Депутатлик эшитувида туман раҳбарлари ҳисобот берди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16061
#uzlidep #eshituv
@uzlidep
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16061
#uzlidep #eshituv
@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сохта табиблар”га қизил чироқ ёқилмоқда
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдорлик эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда, касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик ҳамда ушбу хизматларни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
#uzlidep #fraksiya

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевнинг “Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётганишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқотида ёшларга қарата катта ишонч билдириб янада кўпроқ имтиёз ва имкониятлар яратиб беришни таъкидлаб ўтди.
Эндиликда ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратиладиган бўлди. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилиши эса тарихий воқеа.
“Креатив саноат парклари”ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича Тўртинчи бутунжаҳон анжумани ўтказилади. Шу каби қатор ташаббуслар илгари сурилди.
Бу борадаги ишларда Ёшлар ишлари агентлиги ўзининг фаоллигини кўрсатади. Албатта, бу жараёнда ЎзЛиДеП ҳам ҳамкорлигини давом эттиради.
Депутатлар агентлик томонидан ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги қатор ижобий ишларни маъқулладилар.
#uzlidep #munosabat

#Расмий_муносабат
Партия 2024 йил бюджетида машина харид қилишни кўзда тутмаганини ва жорий йилда бирорта ҳам автомашина харид қилмаслигини маълум қилади
Ижтимоий тармоқларда O'zLiDeP 2024 йилда хизмат автомашина воситаларини харид қиляпти деган мазмунда хабарлар тарқалди.
Ваҳоланки, партиямизнинг 2024 йил учун тасдиқланган бюджетида хизмат автотранспорт воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратилмаган ва кўзда ҳам тутилмаган.
Шу сабабли, партиямиз 2024 йилда бирорта ҳам автотранспорт воситаларини сотиб олмаслигини маълум қилади.
O'zLiDeP матбуот хизмати

Марғилон туризм марказига айланади
Давлатимиз раҳбарининг Фарғонага ташрифи вилоятда туризмни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Энди Марғилонда меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш уйларини қуришга алоҳида эътибор қаратилади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Давлатимиз раҳбарининг Фарғонага ташрифи вилоятда туризмни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Энди Марғилонда меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш уйларини қуришга алоҳида эътибор қаратилади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саноатни ривожлантириш учун аниқ вертикал тизим яратилади
Давлатимиз раҳбари Фарғонага ташрифи доирасида саноатни ривожлантириш бўйича ҳам қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, Қўқон иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Давлатимиз раҳбари Фарғонага ташрифи доирасида саноатни ривожлантириш бўйича ҳам қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, Қўқон иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
"Моҳичеҳра Аҳмедова"да 15 нафар хотин-қиз иш билан банд
Сайёра Тожиеванинг "Моҳичеҳра Аҳмедова" оилавий корхонасида 15 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаган.
Улар касбга ўқитиш, тикувчилик, гилам тўқиш, пишириқ тайёрлаш, пахтага ишлов бериш, токарлик, зардўзлик каби йўналишларда меҳнат қилишмоқда.
– Келгусида янада кўпроқ ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминламоқчиман, – дейди тадбиркор. – Фаолиятимизни янада кенгайтиришни ният қилганмиз.
Таъкидлаш керак, С.Тожиева ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ўз харидорларига эга. Яқин кунларда корхонада гиламчилик йўналиши ташкил этилиб, тайёр гиламлар экспортга йўналтирилади.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol

ЎзЛиДеП депутати кўмаги билан тикув машиналари олиб берилди
O‘zLiDeP Узун туман Кенгаши депутати Сафаргул Ражабова “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доираси "Янги йўл" маҳалласида яшовчи ишсиз аёлларнинг яшаш шароитини ўрганди. Ҳунари бор хотин-қизларнинг таклифларини тинглади.
Шундан сўнг, депутат туман ҳокимлигига сўров юбориб, “Аёллар дафтари” рўйхатида турадиган 3 нафар хотин-қизга тикув машинкаси олиб беришда амалий ёрдам сўради.
Узун туманида субсидия асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машинкалари топширилди. Жумладан, Янги йўллик М.Бурхонова, М. Донаева, М. Бердиеваларга ҳам тикув машинкаси берилди. Эндиликда улар ўз меҳнати орқали даромад топишлари мумкин.
#uzlidep #ayollar

“Феруз Хоразм”да ишлашни орзу қилишади
"Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалар бўйлаб саралаш босқичи Хоразмда ҳам қизғин давом этмоқда. Танлов доирасида Урганч шаҳрининг Кўҳна қалъа маҳалласидаги “Феруз Хоразм” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишилди.
Жамият раҳбари меҳнатсевар, интилувчан Клара Жумамуратова нафақат тадбиркорликда, сиёсий жабҳалардаги фаоллиги билан ажралиб туради. Тикувчилардан иборат ушбу жамиятда ҳозирда 100 нафар хотин-қиз муносиб меҳнат шароитида севимли иши билан шуғулланмоқда, оиласи бюджетига иқтисодий фойда киритмоқда.
Жамият, шунингдек, ҳудудда енгил саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий қилиш, ёш мутахассис кадрларни тарбиялаш борасида ҳам ибрат кўрсатаётир. Корхона асосан тендер асосида ташкилотларнинг буюртмалари бўйича маҳсулот тайёрлайди. Пахтадан тайёрланган кийим-кечакларни ўз дўконларида сотувга чиқаради. Бу ерда ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, соғлиғини мустаҳкамлаш дейсизми, ҳаммаси юксак эътиборда. Корхона ҳар йили ўз ҳисобидан уларни тиббий кўрикдан ўтказади, вақтида моддий ёрдам беради. Буларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар самарасидир.

O’zLiDeP етакчиси бухоролик тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашди
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Бухоро вилоятидаги “Шернур” МЧЖда бўлди. Мебелсозликка ихтисослашган мазкур корхонада 10 дан зиёд йигит-қиз меҳнат қилмоқда.
– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айланиб бормоқда, – дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А. Хаитов – Куни-кеча давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган. Соҳа ходимлари ва партиямиз фаоллари олдида турган бугунги асосий вазифа ҳам Президентимиз тавсия ва кўрсатмалари асосида тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.
Учрашув якунида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар берилди.
#uzlidep #uchrashuv

"O'zLiDeP – ёшлар минбари" клуби доирасида махсус сессияси ташкил этилди
“Ёшлар сиёсати амалда: хориждаги ватандошларимизга эътибор” мавзусидаги сессияда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бир қатор идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Мутахассислар сессия давомида ўзларига йўналтирилган саволларга жавоб қайтариб, ташқи миграция соҳасини ривожлантириш бўйича қатор таклифларни муҳокама қилишди.
#uzlidep #yoshlar_minbari