O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.59K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Хоразм саноати яловбардори
Ҳисобланмиш “Uzauto Motors” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти филиалида салкам 3700 нафардан ортиқ киши ишлайди, уларнинг ярмидан ортиғи O’zLiDeP аъзолари ҳисобланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15050

#uzlidep #uzauto

O'zLiDeP расмий канали
Избоскан туманида газ таъминоти қандай?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15044

Туманда 63 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда.

#uzlidep #gaz

O'zLiDeP расмий канали
Яхшидан боғ қолади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15043

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишда O‘zLiDeP электорати, жумладан, деҳқон ва фермерлар, томорқа ер эгаларининг ўрни беқиёс. Юртимизда бир ярим минг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан 81 миллиондан зиёд тут, ток, тол, ёнғоқ ва бошқа ниҳоллар парваришланаётгани мурожаатда ҳам эътироф этилган. Фермерларимиз “Бир дала – бир маҳсулот” тамойили асосида ўз ҳудудига тут, ток, терак ва бошқа кўчатларни экса, ҳар бир қарич еримиз боғ-роғларга айланади.

#uzlidep #yaxshidanbogqoladi

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-қизлар доимо эътиборда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15038

“Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида хотин-қизлар иштирокини фаоллаштириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #ayollar

O'zLiDeP расмий канали
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик назоратда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15054

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 40 тонна кўмир захираси жамғарилган. Ўрганишлар давомида мактабнинг иситиш тизимида ҳақиқатдан ҳам муаммолар борлиги аниқланди ва қисқа муддатда бартараф қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15056

Партиянинг Наманган вилоят Кенгаши, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишмоқда.

Партия вакиллари дастлаб мактабгача таълим, мактаб, тиббиёт муассасаларида бўлиб, у ерда иситиш тизимининг мавсумга тайёрлиги, куз-қиш мавсумида зарур бўладиган кўмир ва бошқа ёқилғи заҳираларининг яратилганлиги ҳолати кўздан кечириляпти.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O'zLiDeP вакиллари Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида фаоллик кўрсатди

Бугун бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матни жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

Мазкур қонун лойиҳаси O'zLiDeP вакиллари, партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари, бошланғич партия ташкилотларида кенг муҳокамалар олиб борилди, партия фаоллари иштирокида ўқувлар, семинарлар ташкил қилинди. Партия муҳокамалари доирасида қатор асослантирилган таклифлар, фикрлар билдирилди.

Фракция йиғилишида Конституциявий қонун лойиҳаси ишчи гуруҳи O'zLiDeP вакилларининг муҳокамаларда фаол иштирок этгани, кўплаб асосли таклифлар билдирганини алоҳида эътироф этдилар.

Конституциявий қонун лойиҳасининг қабул қилиниши референдум ва сайлов тўғрисидаги қонунчилик янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштирилади, Қонунчилик палатаси депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилишининг ҳуқуқий асослари яратилади. Шунингдек, сиёсий партияларнинг нуфузи ошишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалар натижасидан қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Самарқандда «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида мулоқот ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15055

#uzlidep #parlamentdayoshlarorni

O'zLiDeP расмий канали
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик Тошкент вилоятида ҳам ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15062

Дастлаб партия ишчи гуруҳи ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятда 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришини юқори савияда ташкил этиш масаласига эътибор қаратилиб, коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида жараёнда юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бошиданоқ ижобий ҳал қилишга эришиш борасида ўзаро фикрлашилди.

Шундан сўнг партия вакиллари жойларга чиққан ҳолда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирмоқда.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мулоқот ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15024

Актам Хаитов Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказишни, шунингдек сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантиришни, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

#uzlidep #qonunloyihasimuhokamasi

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар таклифи қонун лойиҳасида акс этди

👉Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясининг йиғилишида мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, фуқароларнинг ижара муносабатлари ва пенсия таъминоти борасидаги ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep