O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.49K subscribers
29.5K photos
3.18K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15104

“Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 285 та семинар, 598 та давра суҳбати, 23 та конференция, 45 та эвент тарғибот тадбирлари, 22 та спорт мусобақалари ташкил этилди.

“Парламентда ёшлар ўрни”, “Ёш сиёсатчилар Лигаси”, “Қонун лойиҳаси ёшлар нигоҳида” каби лойиҳалари, “O'zLiDePдан ҳуқуқий кўмак” акциялари, шунингдек “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши қошида “Ёш сиёсатчи қизлар” клуби ташкил этилди.

“Ёш муваффақиятли тадбиркор”, “Ёш тадбиркорлар Лигаси” каби лойиҳалар ташкил этилди.

“Ёш олимлар Лигаси”, “Ёш инноваторлар ва технологлар”, “Интеллектуал авлод” лойиҳалари, “Ёшлар ташаббуслар Форуми” ташкил этилиб, тизимли янги инновациялар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

“Ватандошлик овози” ҳамда “Ватандошга маслаҳат” лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

23 та жамоатчилик назорати тадбирлари, 58 маротаба Ёшлар парламенти аъзоларининг депутатлар билан биргаликдаги назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Наманган вилоят ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди

Унда O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, туман ва вилоятдаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Унда вилоятимизда  боғ-токзор қатор ораларига тўқсонбости экинлар экилиши мавсуми ва озиқ-овқат маҳсулотларини экиш ишлари муҳокама қилинди.

Барчамизга маълумки, аҳолини баҳор ойларида эртаки сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш мақсадида боғ-ток қатор ораларига пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда “тўқсонбости” усулида сабзавот экинларини экиш, агротехника тадбирларини ўз муддатларида ўтказиш ҳамда уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бугунги долзарб юмушлардан биридир.

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича ҳам қўшимча топшириқлар берилди.

#uzlidep #Xaitov #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15105

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳардаги мактабларни 2023-2024 йил кузги-қишки мавсумга тайёргарлигини ўргандилар. Шаҳарда 53 та мактаб бўлиб, 50 минг 438 нафар ўқувчи таҳсил олади. 40 та мактабгача таълим муассасасида эса 40 минг 258 болалар тарбия олишмоқда.

Туркистон кўчасидаги 3-мактаб куз-қиш мавсуми давомида табиий газ билан иситилади. Билим масканидаги аҳвол ниҳоятда ачинарли. Қиш ойларида табиий газ босими паст бўлгани учун синфхоналар етарли даражада иситилмаслигини билишса-да, мактаб раҳбарияти иситиш қозонларини кўмирга мослаштириш ҳақида ўйлаб ҳам кўришгани йўқ, - дейди Арзиқул Шеров.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
🇺🇿🇫🇷 Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Қўшма баёнот қабул қилдилар

Ҳужжатда икки давлатнинг ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш нияти қайд этилган.

Президентлар ҳузурида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Жумладан:

“Самарқанд Француз Альянси”ни ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳукуматлараро молиявий баённомалар (1- ва 2-босқичлар);

Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги ва “ПРОПАРКО”ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома;

ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича баённома;

маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

профессионал ва техник таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «SUEZ» ва «Bouygues» компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида декларациялар имзоланди.

O'zLiDeP расмий канали
Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15106

Нурафшон шаҳрида жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаштирган ишчи-гуруҳ фаолияти бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил қилинди.

Хусусан, вилоятнинг Ангрен, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарлари, Бўка, Бекобод, Чиноз туманларидаги ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари кўздан кечирилган.

Аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ, кўмир етказиб бериш ҳолати ҳам ишчи гуруҳ вакиллари эътиборидан четда қолмаган.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
🇺🇿🇫🇷 Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Хусусан,

Давлатимиз раҳбари «Orano» компанияси раиси Клод Имовен билан учрашувда геология-қидирув ишлари ва уран қазиб чиқариш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлади;

“EDF” компанияси раиси ва бош директори Люк Ремон билан учрашувда Президентимиз компаниянинг Сирдарё ва Сурхондарёдаги буғ-газ электр станцияларини қуришда иштирок этаётганини қўллаб-қувватлади, лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади;

“Semmaris” компанияси раиси Стефан Лаяни билан учрашувда Президентимиз компаниянинг Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида агрологистика мажмуаларини қуриш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади;

Meridiame” компанияси раиси Тьерри До билан учрашувда компаниянинг “Янги Тошкент”ни барпо этиш доирасида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди;

“Lactalis” компанияси раиси Эммануэль Бенье билан учрашувда Наманганда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасидаги режалар қўллаб-қувватланди;

“Boehringer Ingelheim” компанияси раиси Кристиан Вижсен билан учрашувда биргаликда онкологик дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15113

Актам Хаитов Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Партия етакчиси “MEXMASH” МЧЖда бўлди. Дастлаб вилоят, шаҳар, туман кенгашлари депутатлари, фаоллар, корхона ишчи-хизматчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Корхонада айни кунларда 700 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар ишлаб келмоқда, уларнинг 100 нафардан ортиғини аёллар, етмиш фоизини ёшлар ташкил этади.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали