O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
"O'zLiDeP ёшлари – маҳаллада!" лойиҳасига старт берилди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16057

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “O'zLiDeP ёшлари – маҳаллада!” лойиҳаси доирасида Қибрай туманидаги “Бунёдкор” МФЙда тарғибот тадбири ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
Элликқалъалик депутатлар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғинининг ҳисоботини тинглади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16053

#uzlidep #eshituv

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

@uzlidep
Қамашида ҳам “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалар босқичи давом этмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16052

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
Бухоролик ишбилармон аёлларнинг маҳсулотлари Осиё ва Европага экспорт қилинмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16058

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
🔴 #LIVE

Сўнгги етти йилликда водийликлар ҳаётида ўчмас из қолдирди


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Дастлаб йиғилишда Президентимизнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари ҳар сафар вилоятларга ташриф буюрганда албатта янгиликларга қўл уради, янги лойиҳаларга старт беради. Бу галги Фарғона вилоятига ташрифида ҳам улкан лойиҳалар ишга туширилди, янгиларига тамал тоши қўйилди.

Ташриф давомида янгидан очилган Қўқон аэропорти, энг йирик саноат лойиҳалари, тадбиркорлик корхоналари, янги массивлар, туризм масканлари, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шу билан бир қаторда Президентимиз раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишида қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда вилоятни саноат ҳудудга айлантириш, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, санъат, маданият соҳаларини янада ривожлантириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш бўйича қатор устувор вазифаларни белгилаб бердилар.

Фракция йиғилишида ташриф давомида белгилаб берилган барча вазифаларни ижросини таъминлашда, вилоятда бўлаётган ушбу ўзгаришлар, янлиликларни аҳолига тушунтириш ва тарғиботини олиб боришда фаоллик кўрсатиши таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

“Сохта табиблар”га қизил чироқ ёқилмоқда


“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдорлик эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда, касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик ҳамда ушбу хизматларни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасида моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаш таъқиқланмоқда.

Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рухсат этилмаган, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Фракция мажлисида мазкур қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди, депутатлар томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади


Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида жиноят суд ишларини юритиш соҳасида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтиришга қаратилган янги конституциявий асослар белгиланди.

Ушбу конституциявий кафолатлар, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни, Жиноят-процессуал кодекси нормаларини қайта кўриб чиқишни ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришни талаб этади.

Қонун лойиҳаси билан “Судлар тўғрисида”ги Қонунга
ва Жиноят-процессуал кодексга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши;

гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни таъминланиши;

айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;

гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги;

ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги;

агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;

шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги.

Таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидаларини амалдаги қонун ҳужжатларига имплементация қилишга, улардаги бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этишга, фуқароларнинг суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.

Фракция йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Фракция мажлисида “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисоботларни тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241/10-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–8-сон қарорининг 9-бандида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Президентимизнинг 2024 йил 9 январдаги ПҚ–8-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланган. Бунда, ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланиши белгиланган.

Бироқ, мазкур моддадаги амалдаги таҳрир Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни ҳам назарда тутади. Натижада, мазкур таҳрир Ягона рўйхатга киритилмаган айрим ҳисоботларни ҳам ваколатли органлар томонидан талаб қилинишига ҳамда ушбу органлар жавобгарликка тортилмай қолишига имкон яратади. Юқоридагиларга асосан ҳамда нормаларнинг нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилишининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш киритилмоқда.

Ушбу Қонун билан давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"O'zLiDeP ёшлари – маҳаллада!" лойиҳасига старт берилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “O'zLiDeP ёшлари – маҳаллада!” лойиҳаси доирасида Қибрай туманидаги “Бунёдкор” МФЙда тарғибот тадбири ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
Инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16062

Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири — махсус иқтисодий зоналар ҳудудида фаолият юритиш истагини билдирган инвесторларга қўшимча қулайликларни яратиш, уларнинг махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик жараёнларини автоматлаштирилиши саналади.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep