O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ўқитувчилари минг доллардан ортиқ маош олаётган мактаб борлигини биласизми?

👉 Батафсил

Бу сафарги сайловчилар билан учрашувларимиз кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, Зарафшон шаҳридаги 13-мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашувимиз мазмунли бўлди.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Сув-ботқоқ ҳудудлар: миллий ютуқлар ва режалар

👉 Батафсил

Сув манбаларининг кўплаб турлари мавжуд ва ҳар бири табиатда ўз ўрнига эга. Биргина сув-ботқоқ ҳудудларни оладиган бўлсак, глобал иқлим ўзгаришлари шароитида уларни қуриб қолишдан сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилганидек, сув-ботқоқ худудлари турли-тумандир. Уларга кўллар, ботқоқликлар, коралл рифлари, торфли ерлар, ҳавзаларни киритиш мумкин. Инсоният асрлар давомида улардан фойдаланиб келади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15424

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳамда “Республика миллий касб-ҳунар академияси” ҳамкорлигида партиянинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил қилинди.

#uzlidep #ayollarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Депутат кўмагида Хонтепа маҳалласи аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15423

Шаҳрисабз туманидаги Янгиқишлоқ ва Хонтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқларда 6600 нафар аҳоли истиқомат қилади. Сайловчилар тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан амалий ёрдам сўраб, 5-Кеш сайлов округидан Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман кенгаши депутати Арслон Узоқовга мурожаат этишганига кўп вақт бўлгани йўқ. Депутат ҳудуддаги қишлоқларни айланиб, аҳоли билан мулоқот чоғида бу муаммони ҳал этиб беришга сўз берган эди. Қисқа фурсатда тегишли идораларга сўровнома билан чиқиб, эътибордан четда қолиб келаётган қишлоқларга тоза ичимлик суви келтиришга эришди. Бугунги кунда тоза ичимлик суви билан таъминланган Хонтепада яшовчи 1118 нафар аҳоли депутатдан мамнун.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Самарқанд шаҳрида жамоат транспортини яхшилаш ҳамда маданий мерос объектларини сақлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15421

Йиғилишда Самарқанд шаҳарда жамоат транспортини ривожлантириш ҳамда уларнинг ҳаракатини яхшилаш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда шаҳарда маданий мерос объектларини реконструкция қилиш ва сақлаш ишларини амалга ошириш ишлари ҳолати тўғрисида соҳа масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

#uzlidep #tahlil

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP ва ёшлар: беш йиллик фаолият сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифалар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15422

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида сиёсий кучнинг ёшлар сиёсати йўналишидаги дастурий мақсадлари бўйича иш олиб борувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тўпланганлар – партиямизнинг ёшлар сиёсати соҳасида ишловчи фаоллари O‘zLiDePнинг ўтган бир неча йилда мазкур йўналишда олиб борган фаолиятини таҳлил қилдилар. Шунингдек, иш самарадорлигини ошириш, такомиллаштириш юзасидан аниқ, асосли таклиф ва тавсияларни ўртага ташладилар.

#uzlidep #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали
“Энг яхши бизнес режа” танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15418

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида ташкил қилган “Энг яхши бизнес режа” танловининг якуний Республика босқичи ўтказилди.

#uzlidep #tanlov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP қошида “Тадбиркорлар клуби” ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15415

Дастурий мақсадларида тадбиркорларни, ёш бизнесменларни қўллаб-қувватлашни илгари сурган Ўзбекистон Либерал демократик партияси “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ёшлар ва ёш тадбиркорлар учун “Тадбиркорлар клуби” фаолиятини йўлга қўйди.

Ёшларни тадбиркорлик кўникмалари билан яқиндан таништириб бориш мақсадида ташкил этилган мазкур клубнинг тақдимотида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнесни ривожлантириш банки вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ёшлар иштирок этди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP ва ёшлар: беш йиллик фаолият сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифалар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15422

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида сиёсий кучнинг ёшлар сиёсати йўналишидаги дастурий мақсадлари бўйича иш олиб борувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тўпланганлар – партиямизнинг ёшлар сиёсати соҳасида ишловчи фаоллари O‘zLiDePнинг ўтган бир неча йилда мазкур йўналишда олиб борган фаолиятини таҳлил қилдилар. Шунингдек, иш самарадорлигини ошириш, такомиллаштириш юзасидан аниқ, асосли таклиф ва тавсияларни ўртага ташладилар.

#uzlidep #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Йиғилишда дастлаб “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши кесимида 2024 йил учун амалий чора-тадбирлар (295 та) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (117 та) рўйхатлари белгиланмоқда.

Дастур лойиҳасида халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича тизимли ҳаракатларни изчил давом эттириш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш стандартларини кенг жорий қилиш ҳамда халқ манфаатларига йўналтирилган бошқарувни янада такомиллаштириш каби мақсадлар кўзда тутилган.

Йиғилишда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Қонунчилик палатасидаги фракцияси, партиянинг ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва барча фаоллари Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифлари, тавсияларини бериш билан бирга, бу жараёнга фаол ва ташаббускор иштирок этиши таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш янада кучайтирилади


Фракция аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни янада кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларидан уларни табиий яшаш муҳитидан ажратиб олган, ушбу турдаги ўсимликларни сақлаш, муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида фодаланиш мумкинлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимлик турларининг уруғ, кўчат ҳамда ниҳолларини питомник ва плантацияларда етиштириб, табиий муҳитга экилгандан камида уч йил ўтгандан сўнггина уларнинг уруғларини йиғиш ёки ҳосилини олиш мумкинлиги ҳақидаги нормани белгилаш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида яна бир муҳим масала "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддасида Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш турлари белгиланди. Белгиланган ов қилиш турларидан ташқари уларни овлашга тақиқ ўрнатилди. Қизил китобга киритилган ҳайвонларни ўлжа олиш мақсадида овлаш нормаси кучайтирилди.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасига ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди, қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракцияси йиғилишида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди.


Ҳисоботга кўра, ўтган давр мобайнида Ёшлар парламенти томонидан қонун ижодкорлиги жараёнида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Қонунчилик палатасига киритилган 21 та қонун лойиҳаси юзасидан Ёшлар парламенти томонидан 455 та таклиф киритилди.

Республика миқёсида қонунларнинг моҳиятини тушунтиришга қаратилган 2210 та тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Хусусан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунни такомиллаштириш бўйича Ёшлар парламенти аъзолари томонидан жами 1972 та тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Ҳисобот даврида Ёшлар парламенти аъзолари
61 маротаба Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудлардаги учрашувлари, назорат-таҳлил тадбирлари ва сайловчилар билан мулоқотларида бевосита иштирок этишди.

Умуман олганда, Ёшлар парламенти билан O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" ҳам ҳамкорликда иш олиб борди. Хусусан, партиянинг "Ёшлар минбари", "Интеллект", "Парламентда ёшлар ўрни", "Ёшлар билан" каби партиявий лойиҳалар орқали минглаб ёшлар иштирокида ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилинди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали