O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.82K subscribers
29.3K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O'zLiDeP делегацияси Хитойда тажриба алмашмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15997

Жорий йилнинг 21 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Шаньдун провинциясидаги Шаньдун Фанлар Академиясида O'zLiDeP делегацияси учун ташкил қилинган семинарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутов бошчилигида O'zLiDeP вакиллари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари иштирок этди.

#uzlidep #hamkorlik

@uzlidep
🔴 #LIVE

Муҳандислик кадрларни тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар белгиланди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб Президентимиз раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг аҳамиятига қаратилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган ютуқларни эътироф этган ҳолда муаммо ва ечимларга ҳам тўхталиб ўтди.

Хусусан, олийгоҳлар фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чеклангани, иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда камлиги кўрсатиб ўтилди. Муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар амалга ошмай қолиб кетаётгани қайд этилди.

Шунингдек, охирги етти йилда олий таълим қамрови 5 баробар, яъни 9 фоиздан 42 фоизга ошгани билан ёшларнинг муҳандислик-техникага қизиқиши жуда пастлиги қайд этилди. Кўпгина профессор-ўқитувчиларни амалиёти йўлга қўйилмаётгани, айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан 2 карра кўплиги танқид остига олинди.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги ушбу камчиликларни ўзи вақтида ҳал қилиш ва уни ривожлантириш учун янги ташаббусларни илгари сурди. Унга кўра, техника йўналишидаги 36 та олийгоҳда ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгартириш бўйича кўрсатма берилди.

Яна бир муҳим масала олийгоҳ ва корхона ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади, муҳандислик йўналишлари бўйича “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” республика танлови ўтказилади. Уларни рағбатлантириб бориш, хориж давлатларига амалиётни ўташлари ва ушба мақсадлар учун 15 млрд сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.

Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ва лойиҳалар ижросида депутатларнинг ҳам ташаббускор бўлишлиги айтиб ўтилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинади


Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан ердан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш ишларини қисқа муддатларда ташкил этиш, давлат органларини ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ аризалар бўйича давлат божидан озод этиш ва бошқа бир қатор нормаларни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ва бу ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Қандай ҳолатда давлат божини тўлашдан озод қилинади?


Фракция йиғилишида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур Қонун билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлашда мазкур кўчмас мулкларни уларнинг номига расмийлаштириш бўйича нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда.

Ушбу Қонун етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлаш жараёнида уларнинг нотариал ҳаракатларда давлат божини тўлашдан озод қилишга хизмат қилади.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
ЎзЛиДеП делегацияси Хитойнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолияти билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилларидан иборат партия делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Шаньдун провинциясида бўлиб турибди.

Партия фаоллари Шаньдун провинциясида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг сир-асрорлари билан ўртоқлашмоқда, ўзаро тажриба алмашяпти.

Бугун партия делегацияси Шаньдун провинцияси Джинан шаҳри Жиси қишлоқ хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда асосан гидропоника усулидаги иссиқхоналарда сабзавот ва полиз маҳсулотлари, тропик мевалар, манзарали дарахт ва гул кўчатлари етиштириляпти.

Делегация вакилларига бу ердаги жараён катта таассурот уйғотди.

#uzlidep #hamkorlik

@uzlidep
Ерларни талон-торож қилиш ҳолатларига нуқта қўйилади

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, ер участкаларидан самарали фойдаланиш, бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Сенатор навоийлик ёшларнинг таклифларини тинглади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15999

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep