O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.44K subscribers
29.6K photos
3.19K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15879

Ботир Зокиров жуда қисқа умр кўрди, лекин шу йиллар давомида ўзидан ранг-баранг ва бой ижодий мерос қолдирган. Унинг сеҳрли овози юртимиздаги ҳар бир хонадонга кириб бориб, халқимиз қалбидан, санъатимизнинг олтин фондидан жой олгани ҳам рост.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15876

#uzlidep #ishbilarmonayol

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танлови ўзаро тажриба алмашиш имконини берди, - Гулчеҳра Нарзиева.

Танловнинг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи Гулистон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

#uzlidep #ishbilarmonayol

@uzlidep
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15877

#uzlidep #ishbilarmonayol

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

O'zLiDeP расмий канали
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15880

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Малайзия Бош вазирининг мазкур тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлайди.



Стремление
достичь уровня всеобъемлющего партнерства

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15880

В целом считаем, что итоги узбекско-малайзийских переговоров послужат углублении многопланового сотрудничества в сферах инвестиционного партнерства, кооперации ведущих компаний в сферах инноваций, промышленности, зеленой энергетики, нефтехимии, электротехники и электроники, фармацевтики и других. Прошедший исторический визит Премьер-министра Малайзии открывает новую страницу в истории двусторонних отношений и придаст мощный импульс их развитию.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан,

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни иккиламчи ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда;

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги;

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади


Фракция йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан ўтказилган самарали музокараларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш вазирининг қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Фракция аъзолари Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Фракция йиғилишида «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлашга, уни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилган самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзгартирилишини ҳисобга олган ҳолда ва бандлик соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш учун қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига «давлат бошқаруви органлари» тушунчаси «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» тушунчасига алмаштирилишини, шунингдек оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифасига киритилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлашга, шунингдек қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётидаги қарама-қаршиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби янада такомиллаштириляпти


Фракция аъзолари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси билан амалдаги қонун ҳужжатларига (1 та кодекс ва 6 та Қонун) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон-онлайн аукцион савдолари орқали ижарага бериш, ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳамда улар гаровга қўйилган ҳолда гаров мажбурияти бажарилмаганда мазкур ерларни кредиторлар томонидан аукционга чиқаришга рухсат беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда турли баҳсли мезонларга таянган очиқ электрон танлов ўрнига шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади;

ер участкалари ижарачиларига ижарага олинган ерларга нисбатан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга рухсат бериш орқали қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш имкони берилади;

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилган ва кредит мажбурияти бажарилмаган тақдирда, кредиторлар томонидан мазкур ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини онлайн-аукцион орқали реализация қилишининг белгиланиши ер участкаларига инвестиция киритилишига кенг йўл очади.

Фракция аъзолари партия дастурий ғоя ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар, қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи мамлакатимиз бўйлаб қизғин паллага кирди.

Мазкур танловнинг маҳалла босқичлари Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

#uzlidep #ishbilarmonayol

@uzlidep
⚡️ Сайловчилар билан доимий мулоқот ўрнатиш, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда тегишли сайлов округидаги муаммоларни бартараф этишга қўшган муносиб ҳиссаси учун O'zLiDeP фракцияси аъзоларининг 7 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

O'zLiDePнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан партиямиз депутатларини ушбу юксак ишончга сазовор бўлгани билан табриклаймиз ва келгуси ишларида омад тилаймиз.

#uzlidep #tabriklaymiz

@uzlidep
Хусусийлаштириш жараёнларининг очиқ ва ошкоралиги таъминланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15881

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини обдон кўриб чиқдилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep