O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Депутатлар жарқўрғонлик сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15776

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Депутат маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15777

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Хаджаева Ўзбекистон тумани “Туюл” МФЙ ҳамда 36-умумий ўрта таълим мактабида педагог ходимлар, ҳудудда истиқомад қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашувда маҳалладаги “еттилик” фаолияти йўлга қўйилгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани алоҳида қайд этилди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ўрни қандай?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15778

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев ва Адҳам Шодмонов, O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари Ургут туманидаги “Sattor medikal center” тиббий диагностика ва даволаш хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Халқ вакиллари Ургут тумани Мерганча массивида жойлашган “ELITE-ELEKTRO-GROUP” МЧЖда ҳам бўлди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

O'zLiDeP расмий канали
Депутат маҳалла раислари билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15773

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги "Хондамир" маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбати ташкил қилди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Наманган вилояти кенгаши фаоллари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашяпти

#uzlidep #yashil_makon

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDePда "Бирлашсак Ватанмиз!" мавзусида илмий анжуман ташкил қилинди. Тадбир доирасида янги нашр этилган Давлат ва жамоат арбоби, сиёсатшунос Қудратилла Рафиковнинг “Миллатпарвар” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

#uzlidep #kitob_taqdimoti

@uzlidep
🔴 #LIVE

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Хусусан,

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги,
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
«Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ICCROM) Уставини (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги;
«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида янги босқични бошлаб бермоқда


Фракция йиғилишида дастлаб, Президентимизнинг 2024 йил 18-19 апрель кунлари Тожикистон Реуспубликасига давлат ташрифининг аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Фракция аъзолари ташриф давомида Президентларнинг сиёсий иродаси ва узоқни кўзлаб юритаётган оқилона сиёсати туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.

Хусусан, ташриф доирасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларининг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини билдиради.

Умуман, Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи икки давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилиш имконини берди.

Ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат имзоланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя этилиши таъминланади


Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиш ва уни бузганлик учун жавобгарлик қатъий белгиланиши ва турли жарималар қўлланилганда баъзи тушунмовчиликларнинг олдини олиш масаласига аниқлик киритляпти.

Унга кўра, тез тиббий ёрдамга ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари хизматига муҳтож фуқароларимизга ушбу ёрдамни сифатли ва зудлик билан етказилишини таъминлайди.

Шунингдек юк транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг олди олинади ва йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлайди.

Бундан ташқари скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарувчи шахсларга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги белгиланяпти.

Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокамалар, баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладилар.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Қўқон шаҳридаги хусусий клиника ва маҳалла фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15774

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари Мавлуда Ибрагимова ва Шухрат Шарафутдиновлар Қўқон шаҳридаги тикувчилик ва хусусий тиббиёт йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашдилар.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини ва ундаги еттилик фаолияти билан яқиндан танишилди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали