O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.52K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15795

Навбатдаги саралаш босқичи Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Қадрдон”, “Беғубор”, “Увайсий”, “Биллур”, “Собиробод” маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида ваколатли органга юборилмаса жарима бекор қилинади

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси O'zLiDeP фракция йиғилишида кўриб чиқилди ва кенг муҳокама қилинди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонободлик томорқачилар ковракдан йилига 150 миллион сўмгача даромад топяпти

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Деҳқонобод туманидаги “Қодир бахши Раҳимов” маҳалласида бўлиб, аҳолининг томорқа хўжалигидан қай даражада фойдаланаётганлигини ўрганишди.
Мазкур маҳалладаги Қур Даҳна қишлоғида 120 та оила мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти коврак етиштириш билан шуғулланишар экан. Абдурасул бобо Раҳимов қишлоқда биринчилардан бўлиб, коврак етиштиришни йўлга қўйганлардан.

Бугунги кунда унинг юздан ортиқ шогирди ковракчилик билан шуғулланиб, мўмайгина даромад топмоқда. Қудрат Солиев ўтган йили 50 сотих майдондаги ковракдан 100 млн сўм даромад қилган. 15 минг дона кўчат етиштириб, ҳамқишлоқларига сотган.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Ёшларга бизнесни қўллаб-қувватлашга оид қонунчликдаги янгиликлар тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15796

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчлик палатаси ёшлар комиссияси ҳамда Бизнес омбудсман вакиллари иштирокида “Ёшлар тадбиркорлиги истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида бўлиб турибдилар.

Мазкур жараёнда депутатлар Сайхунобод тажрибасини жорий қилиш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишмоқдалар.

Депутатларнинг халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этиши режалаштирилган.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали