Янгиликлар дайжести (15-19 июль).
Партия ўтган ҳафта давомида қуйи партия ташкилотларида тарғибот тадбирлари, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналишида учрашувлар ва давра суҳбатлари, шунингдек, қонун лойиҳалари доирасида фракция йиғилишларини ташкил этди.
#uzlidep #dayjest
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
ЎзЛиДеП мамлакатимиз иқтисодини ривожлантириш учун барча имкониятларини ишга солади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда дастлаб давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси” юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги муҳим ташуббуслари ҳақида сўз юритилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайган. Саноат 7,8 фоизга, қурилиш 10,1 фоизга, хизматлар 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,8 фоизга ўсган. Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоиз ошган.
Йиғилишда иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий, маданият соҳалари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Депутатлар тармоқлардаги ўсиш ва иқтисодиётни ривожлантириш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси эканини таъкидлашди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бюджет даромадларини ошириш бўйича партия фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари имкониятлари ва ваколатларидан кенгроқ фойдаланишга келишиб олинди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep

Дўстона муносабатлар – тараққиётимиз кафолати
Фракция йиғилишида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.
Жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсат ва тармоқ идоралари даражасидаги мулоқотлар натижадорлигини ошириш, халқаро ва минтақавий майдонлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари, "Марказий Осиё плюс" форматлари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш мамлакатларимиз умумий манфаатларига мос эканига яна бир карра эътибор қаратилди.
Йиғилишда ташриф доирасида “2024-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”, “2024-2030 йилларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” каби муҳим аҳамиятга эга 16 та ҳужжат имзолангани икки давлат ўртасида муносабатларнинг дўстона эканини яна бир карра исботлаши таъкидланди.

Давлат ер қаъри фонди ҳамда углеводород кадастри жорий этилмоқда
Фракция йиғилишида депутатларнинг “Ер қаъри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги” фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида “ягона дарча” принципи жорий этилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, ер қаъри кадастр тизими янада такомиллаштирилмоқда. Давлат ер қаъри фонди кадастри ҳамда углеводород кадастри жорий этилмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузган шахс жавобгарликка тортилади
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Муҳокамада ноқонуний маърифий фаолият билан шуғулланиш одамлар онгига ва маданиятига салбий таъсир кўрсатиш оқибатлари юқори бўлишига қарамасдан, бундай фаолият билан шуғулланган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳам аниқ қонунчилик асослари мавжуд эмас.
Бундан кейин маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиниши маърифий фаолиятни амалга ошириш соҳасида мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиради, бундай фаолиятни амалга ошириш борасидаги тартибсизликларга барҳам беради, ноқонуний маърифий фаолият билан шуғуллаётган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш имкониятини яратади.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

Гаров хати механизмини такомиллаштириш орқали ипотека бозорига узоқ муддатли ресурсларни жалб этилади
Фракция йиғилишида “Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида амалдаги қонунчиликда назарда тутилган гаров хати механизмини такомиллаштириш орқали ипотека бозорига узоқ муддатли ресурсларни жалб этиш ва ипотека кредитини актив сифатида муомалага киритиш, шунингдек гаров хатини расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш
ва айланмаси тартибини соддалаштириш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, гаров хати онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказларига бориш орқали расмийлаштирилиши мумкин.
Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан депутатларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазалари билдирилди ва биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

Давлат харидлари тизимида очиқлик ва шаффофлик таъминланади
👉 Батафсил
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари дастлаб Президентимиз раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор
йиғилишида илгари сурилган муҳим ташуббуслар, белгилаб берилган чора-тадбирларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.