O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.2K photos
3.43K videos
60 files
15.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Кичик ва ўрта бизнес субектлари учун муҳим янгилик

👉 Батафсил

Қонун лойиҳаси билан божхона брокери ва халқаро курерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этиш асосида ташкил этиш ҳамда божхона брокери ва халқаро курерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этмасдан бошлаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш назарда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Чиноз тажрибаси: ихчам иссиқхоналар оммалашмоқда

👉 Батафсил

Чиноз туманида томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда партия раҳбари Актам Хаитов, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, Кенгашнинг вилоят ва туман кенгаши раислари ва ходимлари, ҳоким ёрдамчилари, “Томорқа хизмати” корхоналари ва соҳага тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Президентимизнинг 2024 йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Амалий семинарда мазкур ҳужжат ижроси муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиладиган бўлди ва ижросига киришилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP қошида "Волонтёрлик клуби" ташкил этилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошида мамлакатимизда ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни ҳамда партиянинг мақсад ва ғояларини ёшлар орасига тарғиб қилиш мақсадида "Волонтёрлик клуби" ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Сирдарё вилояти молия бошқармаси ҳисобот берди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15588

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан вилоятнинг 2023 йил маҳаллий бюджети ижроси ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Нурматовнинг ҳисоботи эшитилди.

#uzlidep #hisobot

O'zLiDeP расмий канали
Сенатор ёшлар бандлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15589

Хоразм вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги экспортини ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган мулоқот ташкил этилди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Ерлардан самарали фойдаланиш имкони яратилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15590

Жорий йилнинг 5 март куни Президентимизнинг “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор мамлакатимизда мева-сабзавот етиштириш ва экспорт қилиш, қишлоқ хўжалигида кичик ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш, экин ерларидан самарали фойдаланиш самарадорлигини ошириш асносида ер эгаларининг даромадларини кўпайтириш орқали турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
БПТнинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти ижобий баҳоланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15592

O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши таркибида ўз атрофига 14856 нафар партия аъзоларини бирлаштирган 98 та БПТ бўлиб, айни кунларда уларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари қизғин давом этмоқда.

Ана шундай йиғилишлардан бири вилоят марказидаги “Совға устозодаи зардўзон” оилавий корхонаси ҳузуридаги БПТда ташкил этилди.

Корхонада кейинги пайтда кустоз-шогирд анъанаси асосида иш олиб борилиб, ҳудуддаги ишсиз ёшлар ҳамда аёлларга зардўзликнинг сир-асрорлари ўргатилмоқда.

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP қошида "Волонтёрлик клуби" ташкил этилди
 
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15593

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошида мамлакатимизда ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни ҳамда партиянинг мақсад ва ғояларини ёшлар орасига тарғиб қилиш мақсадида "Волонтёрлик клуби" ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
Университетнинг тўлов-контракт асосида битирган 2293 нафар талабадан 2176 нафари ишга жойлашган

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15594

Абдулла Қодирий номли Жиззах давлат педагогика университетида O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Таълим соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар, жумладан, битирувчилар бандлигини таъминлаш борасидаги ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Оилавий поликлиникалар фаолияти ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15595

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Рахмонова туман марказида жойлашган “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудидаги Оилавий шифокорлик поликлиникасида оналик ва болаликни муҳофазаси билан қамров ҳолати ҳамда яратиб берилган шарт-шароитларни ўрганди.

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали