O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Қурилиш соҳасида сифат ва хавфсизликни таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15012

Қурилиш ишлари ҳажми 2016 йилга нисбатан деярли 4,5 баробарга ошди, яъни 2022 йил якуни бўйича 130 трлн.сўмдан (2016 йилда 29,4 трлн.сўм бўлган) ошди.

Жорий йилда жами 90 923 та хонадонли 2 012 та қуриладиган уйларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган.

Бугунги кунга қадар Янги Ўзбекистон массивларида 6 157 та хонадонли 221 та уй-жой, уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 18 244 та хонадонли 389 та уй-жой фойдаланишга топширилган.

Қурилишда аниқланган қонун бузилишлар натижасида 4 918 нафар (шундан: 1215 та пудратчи, 3105 та буюртмачи ва 598 та лойиҳа ташкилотлари) мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.

#uzlidep #PressKlub

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сонида “Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш, расмий фаолият кўрсатаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш" мавзуси атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #PressKlub

O'zLiDeP расмий канали
Ўзаро ҳамкорлик истиқболлари кенгаймоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15013

Сиёсий партиялар фаолиятида халқаро алоқалар қандай аҳамият касб этади, деган саволни қўйиш осон ва унинг жавоби ҳам жудда оддийдек туюлади. Ҳа-ҳа, фақат туюлади. Аслида ҳамкорликни йўлга қўйиш хамирдан қил суғургандай битадиган иш эмас. Ўрнатилган алоқани сақлаб қолиш ва ривожлантириш эса янада мушкулроқ. Бунинг учун ҳар икки томондаги сиёсий кучнинг мақсад ва ғояларида, электоратнинг саъй-ҳаракатларида қандайдир ўхшашлик бўлиши, тараққиёт йўлидаги интилишларида уйғунлик кўзга ташланиши керак. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси илгари сураётган ташаббуслар халқаро миқёсда ҳам ўз ўрнига эга эканки, жаҳондаги нуфузли сиёсий кучлар ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этяпти. Ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда ээгу муддаоларни амалга оширишга чорлаяпти. Мулоқотларнинг самарасини ҳаётга кўчиришга ундаяпти.

#uzlidep #XalqaroHamkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлари қўллаб-қувватланган ва эъзозланган юртда тараққиёт бўлади

👉 https://parliament.gov.uz/oz/articles/1775

Келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларимиз билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари” ҳаётга татбиқ этилмоқда. Биргина йил бошидан буён ушбу дафтарга кириш учун 360 436 та онлайн мурожаат келиб тушган. Шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг 340 440 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 243 591 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди.

Хўш, бу ёрдам нималардан иборат бўлди? Ўтган даврда ёшларнинг бандлиги таъминлаш, даромадини ошириш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилди?

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
“Депутат ва ёшлар” учрашувида талабаларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15011

“Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

#uzlidep #deputatvayoshlar

O'zLiDeP расмий канали
«Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15005

Айни пайтда хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, бу жараёнларда кенг жамоатчиликнинг, партия фаолларининг ўрнини ошириш долзарб масала ҳисобланади.

#uzlidep #zoravonlikkaqarshimiz

O'zLiDeP расмий канали
Партиявий лойиҳалар орқали ёшларнинг ҳуқуқий билимлари янада оширилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15018

«Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #parlamentdayoshlarorni

O'zLiDeP расмий канали
Синовлар ортда қолди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15014

Насиб этса, келаси ой O’zLiDeP сафига кирганимга йигирма йил тўлади. Кечагидек эсимда, дастлаб бу ҳаракат ташкил этилишидан аввал ташкилий гуруҳга аъзо бўлдик. Кечаю кундуз қаттиқ ишладик. Ниҳоят, партия тузилгач, менинг номзодимни вилоят кенгашига раҳбарликка тавсия этишди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилмасдан уларнинг корига яраб бўлмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15016

Маҳалладаги Аэроплан кўчасида оқова сув қувури йўқлиги айтилди. Ушбу муаммони маҳалла раиси Дилфуза Муҳамеджонова билан биргаликда ўргандик.

Сал ўтмай ушбу кўчага оқова сув қувури ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Тез фурсатда 150 метрли оқова сув тармоғи ўрнатилиб, 18 та хонадонга улаб берилди.

Олим Хўжаев маҳалласида истиқомат қилувчи Қозиевлар оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож экан. Кўп болали ушбу оила фарзанди Нурислом юрак туғма етишмовчилиги ташхиси билан дунёга келган. Кетма-кет уч бора ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин ҳушсизлик ҳолатига тушиб қолган. Шунинг оқибатида 6 йилдан бери ўзи ҳаракатлана олмайди, парваришга муҳтож.

Нурисломнинг соғлиғини тиклаш мақсадида 3-оилавий поликлиникадан шифокор ва ҳамширалар бириктирдик. Янги 2023-202 ўқув йилидан унинг таълим олиши учун ҳам ҳудудий мактаб ўқитувчилари билан таъминладик.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Туризм иқтисодиётимиз учун муҳим драйвер соҳалардан бири

👉 Батафсил

Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 11 октябр куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туризм соҳасига тадбиркорларни янада кўпроқ жалб этиш борасида Ҳукумат идоралари билан ишларни фаол давом эттиради, ташаббусларни илгари суриб боради.

Ўтган 8 ойда юртимизга хориждан 4 миллион 300 минг нафар турист келган, улардан 1 миллиард 400 миллион доллар тушум бўлган. Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани натижасида ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ўсган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP фракцияси томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15021

фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

фракция аъзолари бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 3 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди.

фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси, шунингдек, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 6 та «фракция эшитуви» ўтказилди.

жойлардаги назорат-таҳлил тадбирлари, сайлов округларидаги ўрганишлар давомида аниқланган долзарб масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига жами 35 та депутат сўрови юборилди.

фракция аъзоларининг ташаббуси ва бевосита иштирокида жами 55 та фракция йиғилиши, 14 та семинар, 21 та давра суҳбати, 7 та конференция ташкил этилди. Ўтказилган фракция йиғилишларида жами 258 та масала кўриб чиқилди.

ўрганишлар давомида 2470 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилиб, уларда 41400 нафар аҳоли қамраб олинди, 3191 та хонадонга ташриф бюрилди ҳамда 1810 та тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро мулоқот ўтказилди.

аҳоли томонидан жами 4112 маротаба мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2107 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган 2005 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун масъулларга юборилди.

#uzlidep #fraksiya #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали