O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
31K photos
3.38K videos
60 files
15.6K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ишчи гуруҳ Вобкент туманида ўрганишлар олиб борди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15663

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари – Э.Асланова, Б.Очиловлар Вобкент туманидаги ўрганишлари давомида ушбу ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, халқ турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, маҳаллий тадбиркорлар учун тегишли шарт-шароитларни яратиш масалалари кўриб чиқилди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Тажрибали тадбиркорлар билан ўтказилган учрашув ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада кучайтирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15664

Бухоро давлат университети битирувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида "Ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

#uzlidep #davra_suhbati

O'zLiDeP расмий канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар Жиззах шаҳри ва Дўстлик туманида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15665

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Депутат аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15666

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг сайловчилар билан учрашуви Уйчи туманидаги “Шифокор”, “Оқтош”, “Янги чек” маҳалла фуқаролари йиғинида давом этди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ Берунийда

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳайитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, бандликни таъминлаш, даромадларни ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишмоқда.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Ташриф давомида белгилаб берилган вазифалар депутатлар зиммасига ҳам масъулият юклайди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи якунларидан келиб чиқувчи устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда аҳоли бандлигини ошириш, томорқачилик орқали даромадни кўпайтириш борасида Уйчи тумани тақдимоти ва Сайхунобод тажрибаси асосида Наманган вилоятида мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш борасида вазифалар белгиланди.

Унга кўра, масъуллар ҳар бир корхона, тадбиркор ва хонадон билан яқиндан иш ташкил қилади. Хусусан, Сайхунобод мисолида Уйчи туманидаги 56 та маҳаллада ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш, томорқадан 60-70 миллион сўм даромад олиш бўйича намуна яратиш топширилди.

Шунингдек Наманган вилоятида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида маҳаллалар чуқур ихтисослаштирилади. Жумладан, интенсив сабзавотчилик, кўчатчилик, гулчилик, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай, картошка етиштириш каби сердаромад йўналишлар қўллаб-қувватланади.

Ташриф давомида белгилаб берилган устувор вазифалар депутатлик корпуси зиммасига ҳам катта масъулият юклаши, бу борада депутатлар янада фаол бўлиб, ушбу топшириқлар ижроси устидан доимий равишда депутатлик назоратини ўрнатиб бориши лозимлиги таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

“Яшил макон” лойиҳасида O'zLiDeP вакиллари ҳам фаол қатнашади


O'zLiDeP фракцияси йиғилишида Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.

Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган. Ушбу ишларни тизимли ташкил қилиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Муҳим масалалар сифатида баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга ҳамда пойтахтда амал қилаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.

Яна бир муҳим йўналиш сифатида “Менинг боғим” лойиҳаси ишга туширилиб, бунга бюджетда назарда тутилган 50 миллиард сўм ажратилиши, жойларда 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилиниши кўзда тутилган. Шунингдек ижтимоий муассасаларга кўчатларни бепул етказиб бериш амалиёти бу йил ҳам давом эттирилиб, уларга жами 4 миллиондан зиёд кўчат тарқатилади.

Фракция йиғилишида мазкур жараёнда партия фаоллари, депутатлар ҳам фаол иштирок этиши айтиб ўтилди ва бу борада вазифалар белгиланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Тадбиркорлар учун яна бир қулай имконият ва имтиёз


Фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига катта эътибор қаратилиб, ишбилармонларимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти, турли имтиёзлар берилмоқда.

Президентимиз томонидан 2024 йил 26 февралдаги қабул қилинган “Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Фармони тадбиркорларимиз учун яна бир қувончли янгилик бўлди.

Фармонга асосан Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддаси бўйича молиявий жарима миқдорини камайтириш вазифаси белгилаб берилди. Бу эса қонунчиликда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо этади.

Ана шу мақсадда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, Солиқ кодекси 227 прим 1-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий санкция миқдори реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи ва 20 фоизи миқдорида белгиланмоқда.

Бунда, ҳуқуқбузарликни бир йил давомида биринчи марта содир этганлик учун реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи, ушбу ҳуқуқбузарликни бир йил давомида такрор содир этилган ҳолатларда эса охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида белгилаш назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси билан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини адолатлилик тамойили асосида, етказилган зарар миқдорига мутаносиб равишда белгиланиши ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишига, тадбиркорлик субъектларига ортиқча харажатлар юкланмаслигига ва ҳисобида маблағ тежалишига хизмат қилади.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини партия электорати манфаатларига хизмат қилишини инобатга олган ҳолда маъқуллаб беришди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Давлат мулкини ижарага бериш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади


Фракция йиғилишида «Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда давлат мулкини тадбиркорлик субъектларига ва бошқа шахсларга ижарага беришнинг қонунийлигини таъминлаш юзасидан тизимли чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга амалда давлат мулкидан самарали фойдаланмаганлик ва уни ижарага бериш тартибини бузиш билан боғлиқ қонунбузарликлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Бу, ўз навбатида, давлат мулкининг ижараси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик ва ваколатли органларнинг ушбу муносабатларни тартибга солиш бўйича кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини тақозо этмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан давлат мулкини ижарага бериш тартибига риоя этмаганлик, бўш турган давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича чоралар кўрмаганлик, шунингдек давлат мулкини ижарага олган тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат мулкидан самарали фойдаланилишини, ижарага олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Фракция аъзолари қонун лойиҳаси бўйича ўз таклифлари ва фикрларини бидириб ўтишди маъқулладилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Тадбиркорлик субъектлари учун янги имконият ва рағбатлар

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, тадбиркорлик субъектларига ортиқча харажатлар юкланмаслигига ва ҳисобида маблағ тежалишига қаратилган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
👉 O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танлови бошланмоқда!

Анъанага мувофиқ жорий йилда кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади:

- апрель ойининг биринчи ярмида – маҳаллалар даражасидаги дастлабки саралаш босқичи;

- апрель-май ойларида – туман (шаҳар)лар миқёсида саралаш босқичи;

- июнь ойида – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинувчи ҳудудий босқичлар.

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловида Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ёки уларнинг бошқарувчи-менеджерлари, шунингдек, фермер хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.

☎️ Қўшимча маълумотлар олиш учун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин: тел. (71) 255-87-97

#uzlidep #ayollarqanoti #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали