O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.82K subscribers
29.3K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
➡️Мадинабону Қаҳҳорова танловнинг Олот туман босқичида қатнашади

🗣Шофиркон тумани Тўра Мирзоев номидаги марказий кутубхонада танловнинг маҳалалар босқичи саралаш жараёни бўлиб ўтди. Унда партия туман кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари, ишчи гуруҳ аъзолари, тегишли ҳамкор ташкилотлар ва фаол тадбиркорлар жам бўлишди.

Беллашув жараёнида савраклик Ҳилола Тўхсанова, қалмақонлик Гулзода Шамратова, мингчинорлик Рўзибиби Ражабова, Паттахон маҳалласидан Қизлархон Хайруллаева, ғуломтелик Юлдуз Қўчқорова, Ойгул Убайдуллоева, Бобоато маҳалласидан Феруза Бурхонова, Бобур маҳалласидан Моҳигул Хўжаева ва Алишер Навоий маҳалласидан Шаҳло Мавлонованинг ишлари юқори баҳоланди. Энди улар танловнинг туман босқичида иштирок этишади.

Олот туманида ҳам тадбиркор хотин-қизлар анчагина. Шифокор қишлоғида яшовчи оилавий тадбиркор Мадинабону Қаҳҳорова уйида қандолат цехи очиб, ширинлик, патир ва пишириқларни буюртма асосида тайёрламоқда. 2023 йилда 33 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, фаолиятини янада яхшилади. “Аёллар”, “Ёшлар” дафтаридаги кам таъминланган икки нафар хотин-қизни доимий иш билан банд қилди. Ҳакамлар унинг фаолиятини юқори баҳолашди ва танловнинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган бу каби лойиҳалар партиянинг тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз олдига қўйган мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилмоқда.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш йўлида

👉 Батафсил

Партиямиз 2019 йили парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов олдидан қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни барпо қилиш бўйича бир қанча вазифаларни ҳам белгилаб олган эди. Ҳозиргача уларни изчиллик билан бажариб, ўз электорати олдида юзи ёруғ бўлди, сўзи билан иши бир сиёсий куч эканини яна бир бор исботлади.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Электоратимиз манфаатига мос яна бир энг муҳим ҳужжат

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Тадбиркорларга эркинлик бериш ва уларга кўмаклашиш партиямиз сайловолди дастурида ҳам устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу жиҳатдан партиямиз қабул қилинаётган мазкур кодексни тадбиркорликни янада ривожлантиришда ғоятда муҳим ҳужжат деб ҳисоблайди.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️O’zLiDeP етакчиси бухоролик тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашди

🗣O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Бухоро вилоятидаги “Шернур” МЧЖда бўлди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга эътибор қаратилди.

Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар берилди.

#uzlidep #uchrashuv

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Лола Муротова мактаби: энди бу даргоҳда уста, тажрибали фермерлар етишиб чиқади

👉 Батафсил

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Фарғона шаҳрида афсонавий аёл Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам аслида бу фидойи инсон томонидан яратилган бой тажрибани ёшларга етказиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида профессионал ва олий таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратишдир.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔 #jonli_efir

Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси мажлиси ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали жонли эфирда узатилмоқда.

💬Шунингдек, мажлисни сурдо таржима орқали кузатиб бориш имконияти яратилган.

💻МСК мажлисини жонли эфирда кузатиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:

🗣https://youtube.com/live/dZYl6VvvFCw?feature=share

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.

#uzlidep #saylov2024

Расмий саҳифаларимизга уланинг
:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида
қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув тежайдиган технологияларни жорий қилишни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

🗣Кун тартибидаги масала юзасидан вазирлик ва идоралар, банклар вакиллари ва депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг турли хил фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбирда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни янада кенгайтириш, ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида OʻzLiDePнинг барча даражадаги депутатлари ва фаоллари мутасадди вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда тушунтириш-тарғибот тадбирларини тизимли амалга оширишга келишиб олинди.

#uzlidep #pressklub

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️"Ёш фермерлар – жамият таянчи”

👉 Батафсил

🗣Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабига ташриф буюрган эди.

Мазкур ташрифдан сўнг ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” массивида ташкил этилган ушбу ихтисослашган касб-ҳунар мактабида “Ёш фермерлар – жамият таянчи” мавзусида учрашув ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу йилги сайловларда халқимиз партияларга ҳам ўзининг баҳосини беради", А. Хаитов

Бу йил мамлакат парламентига сайловлар мутлақо янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтаётганлиги ҳам сиёсий партиялардан ниҳоятда фаоллашишни талаб қилади.

Яъни бу йил сайловчилар нафақат номзодларга, балки партияларга ҳам тўғридан-тўғри овоз беришлари мумкин бўлади.

ЎзЛиДеП яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий воқеанинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти яхши тушунади. Шу боис бу сайловга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Мақсадимиз – Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган, “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

👉 Батафсил

Жорий йил 26 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда O’zLiDePнинг жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловдаги фаол иштирокини таъминлаш, партия Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисини чақириш каби масалалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️Ёш тадбиркорнинг маҳсулотлари Россияга экспорт қилинмоқда

🗣Ёш тадбиркор Зиёвуддин Бурхонов 260 нафар ёшни иш билан таъминлаган. Қўшимча 60 нафар иш ўрни яратишни режалаштирмоқда. Ҳозирги кунда корхонада трикотаж маҳсулотлари тикилиб, ички бозор ҳамда Россия ва Украина давлатларига экспортни йўлга қўйган.

Зиёвуддин Бурхонов фаолияти давомида турли танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Мулоқот давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилинди. Учрашув якунида корхона раҳбари ва ишчи ходимлари партия сафига ўтиш истагини билдирдилар.

Таъкидлаш керак, партия ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, бизнесларини бошлаши ва бандлиги таъминлашга ўзининг устувор вазифаси деб қарайди. Шу боис ёшлар билан доимий мулоқот йўлга қўйилган.

#uzlidep #yoshlar

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM