O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.69K subscribers
30K photos
3.25K videos
53 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15106

Нурафшон шаҳрида жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаштирган ишчи-гуруҳ фаолияти бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил қилинди.

Хусусан, вилоятнинг Ангрен, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарлари, Бўка, Бекобод, Чиноз туманларидаги ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари кўздан кечирилган.

Аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ, кўмир етказиб бериш ҳолати ҳам ишчи гуруҳ вакиллари эътиборидан четда қолмаган.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
🇺🇿🇫🇷 Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Хусусан,

Давлатимиз раҳбари «Orano» компанияси раиси Клод Имовен билан учрашувда геология-қидирув ишлари ва уран қазиб чиқариш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлади;

“EDF” компанияси раиси ва бош директори Люк Ремон билан учрашувда Президентимиз компаниянинг Сирдарё ва Сурхондарёдаги буғ-газ электр станцияларини қуришда иштирок этаётганини қўллаб-қувватлади, лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади;

“Semmaris” компанияси раиси Стефан Лаяни билан учрашувда Президентимиз компаниянинг Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида агрологистика мажмуаларини қуриш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади;

Meridiame” компанияси раиси Тьерри До билан учрашувда компаниянинг “Янги Тошкент”ни барпо этиш доирасида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди;

“Lactalis” компанияси раиси Эммануэль Бенье билан учрашувда Наманганда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасидаги режалар қўллаб-қувватланди;

“Boehringer Ingelheim” компанияси раиси Кристиан Вижсен билан учрашувда биргаликда онкологик дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15113

Актам Хаитов Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Партия етакчиси “MEXMASH” МЧЖда бўлди. Дастлаб вилоят, шаҳар, туман кенгашлари депутатлари, фаоллар, корхона ишчи-хизматчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Корхонада айни кунларда 700 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар ишлаб келмоқда, уларнинг 100 нафардан ортиғини аёллар, етмиш фоизини ёшлар ташкил этади.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фаракциямиз аъзоси Ботир Мардаевнинг ёзишича, сўнгги йилларда алоҳида пиёдалар йўлакчаси ва алоҳида ажратилган велосипед йўлаклари қурилишига жуда катта эътибор қаратилаяпти. Натижада “пиёдалар ҳуқуқи” таъминланмоқда.

Депутат инсон ҳаёти хавфсизлигига боғлиқ бўлган бу ишларни янада жадаллаштириш, барча аҳоли манзилларида пиёдалар йўлакчаси ва велосипед йўлакчаси қурилишини якунига етказиш лозимлигини таъкидламоқда.

Б. Мардаев йўлларнинг ҳозирги кундаги ҳолатидан фойдаланувчилар тўлиқ рози эмаслигини билдирди. "Шу жиҳатдан, халқаро стандартларга мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, ушбу соҳадаги миллий қонунчилигимизни мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш кечиктириб бўлмас вазифадир", - дейди депутат.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Бухоролик O`zLiDeP фаоллари ҳамиша пешқадамлар сафида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15108

Жорий йилнинг 20 июнь куни Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан ўтказган эсда қоларли учрашувида эса барча юртдошларимиз кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоронинг эртанги ва яқин келажакдаги ёруғ кунлари, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ривожланишининг нурли манзилларини аниқ ҳис этдилар. Бинобарин, номзоднинг сайловолди дастуридаги айнан Бухорога таалуқли пировард режа-вазифалари ижросини таъминлашга ҳисса қўшиш ушбу табаррук заминда умргузаронлик қилаётган ҳар бир кишининг, жумладан, O`zLiDeP фаолларининг ҳам қалб даъвати ва виждон бурчига айлангандек эди гуё.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Қиш мавсумига тайёргарликнинг реал ҳолати ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15107

Ангрен шаҳрида ташкил этилган навбатдаги жамоатчилик назорати тадбирларида ҳам дастлаб шаҳардаги “Ангрен шаҳар фақулотда вазиятлар бўлими”, “Ҳудудгаз таъминот” АЖ, “Электр тармоқлари”, “Сув таъминот”, “Узтелеком”, Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати мутасаддиларидан таркиб топган, 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумини беталофот ўтказиш мақсадида ташкил этилган махсус штабнинг фаолияти билан танишилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон етакчиси Фаластин-Исроил можаросида томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериб, ўт очишни тўхтатишга, гуманитар мақсадларда муросага келишга чақирди;

Муаммони БМТ резолюцияларига мувофиқ “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этиш зарурлиги борасида Ўзбекистоннинг позицияси қатъий экани билдирилди;

Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш таклиф қилинди;

Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш ва молия муассасасини Тошкент шаҳрида жойлаштириш таклифи билдирилди;

Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги тадқиқот марказини ташкил этиш бўйича бошланган амалий ишлар тўлиқ маъқулланди;

Темир йўл идоралари кенгашини таъсис этиш ва бу тузилманинг дирекциясини Ўзбекистонда жойлаштириш таклиф этилди;

Туркий экология форумини тузиш ташаббуси илгари сурилди;

Ўзбекистонда Туркий дунё креатив ёшлари марказини очиш таклиф қилинди;

Президент ТДТ мамлакатлари вакилларини декабрда бўлиб ўтадиган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро анжуманда фаол иштирок этишга таклиф этди;

Президент афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмаслик, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди.

O'zLiDeP расмий канали
Президенимиз Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун юксак мукофот – “Туркий дунёнинг олий ордени”ни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотни Қозоғистон Президенти топширди.

Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан, - деди маросимда давлатимиз раҳбари, ҳамкасбларга миннатдорлик билдириб.

Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги даврда 100 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилди, амалий ҳамкорликнинг янги самарали механизмлари яратилди, нуфузли глобал ва минтақавий тузилмалар билан яқин шериклик алоқалари йўлга қўйилди.

– Барчамизнинг орзу ва мақсадларимиз, интилиш ва ҳаракатларимиз уйғун ва ҳамоҳангдир. Азалдан дўст ва қардош бўлган туркий халқларимиз бундан кейин ҳам аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, ёруғ келажакни биргаликда бунёд этадилар, - деди давлатимиз раҳбари.

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон ва Франция: узоқ муддатли алоқаларнинг замонавий босқичи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15114

Франция делегациясининг нуфузлилиги Эммануэль Макроннинг Ўзбекистон-Франция ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўрсатаётган шахсий эътибори ва алоҳида ёндашувининг тасдиғидир.

Узбекистан и Франция: современный этап долговременных связей

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15114

Обобщая итоги визита, можно выделить то, что лидеры подробно обсудили вопросы дальнейшего наращивания всеобъемлющего узбекско-французского сотрудничества и договорились вывести двусторонние отношения на уровень стратегического партнерства. Представительность делегации Франции является свидетельством личного внимания Эммануэля Макрона и его особого отношения к дальнейшему развитию и укреплению узбекско-французских отношений дружбы и многопланового партнерства.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Туман мутасадди раҳбарлари ўтган йилги аномал совуқдан тегишли сабоқ чиқаришган

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15109

Феруза Нигматова ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Ғаллаорол туманидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганмоқдалар.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали