O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мулоқот ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15024

Актам Хаитов Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказишни, шунингдек сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантиришни, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

#uzlidep #qonunloyihasimuhokamasi

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар таклифи қонун лойиҳасида акс этди

👉Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясининг йиғилишида мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, фуқароларнинг ижара муносабатлари ва пенсия таъминоти борасидаги ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қай аҳволда?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15061

Белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги ўрганиш ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

Партия ишчи гуруҳи томонидан шу кунга қадар шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 10, 11, 17, 27, 44, 45 - мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг ҳолати ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мактаб биноларининг ички ва ташқи ҳолати, дераза ва ромлар, эшиклар, полларнинг ҳолати, иситиш тизими, қозонхона, қувурларнинг яроқлилиги, кўмир заҳирасининг мавжудлиги, ёнғиннинг олдини олиш бўйича кўрилган чораларга эътибор қаратилди.

Унга кўра 10-мактабда гарчи кўмир заҳира қилинган бўлсада, уни устини ўраб қўйиш, сақлаш бўйича камчилик мавжудлиги, сув таъминотидаги узилишлар, босимнинг пастлиги, 17-мактабда эса таъмирлаш ишлари ҳали якунламаганлиги, эшик ва ромларни янгилашга эҳтиёж борлиги, 27-мактабнинг иккинчи ва учинчи қават коридорларида иситиш тизими мавжуд эмаслиги каби камчиликлар аниқланиб, буларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15058

Тадбирда партиянинг 2023 йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ вакиллари Сирдарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганишда давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15063

Партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганмоқда.

Гуруҳ аъзолари Гулистон туманидаги 4 ва 11-давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, мавсумиа таёргарлик ҳолатини обдон кўздан кечиришди. Жумладан, кўмир, сув таъминоти ва ёнғинни ўчиришга шайли, моддий-техник база билан танишишди. Ишчи-хизматчиларга нафақат иш, балки яшаш жойларида ҳам иситиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва масъулиятни унутмасликлари эслатилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони саноатнинг «драйвер» соҳалари ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш мавзуси атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #pressklub

O'zLiDeP расмий канали
"Йўлдан ўтиб кетаётиб, шифохона қандай экан, деб кирдим" - Президент режадан ташқари тарзда Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига борди

Унинг биноси ўтган асрнинг 60-70-йилларида қурилган. Бу ердаги шароитлар замон талабига мос эмас. Айрим жиҳозларни янгилашга зарурат бор.

– Бугун Қашқадарёга келишимиздан мақсад вилоятнинг 3 ярим миллионлик аҳолиси турмуш шароитини яхшилаш, оғирини енгил қилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш. Йўлдан ўтиб кетаётиб, шифохона қандай экан, деб кирдим. Ҳолатни ўзим кўриб, оддий одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, қарор қабул қилиш – менинг энг катта мақсад-муддаом. Аввал ҳам айтганимдек, таълим билан тиббиёт сифатли бўлса, одамлар рози бўлади. Кўп жойларда шифохоналарни яхши қилдик. Лекин Қарши туманидаги шароит менга маъқул эмас. Бугун кўрганларимдан хулоса қилиб, бу ерда янги шифохона қурамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга бўлажак мажмуа ўрни ва лойиҳаси бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

O'zLiDeP расмий канали
Партиянинг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15064

Белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Тошкент вилоятида ҳам ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш давом этмоқда.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари, “Электр тармоқлари”, “Газ таъминоти”, “Сув таъминоти” корхоналари мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ 2023-2024 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жуда катта синчковлик билан ўрганишмоқда.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP ҳаётимга мазмун бахш этди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15060

2021 йилда Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси томонидан эълон қилинган “Энг намунали аёл иш берувчи” танловида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллаб, иккинчи марта Президент совғаси “SPARK” автомашинаси билан тақдирландим. 2022 йил “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланганман.

#uzlidep #20yil

O'zLiDeP расмий канали