O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.56K subscribers
29.4K photos
3.16K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутатимиз Мирзаобод туманида 9 ойда 59 та лойиҳанинг бор йўғи 32 таси амалга оширилганини билдирди.

Тўлиқ видео

#uzlidep #sanoat

O'zLiDeP расмий канали
Биз - ташаббускор ва фидойилар сафидамиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15129

Тадбир доирасида O’zLiDeP аъзолигига қабул қилишни сўраб мурожаат этган ёшларга аъзолик гувоҳномалари ҳамда шаҳар партия ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2030 йилга бориб ЯИМ ва аҳоли жон бошига кўрсаткич 2 бараварга ошиши кутилмоқда. Бунга қандай эришилади?

Масъул вазирлик вакили ушбу саволга жавоб берди

Батафсил видеолавҳада 👆

Тўлиқ видео

#uzlidep #sanoat

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP тарафдорлари сафи тобора кенгайиб бормоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15130

Бухоро давлат университетида 15 ноябрь - O’zLiDeP ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан “O`zLiDeP- тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Хоразмлик мутасадди раҳбарлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича ахборот берди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15141

Ҳисоботга кўра, истеъмолчиларни мавсум давомида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида 14,5 км газ қувурларини реконструкция қилиш, вилоят бўйича 26 та газ созлагичларни мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилган. Бундан ташқари вилоятдаги 7451 та газ тақсимлаш қурилмаларини тафтиш қилиш ишлари ҳам охирига етказилган

523,8 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 201 дона трансформатор пунктлари янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилган бўлса, жорий йил якунигача яна 110,1 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 71 дона трансформатор пунктларида янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
17 нафар аёлга тикув машинаси берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15138

Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги Султонобод шаҳарчаси, Хуробод ва Кўнчилик МФЙда O'zLiDeP депутати Ботиржон Мўминов ташаббуси билан “Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ишларини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, уй меҳнати ва касаначилик тармоқларини кенгайтириш мақсадида маҳалла хотин-қизларига тикув машиналари топширилди.

#uzlidep #ayollar

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партия раҳбари Актам Хаитовнинг Президентимиз раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар хусусида:

Аҳоли ихтиёридаги томорқа ер майдонларида ҳосилдорликни ошириш ва икки-уч марта ҳосил олиш борасида аниқ топшириқлар берилди

Мавжуд боғ ва ток қатор ораларида экин ташкил қилиниб, уларда тўқсонбосди усулида сабзавотлар экилади.

Шу орқали боғ эгалари ва уларда ишловчиларнинг давромади оширилади.

Бугунги кунда 356 минг гектар боғлар ва 133 минг гектар ток қатор ораларига экиш белгилаб олинган.

39 минг гектар фермер ва деҳқон хўжаликларида ноябрь оҳиригача тўқсонбосди усулида сабзавотлари экилади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Умумий тараққиёт йўлидаги қатъий интилиш

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15142

Умуман олганда, Ўзбекистоннинг бир қатор давлатлар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйгани ва бу ташкилотлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ўзининг ижобий самараларини бераётгани ҳар биримизни қувонтиради.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Мирзаобод тумани сессиясида мутасадди раҳбарлар ишига танқидий баҳо берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15145

Асосан 2 та масала, яъни Мирзаобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларнинг ҳолати ҳамда келгусида белгиланган асосий вазифалар тўғрисида ва Мирзаобод туманида сув русурсларидан унумли фойдаланишда замонавий сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги муҳокама этилди.

#uzlidep #Xaitov #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
ИҲТ саммити минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

👉 Батафсил

ИҲТ 16-саммити иштирокчи давлатларнинг ташкилот доирасида кўп томонлама мулоқот ва кўп қиррали ўзаро ҳамкорликни юқори даражада давом эттиришга интилишини яққол намоён этди. Мазкур анжуман ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, қарашлар ҳамоҳанглиги ва натижада Ўзбекистонга ҳамкор бўлган маконда тинчлик ва барқарорликни сақлашга хизмат қилади.

Саммит, укрепивший региональные связи

👉 Подробно

В завершение отметим, что 16-й Саммит ОЭС наглядно продемонстрировал стремление стран-участниц поддерживать и дальше высокий уровень многостороннего диалога и многопланового взаимодействия в рамках организации. Это позволит укрепить доверие, взаимопонимание, сближение позиций и, как следствие, поддержанию мира и стабильности на пространстве, которое составляет непосредственное окружение Узбекистана.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Минтақа ва дунё иқтисодиётини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўша оладиган ташаббуслар илгари сурилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15143

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15146

Актам Хаитов Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлари давомида Гулистон шаҳрида жойлашган Ҳалимa Худойбердиева номидаги ижод мактабида бўлиб, ушбу мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси мактаб директори ва ўқитувчилар билан мулоқотда Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари, жамиятда хотин-қизларнинг янада фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали