O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
🔴 #LIVE

Йиғилишда депутатлар томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш механизмини соддалаштириш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш асносида бандлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, янги-янги лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни жадаллаштириш учун тадбиркорларнинг ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш зарурлиги хусусида таклифлар билдиришди.

Шунингдек, сўзга чиққан вилоят кенгаши депутатларидан Иброҳим Халилов, Алишер Бойқараев, Момосулув Бердиқуловалар МФЙ раислари билан ҳоким ёрдамчилари ўртасида ҳамкорликнинг яхши эмаслиги, айрим ҳоким ёрдамчиларининг ислоҳотлар моҳиятини теран англамаётгани, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги янгиликлардан бехабарлиги сабабли кредит ажратишда нохолисликка йўл қўйилаётганлиги, ёш тадбиркорларнинг иқтисодий билимлари етарли эмаслиги боис олинган кредитлардан самарали фойдаланилмаётганлигини танқид қилишди.

Йиғилиш сўнгида воҳада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича депутатлик гуруҳи аъзоларининг таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясига масала киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

#uzlidep #jamoatchilikeshituvi

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

"O'zbekiston" телеканали "Муносабат" кўрсатувида O'zLiDeP ташаббуси билан "Фармацевтика соҳасини ривожлантириш истиқболлари, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзуси муҳокама қилинмоқда. Унда партия фаоллари, соҳага алоқадор вазирлик ва идора вакиллари иштирок этмоқда.

Кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин
👇👇👇

https://fb.watch/p00Sd9oGPQ/?mibextid=2JQ9oc

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Пахта хомашёсини етказиш шартномалари биржа орқали тузилади

👉 Батафсил

Кластер тизими бугун ўзини тўла оқламоқда. Бу ёндашув қисқа муддат ичида аграр соҳани жадал ривожлантиришнинг локомотивига айланди. Ушбу тизим аграр соҳа вакилларига янгича замонавий услубда ишлашни ўргатди. Муҳим саноат хом ашёси етиштириш ҳажми ошиб, сифати яхшиланиши баробарида, толани ўзимизда тўлиқ қайта ишлашга эришилди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDePдан янги ташаббус: “Интеллект” лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15275

Лойиҳанинг тақдимот маросимида соҳа мутахассислари, талабалар, партия фаоллари иштирок этди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Пахта етиштирувчиларга янги имкониятлар яратилмоқда

👉 Батафсил

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бири саналади. Охирги йилларда юртимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳани ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор сабабли ушбу тармоқ ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси билан юртимиз тараққиётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
“Қайта алоқанинг сирли мижози”ни биласизми?

👉 Батафсил

Маълумки, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда соҳада олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ошириш, муҳим ижтимоий масалаларга оид очиқ маълумотлар кўламини янада кенгайтириш, улардан тўсиқларсиз фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Очиқча гаплашамиз" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони бир нечта лойиҳалар асосчиси, тажрибали тадбиркор Бобир Акилханов бўлди.

Суҳбат тўлиқ видеоси O’zLiDePнинг YouTube'даги расмий каналига жойланади.

#uzlidep #ochiqchagaplashamiz

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на церемонии вручения высокой Международной премии по борьбе с коррупцией

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the ceremony of awarding the International Anti-Corruption Excellence Award

O'zLiDeP расмий канали
Урганчликлар тажрибаси оммалаштирилса...

Актам Хаитов Хоразм вилоятида бўлиб, томорқачилик йўналишидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Илк манзил Урганч тумани "Ғойбу" қишлоғидаги Бойжон ота Хонгалдиев хонадони бўлди. Бу оила тўрт сотих ер майдонида тўқсонбости экинларини эккан. Йил давомида тўрт марта ҳосил олиб, камида 100 млн сўм даромад кўришни мақсад қилган.

Янгибозор туманидаги “Универсал таъминотчи” томорқа хизмати фаолияти билан ҳам танишилди.
Мазкур томорқа хизматига Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан 4 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиб берилган.

Мулоқотлар давомида тажрибали томорқачилар тажрибасини ўрганиш, даромадни янада ошириш, экин турларини кўпайтириш, йилига 4 мартагача ҳосил олишни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

#uzlidep #tomorqachilik

O'zLiDeP расмий канали
Эркин бозор иқтисодиётига ўтиш пахта етиштирувчиларга янги имкониятлар яратмоқда

👉 Батафсил

“Оқ олтин”ни етиштириш аввалдан Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим қисми бўлиб келган. Ҳозир ҳам шундай. Аммо энди юртимиз пахта хомашёсини экспорт қилувчи давлат эмас, балки уни тўлиқ қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, хориж бозорига бир неча баробар қимматга сотаётган мамлакатлар қаторига қўшилди. Бунда пахта-тўқимачилик кластерларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Маҳсулот етиштиришдан то қайта ишлашгача бўлган занжирни ўзида бирлаштирадиган бу тизим тармоқнинг асосий кучига айланган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15283

Корхона ишчи хизматчилари билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Ш.Аҳадов ва партия туман Кенгаши аппарати раҳбари Ғолиб Пўлотовлар партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳудудларда иш ўринларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ эканлигини таъкидладилар.

#uzlidep #kichiksanoatzonasi

O'zLiDeP расмий канали
Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15284

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан Жиззах тиббиёт ва ахборот технологиялари коллежида партия аъзолари, талаба қизлар иштирокида “Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий партиялар фаолитияда иштирокини қўллаб-қувватлаш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

#uzlidep #ayollarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Дунёни фақат илм билан забт этиш мумкин

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15285

Навоий давлат педагогика институтида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида “Китоб – маънавият булоғи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

#uzlidep #ayollarqanoti

O'zLiDeP расмий канали