O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.85K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон глобал ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айлангани яна бир бор намоён бўлди

👉 Батафсил

Маросимда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, коррупцияга қарши курашиш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган энг муҳим чора-тадбирларга тўхталди. Шунингдек, жаҳон ҳамжамиятига Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш борасида катта режа ва вазифаларни ўз олдига қўйганлигини алоҳида таъкидлади. Бу келгусида коррупцияга қарши курашишда ҳаммамиз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжаликларини ер майдонларини олиб қўйиш бўйича Гурлан тумани прокуратураси томонидан судга даъво аризаси киритилганлигидан фермер хўжаликларининг норозилиги акс этган видео материал тарқалган. Мазкур масала юзасидан Гурлан тумани ҳокимлигининг расмий баёнотида маҳсулот етиштириш бўйича тузилган шартнома шартларини мунтазам бажармаган, экин ер майдонларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланган фермер хўжаликлари билан тузилган ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиниши борасида ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида баён қилинган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш, юзага келаётган зиддиятларнинг адолатли ва қонуний ечимларини топиш юзасидан партиямиз мутасадди вазирликлар ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассислари билан биргаликда батафсил ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шуни алоҳида таъкидлайдики, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шу жумладан мулк ҳуқуқи, ер ижара ҳуқуқининг дахлсизлиги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун, Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан кафолатланган.

Партиямиз барча баҳсли вазиятларда, шу жумладан ушбу масалада ҳам қонун устуворлигининг таъминланишига эришиш муаммонинг бирдан бир адолатли ечими бўлиши ҳақидаги ўз қатъий позициясини маълум қилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Сурхондарёда “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичи доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15291

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгашида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг жорий йилнинг ўтган даври мобайнида воҳада амалга оширилган 4-босқич ишларнинг натижаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ўтган давр мобайнида қўл урилган амалий ишларнинг натижалари сарҳисоб қилинди.

#uzlidep #ayollardaftari

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ вакиллари таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15293

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” вакиллари, партия депутатлари, фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Таълим тизими ислоҳотлари йўналишидаги мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш борасида қилинаётган ишларни ўрганмоқда.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Аёллар дафтари”: амалий ишлар таҳлил қилинди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгашида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг жорий йилда воҳада амалга оширган ишларининг танқидий таҳлили ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган вазифалар хусусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Оила ва хотин­қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этган
тадбирда “Аёллар дафтари” доирасида 2023 йил давомида вилоятда амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

#uzlidep #uzbekiston24

@uzlidep
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши қошида “Волонтёрлар клуби” ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15292

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Волонтёрлар клуби” ташкил қилинди. Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Ёшлар бўлими мудири, партия Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Отабек Собитов, O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими мудири Дилноза Тажиева, ёшлар парламенти аъзолари ҳамда волонтёр ёшлар иштирок этишди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Рақамлаштириш ҳаёт-мамот масаласи бўлиши зарур

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15294

Умуман олганда, рақамлаштириш тўғрисида гап кетар экан, унинг кўплаб ижобий жиҳатларини келтириш мумкин. Хусусан, рақамлаштириш – нафақат вақтни, балки маблағни ҳам тежашга ёрдам беради, провардда одамларга кундалик ҳаётда ва давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратади, маҳсулотлар таннархи пасаяди, энг муҳим жиҳатларидан яна бири – коррупцияни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Буни барча даражадаги раҳбарларимиз англаб етсалар бўлгани!

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддас бурчидир!

#uzlidep #korrupsiyagaqarshimiz

O'zLiDeP расмий канали
Рақамлаштириш – коррупцияга қарши курашда муҳим омил!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15298

Рақамлаштириш - мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш борасида қанчалик муҳим бўлса, коррупцияга қарши курашишда ҳам ўта муҳимдир.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
"Очиқча гаплашамиз" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони бир нечта лойиҳалар асосчиси, тажрибали тадбиркор Бобир Акилханов бўлди.

👉 Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=S4-tF6hpUbw

#uzlidep #ochiqchagaplashamiz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича назорат эшитуви бўлиб ўтди.

Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Олий ўқув юртларининг энг фаол, ташаббускор талаба қизлари билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15286

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан "Бугунги кун эртанги кун учун имконият" шиори остида қизлар форуми ташкил этилди. Унда вилоятдаги олий ўқув юртларининг энг фаол, ташаббускор талабалари вакиллари иштирок этдилар.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15295

Айни пайтда Жиззах вилоятидаги маҳаллий Кенгашларда фаолият олиб бораётган O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш, қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлиги ҳолати бўйича туманда амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDePнинг долзарб ва устувор вазифалари белгилаб олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15299

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг дастурий ҳужжатларини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, партия ғояларини халқ орасида тарғиб қилиш ишларини янада жонлантириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #vazifalar

O'zLiDeP расмий канали