O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Янги Конституцияда ёшларни қўллаб-қувватлашга оид янги нормалар хусусида маълумотлар берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15256

78-79-моддалари давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий ва маънавий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади,

Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради, Давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жой, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратади.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Самарқандда партиянинг ўтган йиллардаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15257

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ёшлар марказида Янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳиятига бағишланган “Янги конституция – улкан масъулият демакдир” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Шу куннинг ўзида O'zLiDeP ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган тадбир ҳам бўлиб ўтди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат ёшларга ғамхўрлик масаласида ўз зиммасига ғоят муҳим мажбуриятларни олган

http://uzlidep.uz/news-of-party/15258

Термиз муҳандислик-технология институтида "Бизнинг Конституциямиз" лойиҳаси доирасида талаба ёшлар учун тадбир ташкил этилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиши шарт

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15260

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан, Яшнобод туман Кенгаши, “Ўзтрансгаз” АЖ, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз” деб номланган тадбир ташкил этилди.

#uzlidep #ayollar

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15261

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Янги Конституция – барқарор тараққиёт кафолати

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15262

Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат томонидан ёшлар ҳуқуқлари ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштироки рағбатлантирилиши кафолатлаб қўйилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
​​10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Бундан роппа-роса 31 йил муқаддам қабул қилинган давлат мадҳияси гербимиз, байроғимиз каби эркимиз, бахтимиз, ғуруримиз, порлоқ истиқболимиз, ўзлигимиз тимсолидир. Ватан тарихи, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, беғубор интилишларимиз акс этгани боис ҳам барчамиз мадҳиямиз янгараганда ундан куч-қудрат оламиз.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мустақилликка бўлган садоқатни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида матонат ва жасоратга, фидойилик ва ташаббускорликка ундайди.

Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий тадбирлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифодалайди.

Мадҳиямиз Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати, салоҳияти, обрў-эътиборини тараннум этаверсин!

@a_xaitov
Конституциям – қадр-қимматим!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15263

Янги таҳрирдаги Конституция – инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати сифатида ғоят муҳим концептуал ҳужжат бўлиб яратилгани қайд этилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15261

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Барқарор ривожланиш гарови

👉 Батафсил

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат қурилишининг янги стратегик мақсади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали