O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Партиявий лойиҳалар орқали ёшларнинг ҳуқуқий билимлари янада оширилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15018

«Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #parlamentdayoshlarorni

O'zLiDeP расмий канали
Синовлар ортда қолди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15014

Насиб этса, келаси ой O’zLiDeP сафига кирганимга йигирма йил тўлади. Кечагидек эсимда, дастлаб бу ҳаракат ташкил этилишидан аввал ташкилий гуруҳга аъзо бўлдик. Кечаю кундуз қаттиқ ишладик. Ниҳоят, партия тузилгач, менинг номзодимни вилоят кенгашига раҳбарликка тавсия этишди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилмасдан уларнинг корига яраб бўлмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15016

Маҳалладаги Аэроплан кўчасида оқова сув қувури йўқлиги айтилди. Ушбу муаммони маҳалла раиси Дилфуза Муҳамеджонова билан биргаликда ўргандик.

Сал ўтмай ушбу кўчага оқова сув қувури ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Тез фурсатда 150 метрли оқова сув тармоғи ўрнатилиб, 18 та хонадонга улаб берилди.

Олим Хўжаев маҳалласида истиқомат қилувчи Қозиевлар оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож экан. Кўп болали ушбу оила фарзанди Нурислом юрак туғма етишмовчилиги ташхиси билан дунёга келган. Кетма-кет уч бора ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин ҳушсизлик ҳолатига тушиб қолган. Шунинг оқибатида 6 йилдан бери ўзи ҳаракатлана олмайди, парваришга муҳтож.

Нурисломнинг соғлиғини тиклаш мақсадида 3-оилавий поликлиникадан шифокор ва ҳамширалар бириктирдик. Янги 2023-202 ўқув йилидан унинг таълим олиши учун ҳам ҳудудий мактаб ўқитувчилари билан таъминладик.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Туризм иқтисодиётимиз учун муҳим драйвер соҳалардан бири

👉 Батафсил

Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 11 октябр куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туризм соҳасига тадбиркорларни янада кўпроқ жалб этиш борасида Ҳукумат идоралари билан ишларни фаол давом эттиради, ташаббусларни илгари суриб боради.

Ўтган 8 ойда юртимизга хориждан 4 миллион 300 минг нафар турист келган, улардан 1 миллиард 400 миллион доллар тушум бўлган. Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани натижасида ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ўсган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP фракцияси томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15021

фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

фракция аъзолари бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 3 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди.

фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси, шунингдек, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 6 та «фракция эшитуви» ўтказилди.

жойлардаги назорат-таҳлил тадбирлари, сайлов округларидаги ўрганишлар давомида аниқланган долзарб масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига жами 35 та депутат сўрови юборилди.

фракция аъзоларининг ташаббуси ва бевосита иштирокида жами 55 та фракция йиғилиши, 14 та семинар, 21 та давра суҳбати, 7 та конференция ташкил этилди. Ўтказилган фракция йиғилишларида жами 258 та масала кўриб чиқилди.

ўрганишлар давомида 2470 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилиб, уларда 41400 нафар аҳоли қамраб олинди, 3191 та хонадонга ташриф бюрилди ҳамда 1810 та тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро мулоқот ўтказилди.

аҳоли томонидан жами 4112 маротаба мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2107 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган 2005 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун масъулларга юборилди.

#uzlidep #fraksiya #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учраганлиги борасидаги вазият юзасидан
МУНОСАБАТИ

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15020

Ижтимоий тармоқларда Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан Жиззахга ўзига тегишли бўлган 60 тонна чигитни олиб чиқишда тақиққа учраганлиги борасидаги хабарлар тарқалди. Тадбиркорнинг маълум қилишича, чигит юкланган юк машинаси вилоят ҳокимлигининг оғзаки буйруғи билан 5 кундан бери «Умакай» ЙПХ масканида ушлаб турилибди.

Ушбу ҳодиса партиямиз фаоллари ва депутатларимиз томонидан қўшимча равишда ўрганилмоқда.

Айни пайтда масаланинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мазкур вазиятга ўз расмий муносабатини билдиришни лозим деб билади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Халқ ишончини ҳар ким ҳам қозонолмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15017

Биз санаб ўтаётган бунёдкорликлар 230 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Шароф Рашидов туманида кечаётган улкан ислоҳотлардан бир қисмигина, холос. Ишонч билан айта оламизки, бундай савобли ишларда Зафар Наханбоев каби маслакдош депутатларимизнинг бош-қош бўлаётгани одамларни ўзига хос тарзда руҳлантирмоқда.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлик эшитуви: ёшлар йўналишидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15019

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Стратегик ҳамкорлик, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсатнинг амалдаги ифодаси

👉 Батафсил

Тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистон ташқи сиёсатда илгари кузатилмаган фаол, очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни олиб бормоқда. Кейинги йилларда олис ва яқиндаги барча давлатлар билан ҳамкорлик, узоқ муддатли ва кўп қиррали шериклик алоқаларини янада кучайтириш бўйича бошлаган ташқи сиёсат йўлини изчиллик билан давом эттирмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ҳамдўстликнинг ёрқин истиқболлари сари

👉 Батафсил

Яхши қўшничилик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тенг ҳуқуқли шериклик тамойилларига қатъий амал қилиш ҳар бир давлат тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон ҳам шу йўлдан бориб, ён қўшни ва бошқа узоқ-яқиндаги давлатлар билан яхши муносабатлар ўрнатди ва бунинг самараси ўлароқ янги-янги муваффақиятларни қўлга киритмоқда. Айниқса, Марказий Осиёдаги давлатларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги бунга аниқ мисол бўла олади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Сайлов тизимини такомиллаштириш — демократик ислоҳотларнинг муҳим босқичи

👉 Батафсил

Мажоритар сайлов тизими “ғолиб — барча ютуқ эгаси” тамойилига асосланганлиги туфайли, сайловчилар хоҳиш-истакларининг реал ҳолатини тўлиқ намоён этмайди. Бу борада мазкур тизим кичик ва ўрта партияларнинг ривожланишига, умуман, мамлакатда кўппартиявийлик тизимининг ривожланишига ҳисса қўшишга тўсқинлик яратади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учраганлиги борасидаги вазият юзасидан МУНОСАБАТИ 👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15020 Ижтимоий тармоқларда Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан…
Тадбиркор ҳуқуқи тикланди

Хабарингиз бор, жиззахлик тадбиркор Қашқадарё вилояти ҳудудидан Жиззах вилоятига қонуний асосда тузилган шартномага мувофиқ 60 тонна чигитни олиб ўтаётганида тақиққа учрагани ва бу ҳолат партия назоратига олингани борасида ўз муносабатимизни билдирган эдик. Аниқланишича, тадбиркор биржа савдоси орқали “Чироқчи-кластер” МЧЖ ва “Китоб ип йигирув” АЖдан сотиб олган чигитни Қашқадарё вилоятидан бошқа ҳудудга олиб ўтаётган пайтда ҳудуддаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилиб, қонунга зид тарзда ушлаб турилган.

Ушбу вазиятга тезкорлик билан ойдинлик киритиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборилди.

Партия депутатлари ва ҳудудий Кенгаш вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ тезкорлик билан ҳолатни ўрганди ва натижада ушбу муаммо бартараф этилиб, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқи тикланди. Бу масалага мутасадди давлат органлари томонидан эътибор қаратилгани ҳам муаммони ўз вақтида ҳал этилишида муҳим ўрин эгаллади.

Шу ўринда айтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланиши белгилаб қўйилган. Шундай экан, барчамиз Бош Қомусимиз ва қонунларимизга сўзсиз итоат қилишимиз лозимлигини айтиб ўтмоқчимиз.

Партиямиз тадбиркорлар ҳимояси ва қонун устуворлиги бўйича қатъий позицияда туриб иш олиб бораверади.‌‌

O’zLiDeP матбуот хизмати.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Нуронийлар ҳаёти — ибрат мактаби

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15022

Бухорода конференция ўтказилди.

#uzlidep #faxriylarkengashi

O'zLiDeP расмий канали