O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Деҳқонободлик томорқачилар ковракдан йилига 150 миллион сўмгача даромад топяпти

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Деҳқонобод туманидаги “Қодир бахши Раҳимов” маҳалласида бўлиб, аҳолининг томорқа хўжалигидан қай даражада фойдаланаётганлигини ўрганишди.
Мазкур маҳалладаги Қур Даҳна қишлоғида 120 та оила мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти коврак етиштириш билан шуғулланишар экан. Абдурасул бобо Раҳимов қишлоқда биринчилардан бўлиб, коврак етиштиришни йўлга қўйганлардан.

Бугунги кунда унинг юздан ортиқ шогирди ковракчилик билан шуғулланиб, мўмайгина даромад топмоқда. Қудрат Солиев ўтган йили 50 сотих майдондаги ковракдан 100 млн сўм даромад қилган. 15 минг дона кўчат етиштириб, ҳамқишлоқларига сотган.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Ёшларга бизнесни қўллаб-қувватлашга оид қонунчликдаги янгиликлар тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15796

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчлик палатаси ёшлар комиссияси ҳамда Бизнес омбудсман вакиллари иштирокида “Ёшлар тадбиркорлиги истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида бўлиб турибдилар.

Мазкур жараёнда депутатлар Сайхунобод тажрибасини жорий қилиш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишмоқдалар.

Депутатларнинг халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этиши режалаштирилган.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инфлация ва нархларнинг ўсиш сабаблари

O‘zLiDePнинг “TAHLIL” лойиҳасида нархлар барқарорлиги ва инфляция даражасини меъёрдан ошмаслигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Лойиҳа меҳмони:
Иногамов Самиғжон – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-кредит сиёсати департаменти директори ўринбосари

Муҳокама қилинган мавзулар:

1-чораги якуни бўйича нархлар динамикаси ва инфляция;

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиш ҳолати ва сабаблари;

глобал инфляция;

валюта курсининг ошиши;

йил якунида кутилаётган инфляция кўрсаткичи ва бошқалар.


Суҳбат тўлиқ видеоси O’zLiDePнинг YouTube'даги расмий каналига жойланади.

#uzlidep #tahlil

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 25 апрель сонида босилган мақолаларнинг қисқача шарҳи.

Ўзбекистон–Тожикистон: Дўст ғамига қад эгиб, дардманд бўламиз, дўстим!

ЎзЛиДеП фракциясияси аъзолари ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ташкил қилди, муаммо ва таклифларини ўрганди

Томорқадан 200 миллион сўм даромад оладиганлар бор

100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

#uzlidep #XXIasr

O'zLiDeP расмий канали
Нишонда картошкачилик ривожланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15797

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Нишон туманидаги Орзу бўстони маҳалла аҳолисининг томорқачилик тажрибаси билан танишди.

Суҳбат давомида маҳаллада мини техникани кўпайтириш, уруғ ва кимёвий воситалар таъминоти борасида кўтарилган масалаларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали