O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Муаммоли кредитларни юзага келиш сабаблари таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15798

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида
тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар таркибида муаммоли кредитларнинг юзага келиш сабаблари, муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Муаммоли кредитларнинг йилма-йил ўзгариши таҳлил қилинганда 2020 йил якунида 5,8 трлн.сўм, 2021 йил якунида 17 трлн.сўм, 2022 йил якунида 14 трлн.сўм ва 2023 йил якунида 16,6 трлн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 2,6 трлн.сўмга кўпайган.

#uzlidep #press_klub

O'zLiDeP расмий канали
Шофирконлик моҳир тикувчи “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг туман босқичига йўлланма олди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15799

Туманнинг чекка ҳудудларидан бири “Паттахон” МФЙнинг Янгиобод қишлоғида истиқомат қилаётган Қизлархон Хайруллаева бундан бирмунча вақт илгари “Аёллар дафтари” га киритилган эди. Қ.Хайруллаева тадбиркор аёлларга берилган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда хонадонидаги тикувчилик цехини кенгайтириб, бугунги кунда ўз маҳсулотларини Эрон, Арабистон, Хитой давлатларига экспорт қилишга ҳам эришмоқда.

#uzlidep #ayollar_qanoti

O'zLiDeP расмий канали
Депутат маҳаллададаги еттилик фаолиятини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15800

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пакнинг ўз сайлов округи бўлган Ўрта Чирчиқ туманидаги навбатдаги учрашувларида маҳаллалар фаолиятини кўздан кечирди.

Ўрта Чирчиқ тумани “Туркистон” МФЙда аҳоли хонадонларидаги томорқалардан фойдаланишнинг самарадорлигини кўздан кечирган депутат бир парча ердан юқори ҳосил олаётган омилкорлар билан ҳам мулоқотда бўлди.

#uzlidep #mahalla_yettiligi

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Нуриддин Султонов

#uzlidep #deputat_bilan_bir_kun

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муаммоли кредитларни юзага келиш сабаблари таҳлил қилинди

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида
тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар таркибида муаммоли кредитларнинг юзага келиш сабаблари, муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Муаммоли кредитларнинг йилма-йил ўзгариши таҳлил қилинганда 2020 йил якунида 5,8 трлн.сўм, 2021 йил якунида 17 трлн.сўм, 2022 йил якунида 14 трлн.сўм ва 2023 йил якунида 16,6 трлн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 2,6 трлн.сўмга кўпайган. 

#uzlidep #press_klub

O'zLiDeP расмий канали
Депутат Оқдарё билан Пастдарғом туманини боғлаб турувчи янги кўприк қурилишида ташаббус кўрсатди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15801

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Ҳунармандчилик соҳасидаги муаммоларга қонуний ечимлар керак!

👉 Батафсил

Бугунги кунда кўпчилик ҳунармандлар мурожаатларида ижара нархлари кескин оширилганлиги, ҳунармандчилик учун хом-ашё (ёғоч материаллари, мис, латун, кумуш, олтин ва бошқа металлар) сотиб олишдаги ҳамда ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишдаги қийинчиликлар ҳақида гапирмоқда.

Ҳунармандлар томонидан кўтарилаётган ушбу масалалар бўйича ечимлар, имконият ва имтиёзлар Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ҳамда 2023 йил 12 июндаги “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган. Лекин, ушбу Фармон ва Қарорда белгиланган вазифалар ижроси ҳали тўлиқ таъминланмаган.

Қолаверса, энг асосий масала, Президент Фармонида кўрсатилган “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш жараёни чўзилмоқда. Ҳунармандларнинг барча муаммоларига ҳуқуқий ечим бўладиган мазкур қонунни тезроқ қабул қилиш орқали мақсадга эришиш мумкин.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Жондорлик тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15804

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи ҳудудларда давом этмоқда.

Партиянинг Жондор туман Кенгаши вакиллари “Дарвеши” МФЙдаги ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолиятлари билан танишиб, энг пешқадамларини аниқлашди.

#uzlidep #tadbirkorlik

@uzlidep
Депутат фуқароларга ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотларни тушунтирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15805

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мадина Баратованинг сайловчилар билан учрашуви Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” ҳамда “Боғидашт” МФЙларида ўтказилиб, аҳоли вакиллари ва “маҳалла еттилиги” тизими ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар тарзида ташкил этилди.

#uzlidep #deputatlar

@uzlidep