O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.59K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLIDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади 2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Депутатларимиз қонун лойиҳасининг ҳар бир моддасини синчиклаб таҳлил қилди ва лойиҳани янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Йиғилишда шунингдек, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил тўққиз ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.

Батафсил

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи муҳокамалар марказида бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15125

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шаҳар ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Ботировнинг ахбороти эшитилди.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ ташаббуси: Энг чекка маҳалла хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15126

O'zLiDeP Избоскан туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрикка тумандаги Қашқарлик, Иттифоқ ва Мирзо Улуғбек МФЙ хотин-қизлари жалб этилдилар.

#uzlidep #tibbiykorik

O'zLiDeP расмий канали
Хонқа туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси тўлиқ таъминланганми?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15111

Хонқа туманидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси танқидий кўриб чиқилди.

Бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган масалалардан энг долзарби бу ишсизликдир.

#uzlidep #dastur

O'zLiDeP расмий канали
Халқ ишончи – юксак масъулият

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15128

Жорий йил 15 ноябрь куни O'zLiDeP ўзининг 20 йиллигини нишонлайди.

Ўтган давр мобайнида партия ўзига хос анъаналари ва қадриятлари шаклланиб, мамлакатимиздаги катта сиёсий кучга айланиб улгурди.

#uzlidep #uzlidep20

O'zLiDeP расмий канали
Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги қурилиш ишлари сифати ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15127

Мажмуа Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд қилинмоқда. Бу ерда Ал-Хоразмий номидаги янги университет барпо этилади.

Шунингдек, бу ерда технопарк ва офислар, 1 та тиббиёт клиникаси, инновация ва маданият марказлари, хиёбонлар, 4 та мактаб ва 6 та боғчалар, спорт мажмуалари, автотураргоҳ, савдо ва маиший бинолар бўлади. 5444 та хонадонли 133 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади.

Депутатлар ўрганишлар давомида шаҳарчада яратилаётган қулайликлар билан бир қаторда қилиниши лозим бўлган ишларни ҳам соҳа вакиллари билан биргаликда муҳокама қилдилар.

#uzlidep #deputat #qurilish

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нодир Жумаев: Тараққиётнинг асоси саноатда ётади. Чунки бу соҳани ривожлантириш орқали миллий даромадни оширамиз

Тўлиқ видео

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: 2024 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ва кейинги йилларга мўлжалланган бюджетнома ҳам янгиланган Конституциямиз талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган

Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилдик

Эътиборни қуйидаги учта масалага қаратамиз:

1️⃣ Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини ҳамда ҳудудларни иқтисодий ўсиш нуқталарини қўллаб-қувватлашга қаратилган молиялаштиришни амалга оширишни қўллаб-қувватлаймиз

2️⃣Бюджетдан ажратилаётган маблағларни самарали бўлиши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликларни масъулияти оширилишини ҳамда бюджет маблағларини олувчи ташкилотларда молиявий интизомга риоя этилишини назоратини кучайтириш лозим деб ҳисоблаймиз

3️⃣Партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар, фермерлар ва кластерлар манфаатларини устувор деб биламиз ва бу борада ажратилаётган маблағларни вақтида етиб бориши ва ажратилишини сўраймиз.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахтиёр Руҳитдинов: Сўнгги йилларда саноат соҳасини ривожлантиришда "драйвер" соҳаларга эътибор қаратилди

Тўлиқ видео

#uzlidep #sanoat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фракциямиз аъзоси Нодир Абдувалиев “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан масъулларга саволлар билан мурожаат қилди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Миллий иқтисодиёт : ривожланиш истиқболлари ва натижалар

👉 Батафсил

Юртимизда солиқ сиёсати соҳасида олиб борилаётган тизимли саъй-ҳаракатлар эътиборга молик. Хусусан, бугунга келиб, тўланадиган солиқлар 13 турдан 9 турга қисқартирилди. Солиқ органларининг солиқ тўловчининг дебиторлари ҳисобидан солиқ қарзларини ундириш ҳуқуқи бекор қилинди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Зарбдордаги тиббиёт муассасалари куз-қиш мавсумига тайёрми?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15132

11 нафар O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари бошчилигидаги ишчи гуруҳ тумандаги мавжуд тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганиб чиқди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали