O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.91K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15411

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O'zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Депутатлик гуруҳлари томонидан 2023 йил давомида ижро ҳокимияти органлари мансабдор шахсларига 750 та депутатлик сўровлари юборилиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларнинг аксарияти ижбий ҳал этилди.

#uzlidep #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали
Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15417

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Наманган вилоятида учрашувлари давомида йирик саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси Наманган шаҳридаги «Fazman tekstil» корхонаси жамоаси билан мулоқот ўтказди. Ҳозирда бу ерда 40 млн доллар қийматга эга бўлган лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилган. Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 3 минг кишилик янги иш ўринлари яратиш, йиллик экспорт ҳажмини эса 15 млн долларга етказиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, корхона ишчи-ходимлари ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP қошида “Тадбиркорлар клуби” ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15415

Дастурий мақсадларида тадбиркорларни, ёш бизнесменларни қўллаб-қувватлашни илгари сурган Ўзбекистон Либерал демократик партияси “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ёшлар ва ёш тадбиркорлар учун “Тадбиркорлар клуби” фаолиятини йўлга қўйди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Косонлик тадбиркор ўз хонадонидан 100 миллион сўмга яқин даромад топмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15413

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Косон туман кенгашлари ҳамкорлигида “Менинг сердаромад боғим” лойиҳаси доирасида тумандаги “Ширинобод” маҳалласидаги оилавий тадбиркорлар фаолиятини ўргандилар.

#uzlidep #tadbirkor

O'zLiDeP расмий канали
Учқўрғонлик ёшлардан умидимиз катта

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15414

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган. Улар учун ҳар томонлама шароитлар яратилган. Бунинг оддий исботи янги йилимизнинг номланишида ҳам ўз аксини топганида.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Давлатободдаги гулчилик маркази фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15419

Спикер ўринбосари Актам Хаитов Наманган вилоятида учрашувлари давомида Давлатобод туманидаги "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган гулчилик марказида ҳам бўлди.

А. Хаитов гулчилар билан суҳбат қурди, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитлари билан қизиқди. Шунингдек, бу ерда ташкил этилган "Гулчилик касбига ўқитиш" курси фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

#uzlidep #gulchilik

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Энг яхши бизнес режа” танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган “Энг яхши бизнес режа” танловининг якуний Республика босқичи ўтказилди.

#uzlidep #tanlov

O'zLiDeP расмий канали
Давлат дастури лойиҳаси тиббиёт ходимлари иштирокида муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15420

Спикер ўринбосари Актам Хаитов Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган «Andrologiya-N Tibbiyot Markazi» фаолияти билан танишди. Бу ерда меҳнат қилаётган шифокорлар, ҳамширалар ва беморлар билан суҳбатлашди.
Уларга мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани, дастур лойиҳасига соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам қатор вазифалар кўзда тутилган бўлиб, лойиҳага тиббиёт ходимлари ҳам ўз таклифларини бериш имконияти борлиги, бу жараёнда янада фаол бўлиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали
Ўқитувчилари минг доллардан ортиқ маош олаётган мактаб борлигини биласизми?

👉 Батафсил

Бу сафарги сайловчилар билан учрашувларимиз кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, Зарафшон шаҳридаги 13-мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашувимиз мазмунли бўлди.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали