O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.5K photos
3.18K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Муҳим масалалар муҳокама марказида бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15564

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб Самарқанд шаҳридаги корхона, ташкилот, муассаса ва савдо шаҳобчаларида давлат тили тўғрисидаги Қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Масъулларнинг ҳисоботига кўра, шаҳар бўйича жами 32900 та ташқи ёзувлар мавжуд бўлиб, шундан 21700 таси хорижий тилда ва имловий хатолар билан ёзилганлиги аниқланди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиляпти(ми?)

👉 Батафсил

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳайитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, бандликни таъминлаш, даромадларни ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолатини ўрганмоқда.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 29 февраль сонида босилган
мақолаларнинг шарҳи:


Янги йилнинг ўзига хос янги дастурида нималар акс этган?

O‘zLiDeP: ҳаётга кўчаётган эзгу мақсадлар

Урганчдаги экскаватор заводида не гаплар?

Хусусий таълим керакми ёхуд “ўгай” муносабат ортида қандай ишончсизлик ётибди?

Сурхондарёда оилавий тадбиркорларни қийнаётган муаммоларга қачон ечим топилади?

#uzlidep #XXIasr

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP қуйи бўғини ташаббуси билан 102 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15566

O'zLiDeP Фарғона шахар Кенгаши томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Фарғона нефьтни қайта ишлаш заводи” бошланғич партия ташкилотида тиббий кўрик ташкил этилди.

#uzlidep #ayollar

O'zLiDeP расмий канали
Наманганлик талаба-ёшларнинг Олий Мажлис биносига саёҳат ташкил қилиш бўйича таклифи қўллаб-қувватланди

👉 Батафсил

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ёшлар фикри ва муносабатларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сардорбек Ғиясов, партия фаоллари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури тарғиботи ва ижросига бағишланган ўқувлар ташкил қилиняпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15563

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини ўрганиш ва унинг ижросини таъминлашда партия олдида турган вазифаларга бағишланган республика миқёсидаги давра суҳбати ва ўқувлар ташкил этилмоқда.

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатларини ҳал қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15567

O'zLiDeP Самарқанд вилояти ва Пахтачи тумани Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, мутасадди раҳбарлар ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Қуйи бўғинларнинг ҳисобот сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15568

Партия Жиззах шаҳар бўлимида ўз сафларига 10492 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 96 та БПТ фаолият олиб бормоқда.

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Очиқча гаплашамиз" лойиҳасининг навбатдаги сони Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятига бағишланади.

Суҳбат давомида ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ўтган 4 йил давомида қандай натижаларга эришди, келгусидаги мақсад ва режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

#uzlidep #ochiqchagaplashamiz

@uzlidep
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида
учрашув ўтказилди


👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15570

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан лойиҳа доирасидаги навбатдашги очиқ мулоқот Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиалида ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15571

O’zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши ёшларни касбга йўналтириш мақсадида "Баркамол авлод" МФЙда жойлашган ёшлар кичик саноат зонасига пресс-тур ташкил қилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ Беруний туманида ўрганишлар олиб борди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15572

Актам Хаитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, бандликни таъминлаш, даромадларни ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолатини ўрганди.

Дастлаб Ишчи гуруҳ вакиллари Беруний туманида ўрганишлар олиб борди. Туманда фаолият юритаёган “Rayhon Apparel” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали