O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.9K photos
3.23K videos
52 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Давлат байроғини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

Барча юртдошларимизни ғуруримиз тимсоли – давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан чин юракдан  табриклайман.

Давлатимиз байроғи мамлакатимиз мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз рамзидир. Байроғимиз халқимиз шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, барчамизга ифтихор бағишлаяпти.

Бугун давлатимиз байроғи бизни "Инсон қадри учун" улуғвор ғоя атрофида бирлаштириб, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, партиямиз фракцияси ташаббуси билан халқимизнинг, фаол жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олган ҳолда “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонунга асосан эндиликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда, нафақат умуммиллий байрамларда, спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, расмий халқаро тадбирларда, тантанали тадбирларда, шунингдек, жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, уларга туташ бўлган ҳудудларда, оилавий байрамларда фойдаланилиши мумкин.

Давлат байроғи тўғрисидаги қонунимизга киритилган ушбу янгиликлар юртдошларимиз учун фахр ва ифтихор туйғуларини ифода этиш имкониятини янада кенгайтиради.

@a_xaitov
Байроғимизда мужассамлашган тимсоллар қалбимиз, руҳимизга туташдир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15184

#uzlidep #bayroq

O'zLiDeP расмий канали
Давлатимиз байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги кенг нишонланяпти

O’zLiDeP Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан оҳангаронлик ёшлар иштирокида давлатимиз байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз байроғи тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келгани, аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асрашгани таъкидлашди.

Тантанали тадбирда партия хайрихоҳлари бўлган олийгоҳ талабаларининг O’zLiDeP, тобора янгиланиш ва ободлик касб этаётган Она Ватан ҳамда юрт байроғини мадҳ этувчи мушоиралари, "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.

Зал узра талабаларнинг юртимиз байроғини тараннум этувчи “Сенсан келажакка элтувчи байроқ, қаддингга, нуфузингга кўз тегмасин давлатим рамзи”, деган хитоблари баралла янгради.

@uzlidep
Байроғимиз қабул қилинган санага бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан 65921 ҳарбий қисм маданият саройида "Истиқлол машъали, тинчлик посбонисан, муқаддас байроғим!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари сўзга чиқиб, давлат байроғи фахримиз, ғуруримиз, тинчлигимиз рамзи эканлигини алоҳида эътироф этишди.

@uzlidep
Партиямизнинг йигирма йил давомида улкан ютуқларга эришгани, муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадларини реалликка айлантира олгани ва, энг асосийси, мамлакат ҳаётида етакчи сиёсий куч сифатида муносиб ўрнини тополгани бугун ҳаммамизни ғурурлантирмоқда.

Президентимиз бошчилигида демок­ратик қадриятлар ва тамойилларни тарғиб қилиш йўлидаги фидойилигимиз орқали барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда сезиларли ютуқларга эришдик. Хусусан, охирги йилларда мамлакатда етакчи сиёсий куч ва ҳокимиятга эга партия сифатида “Ҳаракатлар стратегияси”, “Тараққиёт стратегияси” ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси каби муҳим ҳужжатларни нафақат ишлаб чиқиш, балки ҳаётга татбиқ этишда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

O‘zLiDePнинг иқтисодий ислоҳотларга қатъий интилиши иқтисодиётни диверсификация қилиш, хорижий сармояларни жалб этиш, тадбиркорлик субъектлари учун янги имкониятлар яратишга йўл очмоқда. Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт тармоқларини яхшилаш ва халқимиз учун муҳим хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга партиямиз сайловолди дастурларида устувор аҳамият қаратилгани ўз самарасини бермоқда.

O‘zLiDePнинг 20 йиллик юбилейини нишонлар эканмиз, бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишни истар эдим: Ўзбекис­тон халқига хизмат қилиш ва Ватанимизнинг ёруғ келажаги йўлида фидойилик кўрсатиш нафақат партиямизнинг, балки ҳар бир сафдошимизнинг ҳаётий мақсадига айланганига заррача шубҳа қилмайман. Партиямизнинг келажакдаги фаолияти ва бўлғуси сайловлардаги иштирокида омад ва муваффаққиятлар тилаб қоламан.

Дониёр ҒАНИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Халқдан куч, руҳ ва илҳом олдик

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15174

Ўйлаб кўрсам, кейинги 20 йиллик ҳаётим, фермер сифатида, шу юрт фуқароси сифатида қилган саъй-ҳаракатларим бевосита партиявий фаолиятим билан узвий боғлиқ кечибди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Ташаббускор сиёсий куч

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15175

Партия дастурида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив ва ирригацион объектлар тармоғини яратиш, сув ва ресурсларни тежовчи замонавий агротехнологияларни жорий этиш, экинларнинг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш каби вазифалар кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, ҳозирда бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Ишончни оқлаш керак

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15176

O‘zLiDePнинг бир оддий аъзоси сифатида Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилишда барчага омад тилайман!

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Шу кунга қадар халқимиз ва Ватанимиз ҳаёти, тараққиётида муҳим роль ўйнаган, жуда қисқа муддат ичида етакчи партияга айланган, қолаверса, ўз сафларида бир миллиондан ортиқ аъзони жамлаган қадрдон партиям билан ҳар қанча фахрлансам арзийди.

Ўзбекистон чин маънода эркин, демократик, тенг ҳуқуқли давлат сифатида дунёга танилмоқда. Оддий мисол: бугунги кунда юртимизда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил, иноқ яшаб келишмоқда. Ўзимдан қиёс, қозоқ миллатининг бир вакиласи сифатида парламент қуйи палатаси депутатиман. Менга минглаб навоийлик сайловчиларим ишониб овоз берган эди. Албатта, бир оёғим пойтахтда бўлса, бир оёғим ҳамиша ўзимнинг округимда. Нега десангиз, кечаю кундуз ортимда турган сайловчиларимнинг қувонч, дарду ташвишларига шерик бўламан. Улар менинг суянч тоғларим эканини чин юракдан ҳис қиламан.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин азиз партиядошлар!

Акшагул ТУЛЕГЕНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар – бизнинг қанотимиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15178

Партиямиз ташкил топганининг 20 йиллигини сарҳисоб қилар эканмиз, айни йўналишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ҳамда партиямиз томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу байрамга етганлар бор...

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15179

Ана шу қисқа, лекин салмоқли давр ичида Андижон вилояти кенгаши томонидан ҳам улкан ишлар амалга ошганини бугун фахр билан тилга олсак арзийди. Ўша пайтда қисиниб, қимтинибгина “Мен ҳам шу партияга аъзо бўлсам қабул қилишармикан?” деб келган оддий тадбиркор, ўқув маркази раҳбари бугун йирик ишлаб чиқариш устаси, етакчи компания директори, кластер раҳбари, бренд маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона эгаси, йирик сармоядор ва сиёсий лидерга айланди. Ёки партиянинг ўнлаб истиқболли лойиҳалари асосида ташкил этилган катта-кичик сиёсий тадбирлар, учрашув, мулоқотлар ҳамон кўпчиликнинг эсидан чиқмайди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали