O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
30K photos
3.23K videos
52 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#Saylov2024

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар

Имзо варақаларини биринчи бўлиб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси топширган. “Миллий тикланиш” декомратик партияси иккинчи, Ўзбекистон Экологик партияси учинчи бўлиб Марказий сайлов комиссияларига имзо варақаларини топширган.

Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партияси мос равишда тўртинчи ва бешинчи бўлиб тўлдирилган имзо варақаларини МСКга топширган.

Сайлов кодексининг 31-моддасига мувофиқ, энди сайлов бюллетенида сиёсий партияларнинг номи ва рамзи мазкур кетма-кетликда киритилади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Янгилик яратиш, ташаббус кўрсатиш - бугуннинг шиори

🔰 Нукус шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида шу ва шунга ўхшаш фикрлар билдирилди. Унда мамнуният билан қайд этилганидек, Халқаро вальюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади. Бу қувончли воқеа тадбиркорлар меҳнатининг ширин меваси, десак хато бўлмайди.

🔸 Учрашувда тадбиркорлар кўтариб чиққан 700 дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб-қувватлангани ҳам эътироф этишга арзулик янгиликдир. Шунингдек, бизнес вакилларига 8 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилгани, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ривожи, тадбиркорлик инфратузилмаси учун яна 18 триллион сўм йўналтирилгани маълум қилинди.

📌 Энг қувонарлиси ўзини тадбиркорликда синаб кўриш истагидаги ёшлар сафи кенгайиб бораётганидир.

Батафсил

• Дилбар Усмонова
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП ваъда эмас, натижа кўрсатишга, фаровон ҳаётни эртага эмас, бугундан бошлаб қуришга аҳд қилган.

Бугун Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловда иштирок этиши учун талаб қилинган имзоларни қабул қилиб олди ва партияга сайловда қатнашиш учун расман ижозат берди. Бу қарор нафақат ЎзЛиДеП аъзолари учун, балки партияни қўллаб-қувватловчи сайловчилар учун ҳам ғоят катта аҳамиятга эга.

Имзо тўплаш жараёнида партиямизни қўллаб-қувватлаган барча ватандошларимиз ва фаолларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Энди олдимизда халқ ишончини оқлаш ва сайловларда муносиб иштирок этиш вазифаси турибди.

Бунинг учун биз сайловчилар билан елкама-елка туриб ишлашга, ўз сайловолди дастуримизда уларнинг таклиф ва истакларини инобатга олишга,  3 миллиондан ортиқ хонадонга кириб, уларнинг муаммоларини ўрганишга ҳаракат қиламиз.

Зотан, халқимизнинг қўллаб-қувватлови сиёсий майдондаги мувафаққиятларимиз кафолатидир.

@a_xaitov
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги электрон платформа орқали онлайн текширилади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
XXI asr 34-сон.pdf
2.9 MB
“XXI asr” газетасининг 22 август 34-сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:


Хўш, тадбиркорнинг ўзига ким мададкор?
❗️ Сайлов-2024: Сиёсий партияларга ижозат берилди!
Бу йилги анъанавий мулоқот нега Қорақалпоғистонда ўтказилди?
Оддий ҳамшира қандай қилиб йирик ишбилармонга айланди?
Август ойи деҳқонни қандай синовдан ўтказади?
❇️ Математика ниҳоятда гўзал фан, лекин...
Қовун сайлидан кейин... кимлар “қовун туширяпти”?
Магистрантга савол: “Ишингизни ўзингиз ўқиб чиққанмисиз?”
.

#uzlidep #XXIasr

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Эзгуликка йўғрилган ташриф

🔹 Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи халқни хурсанд қилгани рост. Чунки ҳар бир ҳудудга ташриф у ерда янги ғоя, ташаббус, инвестициялар жалб қилинишидан, халқ фаровонлиги янада ортишидан дарак беради. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

☝️ Қорақалпоқ халқида “Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ” қабилидаги пурмаъно гап бор. Яъни янгиликларга қучоқ очиб, янги давр билан қўша юриш керак. Буни бугунги давр тақозо этаётир. Бу каби замон талабларини она тупроқда яшаётган ёшу қари яхши илғайди.

Сўнгги йилларда Қорақалпоғистонга инвестиция оқимининг кучайишида ҳам уларнинг меҳнатлари бисёр. Охирги 7 йилда 17 триллион 800 миллиард сўмлик 6 минг 784 та лойиҳа амалга оширилгани жуда катта натижадир.

🔗 Батафсил

• Мухтор Ибрагимов
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🎤 #podcast_time

⁉️ Фракция аъзолари нима дейди?


Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотида тадбиркорларнинг муаммолари, таклифлари тингланиб, келгусидаги режаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, тадбиркорликка қаратилган ислоҳотларнинг самарасини ошириш учун муҳим қадамдир. Бу жараён, мамлакатимиз иқтисодиётини янада барқарор ва рақобатбардош қилишга хизмат қилади.

Мулоқотда кўтарилган масалалар ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ва қонун ижодкорлари учун муҳим йўл харитаси бўлиб хизмат қилади.

• Мадина Баратова
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


#uzlidep #audio #munosabat

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлари маҳаллада” лойиҳаси доирасида жойларда учрашувлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги учрашув Мирзо Улуғбек тумани “Алишеробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

🎥 Тафсилотлар билан видеода танишинг.

#uzlidep #yoshlar

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида илгари сурилган энг муҳим ташаббуслар ва тадбиркорлик учун яратилаётган янги имкониятлар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг