O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
30.9K photos
3.34K videos
59 files
15.5K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE
Суғурталанган шахслар касал бўлиб қолса, уларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб берилади

Фракция йиғилишида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Лойиҳанинг мақсади суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни кескин даромад йўқотишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялашдан иборат. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.

2026 йил 1 январдан эса барча суғурталанган шахсларга, агар улар касал бўлиб қолса, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси берилади.

Шунингдек, қонун лойиҳаси тасдиқланса, суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
Давлат ва жамоат экологик экспертизасини ўтказишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда

Фракция мажлисида «Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланганидек, амалдаги “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонун нормаларида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида, фаолият турига мувофиқ, қонунчиликдаги экологик баҳолаш ва меъёрлаш талаблари ҳақида хабардор қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас.

Шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида белгиланган экологик жиҳатларнинг давлат секторал сиёсатига, шу жумладан режалар, дастурлар ва бошқа стратегик ҳужжатларни стратегик экологик баҳолаш механизмини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари яратилмаган.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан экологик экспертиза фаолиятида қўлланиладиган янги йўналиш — экологик нормативлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан, стратегик режалаштириш лойиҳаларини стратегик экологик баҳолашдан ўтказиш масалалари аниқ белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдириб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги янада оширилади

Фракция мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилиниб, амалдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни
ўз кучини йўқотган деб топилмоқда.

Сув кодексида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби масалалар қамраб олинган.

Мазкур қонун лойиҳаси билан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат органларининг сувдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш, сув етказиб берувчилар ва сувдан фойдаланувчиларнинг масъулияти ошириш, мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва технологик модернизация қилишни рағбатлантириш мақсади кўзда тутилган.

Бундан ташқари халқаро майдонда сув ҳуқуқи нормаларини миллий сув қонунчилигига сингдириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджини яхшилашга хизмат қилади, шунингдек, сув хўжалигини узоқ муддатли ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратади.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳаси юзасидан қатор фикрлар, таклифлар билдириб ўтишди ва муҳокамалардан сўнг бир овоздан маъқулладилар.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💼 O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda

#uzlidep #saylovoldi_dastur

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ерларни ноқонуний эгаллаб олишнинг олди олинади

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувдан фойдаланиш муносабатлари такомиллашади ва бозор муносабатлари кенг жорий этилади

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керак, мазкур лойиҳа кеча партия фракцияси йиғилишида ҳам муҳокама қилинган эди. Олий Мажлисдаги тегишли қўмиталари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби масалалар қамраб олинган.

Мазкур қонун лойиҳаси билан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат органларининг сувдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш, сув етказиб берувчилар ва сувдан фойдаланувчиларнинг масъулияти ошириш, мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва технологик модернизация қилишни рағбатлантириш мақсади кўзда тутилган.

Бундан ташқари, халқаро майдонда сув ҳуқуқи нормаларини миллий сув қонунчилигига сингдириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджини яхшилашга хизмат қилади, шунингдек, сув хўжалигини узоқ муддатли ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратади.

Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
➡️Зоминда 7 миллион 156,4 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган

🗣Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида партия гуруҳи аъзоси Бекзод Шукуров Зомин туман ҳокими ўринбосаридан хорижга қандай маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ҳақида савол билан мурожаат қилди.

Маълум бўлдики, жорий йилда туманда жами 15 млн. 327 минг доллар, шундан саноат йўналишида 4 млн. 247,0 минг долларлик, қишлоқ хўжалиги йўналишида 11 млн. 80,0 минг долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш топшириғи белгиланган.

Ҳозиргача жами 7 млн. 156,4 минг доллар, шундан саноат йўналишида 4 млн. 270 минг доллардан ошиқ, мева - сабзавот маҳсулотлари йўналишида 2 млн. 885 минг доллардан ошиқ маҳсулотлар экспорт қилинган.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda

#uzlidep #saylovoldi_dastur

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади

Фракция йиғилишида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг мақсади суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни кескин даромад йўқотишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялашдан иборат. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM