O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.9K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Фарғонада янги тизим жорий қилинди.

🎤 #audio #uzlidep #xabarlar #radio

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби очилди

Президентимиз Фарғонага ташрифи чоғида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактаби очилди.

Лола Муротова Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳибаси бўлган. Бутун умрини шу соҳага бағишлаб, катта муваффақият ва ҳурмат қозонган.

Бу бой тажрибани ёшларга етказиш, қишлоқ хўжалигида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида ушбу таълим даргоҳи ташкил этилди.

Таъкидлаш керак, Л.Муротова O’zLiDeP фаоли сифатида ҳам партиямизнинг нуфузини оширишга хизмат қилган. Партиямиз Лола Муротованинг хотирасини абадийлаштириш йўналишидаги мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлайди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
ФАРҒОНАНИНГ БУГУНГИ ЖАМОЛИ

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16056

Бағрикенглик ва меҳмондўстлик фарғоналиклар табиатига хос фазилат. Бу олтин водий кейинги етти йилда янада гуллаб яшнаб, водийликлар ҳаётида ўчмас из қолдирди. Улар асли тадбиркор, ҳунарманд ва ишбилармон эмасми, давлатимиз томонидан яратилган қулайликлару бизнес муҳити жуда қўл келди. Бугун ўзини ҳаётини ўз меҳнати билан яхшилаётган, янгилаётган фарғоналикларга қанча ҳавас қилса арзийди. Президентимиз Фарғона вилоятига аҳоли ҳаёти, ҳудуд ривожи билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрганида ана шундай янгиланишлар юз кўрсатди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Парламент сўрови таъсирида яна бир давлат хизмати рақамлашмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16055

— 2024-йилнинг 1-сентябридан бошлаб, йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудуий бўлинмаларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилиши;

— мазкур хизмат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасига интеграция қилган ҳолда ЙИДХП орқали кўрсатилиши;

— жисмоний ва юридик шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади.

🎤 #audio #Uzlidep #xabarlar #radio

@uzlidep
"O'zLiDeP ёшлари – маҳаллада!" лойиҳасига старт берилди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16057

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “O'zLiDeP ёшлари – маҳаллада!” лойиҳаси доирасида Қибрай туманидаги “Бунёдкор” МФЙда тарғибот тадбири ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
Элликқалъалик депутатлар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғинининг ҳисоботини тинглади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16053

#uzlidep #eshituv

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

@uzlidep
Қамашида ҳам “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалар босқичи давом этмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16052

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
Бухоролик ишбилармон аёлларнинг маҳсулотлари Осиё ва Европага экспорт қилинмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16058

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
🔴 #LIVE

Сўнгги етти йилликда водийликлар ҳаётида ўчмас из қолдирди


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Дастлаб йиғилишда Президентимизнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари ҳар сафар вилоятларга ташриф буюрганда албатта янгиликларга қўл уради, янги лойиҳаларга старт беради. Бу галги Фарғона вилоятига ташрифида ҳам улкан лойиҳалар ишга туширилди, янгиларига тамал тоши қўйилди.

Ташриф давомида янгидан очилган Қўқон аэропорти, энг йирик саноат лойиҳалари, тадбиркорлик корхоналари, янги массивлар, туризм масканлари, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шу билан бир қаторда Президентимиз раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишида қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда вилоятни саноат ҳудудга айлантириш, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, санъат, маданият соҳаларини янада ривожлантириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш бўйича қатор устувор вазифаларни белгилаб бердилар.

Фракция йиғилишида ташриф давомида белгилаб берилган барча вазифаларни ижросини таъминлашда, вилоятда бўлаётган ушбу ўзгаришлар, янлиликларни аҳолига тушунтириш ва тарғиботини олиб боришда фаоллик кўрсатиши таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

“Сохта табиблар”га қизил чироқ ёқилмоқда


“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдорлик эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда, касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик ҳамда ушбу хизматларни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасида моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаш таъқиқланмоқда.

Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рухсат этилмаган, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Фракция мажлисида мазкур қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди, депутатлар томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep