжалланган сайловолди дастурида хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратган. Жумладан, улар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида 40 ёшдан ошган аёллар учун тегишли даврийликда тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш, аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 марта камайтириш, туғуруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан ҳуқуқий асослар яратишни ўзининг устувор вазифаси, деб белгилаган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ёпилиши натижасида ишсиз қолган ёш болали аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уларни ишсизликдан суғурталаш тизимини жорий қилишга ҳаракат қиламиз.

Чунки киндик қони тўкилган заминга эҳтиром билан яшаётган, ҳудудини ободонлаштираётган қишлоқ аёлларига ҳурмат кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Фидойилик, ҳалоллик тимсоли бўлган, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигига катта ҳисса қўшаётган қишлоқ аёлларини ушбу байрам билан чин юракдан қутлайман! 

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#nomzodlarimizga_ovozbering

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг депутатликка номзодлари

Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.

Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.

ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беринг!

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

75-Тошкент шаҳри сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Фазилов Равшан Абдулхаевич 1961-йили Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган.

📌 Миллати – ўзбек, маълумоти – олий. 1983-йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007-йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, ҳуқуқшунос. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1983-йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимидан бошлаган. 1989-1990- йилларда “Маҳаллий саноат” вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1990-2000 йилларда “Ўзрембиттехника” консерни бошқаруви раиси, бош директори, 2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

📍 2015-йилдан “Феруз-сервис” хусусий корхонаси директори лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Қорақалпоғистон Республикаси кўчалари бўйлаб ЎзЛиДеП номзодлари тарғибот баннерлари жойлаштирилган. Бу сайловчиларнинг ўз номзодларини таниши ва танлашида катта туртки бўлади.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

1-Қорақалпоғистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Балтабаева Нурсулу Кошкинбаевна 1987-йили Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида туғилган.

📌 Миллати қорақалпоқ, маълумоти олий, 2017-йил Қорақалпоғистон давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги - филолог (инглиз тили), тилшунос. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 2008-йилда Нукус шаҳридаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати инглиз тили фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2019-2022 йилларда Нукус шаҳридаги Президент мактаби директор ўринбосари, ижрочи директори, 2022-2023-йилларда Президент таълим муассасалари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлим бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

📍 2023-йилдан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Президент мактаблари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак

🗳 Сайлов куни яқинлашгани сайин электорат вакиллари сиёсий партиялар илгари сураётган таклифларга тобора кўпроқ эътибор қаратаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунда, айниқса, ислоҳотлар муваффақияти учун масъулиятни зиммасига олган ЎзЛиДеП ўртага ташлаётган ташаббуслар ҳамманинг диққат марказида бўлиб турибди.

🔔 Муайян ғоя аҳамияти унинг инсонлар кундалик ҳаётига нечоғли яқин-йироқлиги билан боғлиқ холис мезонлар асосида баҳоланиши ҳаммага маълум. Шу маънода, партиядошларимиз олиб чиқаётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баробаригача бўлган ойлик маошини даромад солиғидан озод этиш этиш билан боғлиқ жўяли таклиф кўпчилик сайловчилар учун айни муддаодир, десак муболаға қилмаймиз.

✔️ Даромади нисбатан кам бўлган аҳоли тоифаларини манзилли қўллаб-қувватлаш, хусусан, маоши оз кишиларнинг даромад солиғидан озод этилиши ижтимоий ҳаётда долзарб ўрин тутади. Бу дегани фуқаролар ойликларининг 3 миллион 465 минг сўмгача бўлган қисмига даромад солиғи қўлланилмайди. Бунинг натижасида мажбурий ушланмалар камайиб, ҳар ойда қўшимча 400 минг сўмдан зиёдроқ маблағга эга бўлади.

Аслида одамларнинг реал даромадларива уларнинг харид қобилиятини ошириш, яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда расмий секторда банд бўлган аҳоли сонини кўпайтириш жараёнлари ЎзЛиДеП мақсадларига мос келади. Бу борада эса қонунлар орқали белгиланадиган солиқ имтиёзлари муҳим аҳамият касб этади.

🌐 Айни йўналишдаги хорижий тажриба атрофлича ўрганилгани эътиборга молик. Ушбу тажриба ҳозир Австралия, Германия, Бразилия ва бош давлатларда ҳам қўлланилади.

🗣 Модомики, жисмоний шахсларнинг даромадлари учун солиққа тортилмайдиган “минимум” миқдорни ошириш ижтимоий тенгсизликнинг олдини олишга, камбағалликни қисқартиришга кўмаклашади. Бошқача айтганда, солиққа тортишнинг оқилона тизими кам даромадли фуқароларнинг камбағаллар тоифасига тушиб қолишига йўл қўймайди.

😎 ЎзЛиДеП илгари сураётган бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак”, деган қатъий нормасига ҳар томонлама мос келишини ҳам унутмаслик лозим.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

2-Қорақалпоғистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мамутов Равшан Аминаддинович 1973-йили Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган.

📌 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1995-йил Тошкент архитектура-қурилиш институтини, 2003-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ихтисослиги - муҳандис-гидротехник. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1995-йилда Жанубий «Қорақалпоқсувқурилиш» трестининг 1-сонли хўжалик ҳисобидаги қурилиш бошқармаси устаси лавозимида бошлаган, 1997-2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида масъулиятли лавозимларда, 2018-2019-йиллларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

📍 2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси қўмита раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муддатидан олдин овоз бериш бошланди

🗳 Бугун соат 9:00 дан республика бўйлаб сайлов участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

✔️ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

📍 Муддатидан олдин овоз берувчи сайловчилар қуйидаги ҳавола орқали сайлов участкасини аниқлаб олишлари мумкин:

✍️ https://www.saylov.uz/oz/services/find-your-polling-station

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

3-Қорақалпоғистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Халмуратова Гулжан Пиржановна 1969-йили Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида туғилган.

📌 Миллати қорақалпоқ, маълумоти олий. 1991-йил Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган. Ихтисослиги — муҳандис қурувчи. Иқтисод фанлари номзоди. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1992-йилда Тошкент архитектура қурилиш институти ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2004-2010-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари, 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита аъзоси, 2018-2022 йилларда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ички аудит гуруҳи раҳбари лавозимларида ишлаган.

📍 2023-йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шўъба мудири лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

💬 Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😎😎😎😎😎😎😎😎😎

⁉️ ЎзЛиДеП илгари сураётган ғоялар билан танишмисиз?

😎 ЎзЛиДеП - давлатимиз ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида ўз ташаббусларига эга. Батафсил видеода билиб олинг.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4-Қорақалпоғистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Алдамуратов Бахитбай Умирзакович 1970-йили Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида туғилган.

🖥 Миллати қозоқ, маълумоти олий. 1993-йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. Ихтисослиги — муҳандис-гидротехник. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1993-йилда Тахтакўпир тумани “Тахтакўпир” кўчма механизациялашган колоннаси устаси лавозимидан бошлаган. 2004-2006-йилларда Тахтакўпир тумани “Маржанкўл” ММТП бошлиғи, 2006- 2018 йилларда Тахтакўпир тумани Фермерлар Кенгаши раиси, 2018-2019 йилларда Тахтакўпир тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

📍 2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмита аъзоси лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими томонидан сана муносабати билан туркум тадбилар ташкил қилинди. Партия вакиллари Нукус туманидаги «Biogumus» фермер хўжалигида фаолият юритаётган аёллар ҳолидан хабар олишди.

✔️ Учрашувда юртимиз ривожида хотин-қизларнинг айниқса қишлоқда фаолият юритадиган меҳнаткаш қишлоқ аёлларининг ўрни беқиёс эканлиги, бугун ҳар бир соҳада хотин-қизларимиз фаол эканлиги таъкидлаб ўтиб, барча қишлоқ аёлларини байрами билан табрикладилар.

📍 Байрам тадбирида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳалалар ободлиги ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан байрам совғалари топширилди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мавлуда Хўжаева фарғоналик сайловчиларга ЎзЛиДеПнинг 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги сайловолди дастури ҳақида сўзлаб берди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутатликка номзод қўнғиротлик сайловчилар билан учрашди

😎 Қўнғирот туманидаги 2 сонли ва 14 сонли мактабда ЎзЛиДеПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзод Куразбай Ешбаев қўнғиротлик сайловчилар билан учрашди.

✔️ Учрашувда депутатликка номзод К.Ешбаев томонидан партиянинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари хусусан 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси 5 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, жумладан таълим, илм-фан, тиббиёт ва аҳолини ижтимоий ҳимояси соҳасидаги устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

📣 Учрашувда сайловчилар ўзларининг фикр ва таклифларини ҳам билдириб қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM