O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O‘zLiDeP: “Вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилади”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15004

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ўтган вақт давомида партия электорати бўлган тадбиркор, ишбилармон ва фермерлар манфаатини ҳимоя қилиш, бу борада жойлардаги депутатлик гуруҳлари орқали жамоатчилик назоратини олиб бориш, аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммо, таклифларини ўрганиш ва ечимини топиш ҳамда бошланғич партия ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар, хотин-қизлар йўналишида тизимли ишлар қилинди.

#uzlidep #ijroqom

O'zLiDeP расмий канали
Депутат маҳаллага ичимлик суви тармоғини тортиш масаласини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15003

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда қонун ҳужжатлари, фармон ва қарорлар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги масъулияти ортиб бормоқда. Аҳоли ўртасида мулоқотлар ўтказиб келаётган партия депутатлари давлат ҳокимияти органлари очиқлигини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Жиззахлик талаба ёшлар билан фикр алмашилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15006

Тадбир давомида талаба ёшларга “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти атрофлича талқин қилиб берилди. Айниқса, мустаҳкам тамал тошлари қўйилаётган Янги Ўзбекистоннинг келажаги ҳар тарафлама етук, замонавий илм-фан, касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллаган ёшлар қўлида эканлиги алоҳида таъкидланди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлик субъектида партиянинг янги қуйи бўғини иш бошлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15008

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
Тажрибали тадбиркор ёшларга бизнеснинг сир-асрорларини ўргатди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15007

Ёш тадбиркор учрашув давомида ўз тажрибалари асосида жуда кўп фойдали маълумотларни талабаларга айтиб ўтди.

#uzlidep #yoshlarbiznesi

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда. Унда қурилишдаги сифат ва хавфсизлик, шунингдек, аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Жонли эфир
👇👇👇

https://youtu.be/ABlKSm6-9ow
Қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг!

Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/87283) ҳамда Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига (https://parliament.gov.uz/oz/regulation/22) жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

☝️ Таклиф ва мулоҳазалар 2023-йил 10-октябрдан 24-октябргача қабул қилинади.

#uzlidep #qonunloyihasimuhokamasi

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар парламенти аъзолари қонун ижодкорлиги жараёнида фаол қатнашмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15009

O'zLiDeP Ёшлар қаноти ташаббуси билан «Ёшлар парламенти: янги келажак кадрлари» лойиҳаси ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

👉 Батафсил

Ўзбекистон ва Россия доимо савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қатъий амал қилиб келади. Биргина ўтган йил давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ошгани икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда улкан иқтисодий салоҳият мавжудлигидан яққол далолат беради.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Қурилиш соҳасида сифат ва хавфсизликни таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15012

Қурилиш ишлари ҳажми 2016 йилга нисбатан деярли 4,5 баробарга ошди, яъни 2022 йил якуни бўйича 130 трлн.сўмдан (2016 йилда 29,4 трлн.сўм бўлган) ошди.

Жорий йилда жами 90 923 та хонадонли 2 012 та қуриладиган уйларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган.

Бугунги кунга қадар Янги Ўзбекистон массивларида 6 157 та хонадонли 221 та уй-жой, уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 18 244 та хонадонли 389 та уй-жой фойдаланишга топширилган.

Қурилишда аниқланган қонун бузилишлар натижасида 4 918 нафар (шундан: 1215 та пудратчи, 3105 та буюртмачи ва 598 та лойиҳа ташкилотлари) мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.

#uzlidep #PressKlub

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сонида “Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш, расмий фаолият кўрсатаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш" мавзуси атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #PressKlub

O'zLiDeP расмий канали
Ўзаро ҳамкорлик истиқболлари кенгаймоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15013

Сиёсий партиялар фаолиятида халқаро алоқалар қандай аҳамият касб этади, деган саволни қўйиш осон ва унинг жавоби ҳам жудда оддийдек туюлади. Ҳа-ҳа, фақат туюлади. Аслида ҳамкорликни йўлга қўйиш хамирдан қил суғургандай битадиган иш эмас. Ўрнатилган алоқани сақлаб қолиш ва ривожлантириш эса янада мушкулроқ. Бунинг учун ҳар икки томондаги сиёсий кучнинг мақсад ва ғояларида, электоратнинг саъй-ҳаракатларида қандайдир ўхшашлик бўлиши, тараққиёт йўлидаги интилишларида уйғунлик кўзга ташланиши керак. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси илгари сураётган ташаббуслар халқаро миқёсда ҳам ўз ўрнига эга эканки, жаҳондаги нуфузли сиёсий кучлар ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этяпти. Ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда ээгу муддаоларни амалга оширишга чорлаяпти. Мулоқотларнинг самарасини ҳаётга кўчиришга ундаяпти.

#uzlidep #XalqaroHamkorlik

O'zLiDeP расмий канали