O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.51K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
🔴 #LIVE

Бугун O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Унда депутатлар томонидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Хусусан,

«Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда;

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига прoфессионал ва олий таълим олишни янада рағбатлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган устувор вазифалар юзасидан маълумот бериб ўтилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Пахта хомашёсини етиштириш ва молиялаштиришнинг янги тизими жорий қилинади


O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу масала юзасидан шу йилнинг 12 декабрь куни Президентимиз ҳузурида пахта хомашёсини етиштириш тизимини такомиллаштириш чоралари муҳокамасига бағишланган йиғилишда ҳам муҳокама қилинган эди.

Эндиликда 2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида муносабатлар янги тартибда ташкил этилади.

Чигит экилишидан аввал фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги доирасида фьючерс шартномалари Товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд учун ўтказиладиган савдолар орқали тузилади.

Бунда фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади.

Фьючерс шартномасидан ортиқча етиштирилган пахта хомашёси ёки ундан олинадиган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни фермер хўжаликлари тўғридан-тўғри фьючерс шартномаси тузган кластерга ёки биржа орқали исталган субъектга сотади.

Пахта хомашёси фермерларнинг ўз маблағлари, шу жумладан тижорат кредитлари ҳисобидан етиштирилганда пахта хомашёси ва ундан олинадиган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотлар биржада эркин сотилади.

2024 йил ҳосилидан бошлаб фермерлар ва кластерларга пахта хомашёсини етиштириш ва якуний ҳисоб-китоблар учун Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратишнинг янги тизими жорий этилади.

Ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар, шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан ихтиёрий танланади.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони мазмун-моҳиятини партия электорати бўлган фермерлар ва кластерларга етказиш, тарғиботини олиб бориш борасида вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Солиқ кодексининг амалдаги 44 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти

Фракция йиғилишида депутатлар томонидан «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси Солиқ кодексининг амалдаги 44 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи 8 та моддадан иборат. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Биргина, қонун лойиҳаси билан партия электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерлар манфаатига хизмат қиладиган солиқдан қатор енгилликлар берилмоқда.

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан тадбиркорларнинг солиқ идоралари билан бўладиган барча низолари маъмурий суд ваколатига ўтказилмоқда (амалда иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади) ҳамда солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 3 йилгача (амалда 5 йил) қисқартирилмоқда.

Бундан ташқари хорижий ва маҳаллий якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир хил шарт-шароит яратиш мақсадида 237, 255 ва 266-моддаларига Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатадиган чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Яна бир муҳим янгилик 340-моддага қўшимча киритиш орқали, фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилмоқда. Бунинг натижасида ҳар ой бўнак тўлаши лозим бўлган тадбиркорлар сони 22,3 минг нафардан 12,8 минг нафарга камаяди.

369-моддага ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларнинг йиллик даромади 100 млн. сўмдан ошган тақдирда улар солиқ солиш мақсадларида якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиққа тортилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

383-моддага 2024 йил 1 февралдан ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаларини 10 фоизга индексация қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

429 ва 437-моддаларга ўзгартириш киритиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғининг базавий ставкалари 12 фоизга индексация қилинмоқда, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан якуний солиқ ставкаларини солиқ органларига тақдим этиш муддати эса 31 декабрдан 10 январга ўзгартирилмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қулай шарт-шароитларни яратишга имкон берадиган солиқ мажбуриятларни бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатлари тартибга солинади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бир ойда битта инспекторга 60тадан объект тўғри келяпти. Бу кўп, жисмонан улгуриб бўлмайди"

"Хулоса ўзингиздан" кўрсатувининг навбатдаги сонида қурилишдаги назорат билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада
👆

#uzlidep #qurilish

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар кичик саноат зоналарида яратилаётган янги иш ўринлари билан танишдилар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15273

Боғот туманидаги кичик саноат зонасида ўз фаолиятини бошлаган “BULTEX PRO” корхонасида туман Кенгаши депутатлари иштирокида саноат зоналарида яратилаётган янги ишчи ўринлар ва имкониятлар билан танишилди.

#uzlidep #kichiksanoatzonasi

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қандай амалий ишларни амалга оширмоқда?

#uzlidep #yoshlarminbari

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Уй-жойлар нархи нега қиммат?"

"Хулоса ўзингиздан" кўрсатувининг навбатдаги сонида масъул вазирлик вакили уй жой нархига таъсир қилувчи омилларга тўхталиб ўтди.

Батафсил видеолавҳада
👆

O'zLiDeP расмий канали
Пахта хомашёсини етиштириш ва молиялаштиришнинг янги тизими жорий қилинади

Шу йилнинг 14 декабрь куни O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Спикер ўринбосари, партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов раислигида ўтган йиғилишда фермерлар ва кластерлар ўртасидаги муносабатларнинг янги даврини бошлаб берадиган тарихий Фармон эканини алоҳида эътироф этди.

Ушбу ҳужжат партиямиз дастуридаги муҳим вазифа бўлиб, эркин бозор муносабатлар ва соғлом рақобат учун катта имконият очиб беради. Эндиликда партиямиз фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларимиз партия фаоллари бўлган фермер ва кластерларга тушунтириш, янги нормалар мазмун-моҳиятини етказишда янада фаолликни талаб қилади, деди А. Хаитов.

Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброхим Абдурахмонов ҳам мазкур фармоннинг мазмун-моҳиятини батафсилроқ тушунтириб ўтди.

Эндиликда пахта хомашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида муносабатлар янгича тартиб асосида амалга оширилиб, унга кўра чигит экилишидан аввал фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида ер ҳосилдорлиги билан боғлиқ фьючерс шартномалари Товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд учун ўтказиладиган савдолар орқали тузилади. Бундай адолатли тизимнинг жорий этилиши биржада пахта хамашёсини сифатига қараб баланд нархда сотиш имкониятини яратмоқда.

Йиғилишда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов ҳамда депутатлар мазкур тарихий фармон фермер ва кластер ўртасидаги муносабатларни бозор тамойиллари асосида ҳал этишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Йиғилишда ҳукумат билан ҳамкорликда тарғибот ишларини ташкил қилиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Қашқадарёда оилавий тадбиркорлар фаолияти ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15270

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги Янгиобод маҳалласидаги корхона аъзолари билан мулоқот қилишди. Мазкур жамиятда 15 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, ўттизга яқин турдаги мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Тадбиркор маҳалла аҳолисининг барча буюртмаларини бажариб, уларни туман марказига бориб, қимматли вақти ва маблағини йўқотишга чек қўйди.

Оилавий тадбиркорлар Одил Нарзуллаев ҳамда Салима Жуманазароваларнинг қандолатчилик фаолияти ҳам ишчи гуруҳ аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда пазанда қизлар турли торт ва пишириқлар, новвот, парварда каби ўнлаб ширинликларни ишлаб чиқаришиб, туман бозорлари ва дўконларига жўнатишаяпти. Янгиободлик оилавий тадбиркорлар сони кун сайин ортиб бормоқда.

#uzlidep #ishciguruh #oilaviytadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP депутати Ғайрат Абдиев ёшларга берилаётган имкониятлар ва муаммолар ҳақида гапирди.

#uzlidep #yoshlarminbari

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP Андижон вилояти кенгашида маҳаллий кенгаш депутатлари, партия ҳудудий кенгашлари аппарат раҳбарлари, фахрийлар, ёшлар парламенти аъзолари, фаоллар иштирокида учрашув ташкил қилдик.

Тадбирда янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилган ўзгартишлар, хусусан, можаритар ва пропорционал сайловлар ҳақида тушунча берилди.

Шунингдек “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ижроси бўйича ишчи гуруҳлар томонидан жамоатчилик назорати тадбирларини тизимли ташкил қилиб бориш ғоят долзарб экани таъкидланди.

Ушбу тизимли ишларни янада жадаллаштириш бўйича давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тўғри сарфланиши юзасидан жамоатчилик ва парламент назоратини янада ошириш кераклиги айтилди.

Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар хусусида, қонунчилик нормалари, сайлов тизимидаги янгиликлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ижроси қай даражада ташкил этилаяпти?

#uzlidep #yoshlarminbari

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида Солиқ кодексига киритилаётган ўзгаришлар муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

O'zLiDeP расмий канали
Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари янада ривожлантирилади

👉 https://parliament.gov.uz/oz/articles/1927

Фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ва баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер билан ушбу фермер фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланиши фермер учун қулайлик туғдиради. Пировардида фермер ўзи пешона тери билан тўплаган ҳосилни шунчаки харидорга бериб юбормайди балки, биржа кўтарган нархда қимматроқ сотади. Бу тизим бозор иқтисодиётининг пахтачиликда қўлланиладиган энг замонавий усулидир.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Яқин бир ой ичида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Президент Фармони қабул қилиниши кутилмоқда"

#uzlidep #yoshlarminbari

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP фаоли бухоролик талаба қизларга бизнесда эришган ютуқлари билан ўртоқлашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15274

Тадбиркор аёл М.Содиқованинг айниқса, олий таълим муассасалари талаба-ёшлари билан кейинги пайтда ўтказиб келаётган юзма-юз мулоқот ва самимий учрашувлари ҳам ўз амалий натижасини бериб турибди.

#uzlidep #ayollar

O'zLiDeP расмий канали