O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Тер тўкиб сочсанг уруғ, ер сени қўймас қуруқ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15117

Актам Хаитов Наманган вилоятида мавсумий экинларни экиш ишлари билан танишяпти. Хусусан, Наманган туманидаги “Ўзбекистон ММТП ҳудудида қирқ гектар майдонда “Ғалаба” боғи барпо этиб, айни кунларда кўчатлар орасига қулупнай, саримсоқпиёз каби сабзавот экинларини экиш, уларни парвариш қилиш ишлари билан танишилди.

Тўрақўрғонда тумандаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқачилар вакиллари учун кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда Ахтам Хаитов иштирок этиб, токзорлар орасига экиладиган исмалоқ, қулпнай ва яна бошқа ўттиз турдаги сабзавот маҳсулотлари кўчатларини экиш юзасидан тавсия ва маслаҳатларини берди. Шунингдек, семинарда деҳқон ва фермер хўжаликлари учун яратилган имкониятлар, имтиёзлар, кредитлар ажратилиши ҳақида маълумотлар берилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Йўллардаги тирбандликларни камайтиришда муҳим чоралар зарур

👉 https://parliament.gov.uz/oz/articles/1831

Тошкент шаҳрида сўнгги пайтда кузатилган 10 баллик тирбандлик ҳолатлари эндиликда анчагина камайган бўлса-да, ушбу масала ҳали кун тартибидан тушганича йўқ. Айниқса, куннинг тиғиз пайтлари шаҳарнинг бир қатор кўчаларида автомашиналарнинг турнақатор карвони кузатиляпти.

Бу эса Тошкент шаҳри ҳам йирик мегаполислар сингари трафикни бошқариш муаммосига дуч келаётганини англатади. Тўғри, ҳозирги кунда пойтахтимиздаги ҳаракат ва тирбандликлар Москва, Лондон, Нью-Йорк ва бошқа катта шаҳарлардагидан анча камроқ бўлиши мумкин. Аммо мазкур масаланинг ечимига қаратилган ишларга тезкорлик билан киришилмаса, пойтахтимиз ҳам яқин кунларда тирбандлик бўйича санаб ўтилган шаҳарлардан ўтиб кетиши ҳеч гап эмас.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар мақсадли сарфланганми?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15116

Эндиликда O'zLiDeP ишчи гуруҳлари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб- қувватлашга доир амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик назорати шаклида ўрганишларни бошлади.

Бу борадаги ўрганишлар Бухоро вилоятида ҳам тизимли ишлар бошлаб юборилди.

#uzlidep #jamoatchiliknazorati

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли 12 нафар ишсиз ёшларни банд қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15118

“Ёш тадбиркор – элга мададкор” мавзусида тадбир ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш — барқарор тараққиёт кафолати

👉 Батафсил

Ўзбекистон томонидан халқаро майдонда илгари сурилаётган ташаббуслар ва саъй-ҳаракатлар ташқи алоқалар географиясининг кенгайиши, қолаверса, мамлакат иқтисодий дипломатиясининг кучайишига хизмат қилмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Йўл-транспорт ҳодисалари сонини қандай камайтириш мумкин?

👉 Батафсил

Олиб борилаётган амалий ишларга қарамай, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ортиб бораётгани таассуфлидир. Масалан, шу йилнинг 9 ойида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилга нисбатан 2,4 фоизга ошган. Фикримизча бу йўл ҳаракати қатнашчиларининг кўпчилиги қоидаларга риоя қилмаётгани билан боғлиқ.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Жамоат транспортини ривожлантириш учун муҳим дастурлар қабул қилиш керак

👉 Батафсил

Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини яхшилаш энг устувор йўналишлардан бири саналади. Ушбу соҳадаги ўзгаришлар барқарор иқтисодий ўсиш, туризмни ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга тўғридан-тўғри таъсир ўтказади. Шундай экан, мазкур соҳа барчамизнинг эътибор марказимизда бўлиши керак.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15104

“Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 285 та семинар, 598 та давра суҳбати, 23 та конференция, 45 та эвент тарғибот тадбирлари, 22 та спорт мусобақалари ташкил этилди.

“Парламентда ёшлар ўрни”, “Ёш сиёсатчилар Лигаси”, “Қонун лойиҳаси ёшлар нигоҳида” каби лойиҳалари, “O'zLiDePдан ҳуқуқий кўмак” акциялари, шунингдек “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши қошида “Ёш сиёсатчи қизлар” клуби ташкил этилди.

“Ёш муваффақиятли тадбиркор”, “Ёш тадбиркорлар Лигаси” каби лойиҳалар ташкил этилди.

“Ёш олимлар Лигаси”, “Ёш инноваторлар ва технологлар”, “Интеллектуал авлод” лойиҳалари, “Ёшлар ташаббуслар Форуми” ташкил этилиб, тизимли янги инновациялар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

“Ватандошлик овози” ҳамда “Ватандошга маслаҳат” лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

23 та жамоатчилик назорати тадбирлари, 58 маротаба Ёшлар парламенти аъзоларининг депутатлар билан биргаликдаги назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Гулистон шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги борасида амалга оширилган ишларнинг ҳолати қай даражада

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15119

Ишчи груҳ аъзолари Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб мавжуд муаммоларга ечим излаш борасида масъул мутасаддилар иштирокида муҳокамалар ўтказилди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Президентимиз Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15120

Саммит якунида Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор битим ва қарорлар қабул қилинди. Ташкилотга раислик Қозоғистон Республикасига ўтди. Умуман олганда, бўлиб ўтган саммит Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатларининг ўзаро ҳурмат, ишонч ва очиқлик тамойилларини мустаҳкамлаш, биргаликда турли тўсиқларни самарали енгиб ўтишга тайёр эканликларини кўрсатди.

Голос тюркских народов сильнее звучит во всем мире

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15120

По итогам саммита принят ряд соглашений и решений по приоритетным направлениям взаимодействия в рамках ОТГ. Председательство в Организации перешло к Республике Казахстан. В целом, прошедший саммит показал, что страны ОТГ проявили готовность к дальнейшему укреплению принципов взаимного уважения, доверия и открытости, совместное эффективное преодоление всех преград.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда


Йиғилишда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари мҳокама қилиниши кўзда тутилган. Хусусан,

«2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси,

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил тўққиз ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитиш режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

2024 йилга мўлжалланган давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди


О'zLiDeP фракцияси мажлисида “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳамда бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасидаги вазифаларнинг тизимли амалга оширилиши натижасида ЯИМнинг барқарор суръатларда ўсиши, макроиқтисодий мувозанат, молия-банк тизимининг тўлов қобилияти ва инвестициявий фаолликнинг ортиши таъминланмоқда.

О'zLiDeP ўз дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг юқори ва барқарор суръатларда ўсишини таъминлаш, барча соҳаларни изчил ривожлантириш, хусусий бизнеснинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, аҳоли фаровонлигини тез суръатларда юксалтириш сиёсати давом эттирилишини муҳим, деб ҳисоблайди.

Депутатларимиз 2024 йилга мўлжалланган давлат бюджетини партия электорати манфаатлари асосида ҳар томонлама таҳлил қилиб, иқтисодиётни модернизациялашни рағбатлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

О'zLiDeP фракцияси Ўзбекистон иқтисодиётининг прогноз кўрсаткичлари доирасида ўсишини таъминлаш учун макроиқтисодий ва бюджет барқарорлигини таъминлашга қаратилган ташқи ва ички таъсирларга мослашувчан фискал сиёсат олиб борилишини қўллаб-қувватлайди.

2024 йилда бюджет тақчиллигининг юқори чегараси 4 фоиз этиб белгиланиши сабабли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинадиган ташқи қарз миқдори сақланиб қолиниб, тақчилликни қоплаш учун жалб қилинадиган қисмини оширган ҳолда жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажмини 5,0 млрд АҚШ доллари миқдорида, шундан 2,5 млрд АҚШ доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, бюджет тақчиллигини молиялаштиришга, қолган қисми инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш белгиланаётгани партия электорати манфаатига мос келади.

Йиғилишда якунида муҳокама этилган масала юзасидан O'zLiDeP фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Парламент қуйи палатасидаги вакилларимиз ҳукумат ҳисоботини маъқуллади


O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил тўққиз ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи атрофлича муҳокама қилинди. Депутатлар давлат дастурининг ижросини бандма-банд кўриб чиқдилар.

O'zLiDePнинг устувор дастурий вазифалари сирасига кирувчи миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг устувор йўналишлари борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилган.

Ҳисоботда келтирилишича, 2023 йилнинг 9 ойи якунида ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсди. Жумладан, саноат – 5,7 фоизга, хизматлар – 6,5 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик – 4,1 фоизга ошди.

Ҳисобот даврида 13,3 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз 103 фоизга бажарилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича тармоқ корхоналарида 6 млрд доллар ва ҳудудий лойиҳалар бўйича 5,8 млрд доллар маблағ ўзлаштирилди. Инвестиция дастури доирасида 1,9 млрд долларлик 90 та йирик ва аҳамиятли лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 14.5 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Товарлар ва хизматлар экспорти 12 млрд долларни, ўсиш 106,1 фоизни ташкил этди. 2002 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилиб, улар томонидан 700 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими доирасида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 515 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилгани эътиборга молик.

Фракциямиз аъзолари ҳисобот юзасидан ҳукумат ва идоралар мутасаддиларига саволлар билан мурожаат қилди. Фикр-мулоҳазалар эшитилди. Шу асосда Ўзбекистон либерал-демократик партияси фракцияси давлат дастурининг 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳукумат ҳисоботини маъқуллади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Маҳалладаги ишсиз ёшларнинг муаммолари босқичма-босқич ҳал қилиняпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15124

Тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини ҳарид қилиш харажатларини қоплаш йўналишида 35 нафар ёшга 342 млн 735 минг сўм берилди. “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш йўналишида 264 нафар ёшгa 1 млрд 399 млн 820 минг 920 сўм тўлаб берилди. “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатлар 18 нафар ёшга 185 млн сўм ажратилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

@uzlidep
Жарқўрғонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилганда қатор камчиликлар аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15123

Асосан, Оқтепа массивидаги "Олтинтепа", "Оқтепа", "Оби-ҳаёт","Ғур-ғур" маҳаллаларидаги умумий ўрта таълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари кўздан кечирилди.

Жараёнда айрим мактабларнинг иссиқлик тизими, қозонхонаси локал тизимда эмаслиги, ҳалиям эски типда эканлиги, қозонхоналарда насослар ўрнатилмагани маълум бўлди.

Эски қозонхоналар ёрдамида спорт залларини иситишнинг имкони йўқ. Поликлиникада ҳам иситиш тизими ҳарорат паст бўлганидан яхши ишламайди. Монтаж ишлари олиб борилмаган. Бундан ташқари, ушбу муассасаларга кўмир етказиб берилиши бўйича ҳолатлар ҳам кўздан кечирилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали