O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.9K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Глобал муаммолар ечимлари

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14921

Дунё ҳамжамиятига маълумки, Ўзбекистон Президенти 2023 йил умумий ҳавфсизлик ва тараққиёт масалаларига бағишлаб Самарқандда ўтказилган халқаро анжуманда Самарқанд бирдамлик ташаббусини илгари сурган эди. Бундан асосий мақсад жаҳон халқларининг бугуни ва истиқболи учун жавобгарликни чуқур англаш, томонларни очиқ ва конструктив ҳамкорлик учун глобал мулоқотга жалб қилишдан иборатдир.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Энг эзгу мақсадимиз оилалар мустаҳкамлиги ва аёллар ҳуқуқий ҳимоясидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14919

Мамлакатимизда “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – Хотин-қизлар” тузилмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Биргаликдаги ташаббус сифатида аёлларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун келгуси йили Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш таклифини билдирди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: халқимиз келажагинининг янада порлоқ бўлиши кафолатидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14923

Ҳужжатда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва унинг жойлардаги депутатлик гуруҳлари зиммасида ҳам катта масъулият юклайди. Стратегиянинг ҳар бир йўналишини таҳлил қиладиган бўлсак, инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, муносиб турмуш шароити билан таъминлаш каби улкан мақсад ва марралар кўзланганини кўришмиз мумкин.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14925

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14927

Объектларни ўрганиш жараёнида, сифатсиз қурилиш маҳсулотлари ишлатилганлик ҳолатлари аниқланиб 31 та ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритилган.

#uzlidep #sifatsizqurilish

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси – юртимизда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожини таъминловчи муҳим ҳужжат бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14934

Яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳам яқин йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишларини ўз ичига олгани билан янада аҳамиятли бўлди. Негаки, унда халқчил ғоя ва ташаббусларни ўз ичига олган устувор мақсадлар қаторида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида илгари сурган муҳим ташаббуслари юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Нодир Жумаевнинг фикр-мулоҳазаси.

#uzlidep #BMT #78sessiya #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Янги стратегия давлатимиз раҳбарининг сайловолди учрашувларида илгари сурган ташаббуслари, шунингдек, электорат вакиллари томонидан билдирилган таклифлари асосида ишлаб чиқилди

“Ўзбекистон-2030” стратегияси бешта устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсад
ни қамраб олган. Хусусан,

аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;

барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;

аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, сувдан оқилона фойдаланиш;

халққа хизмат қилиши шарт бўлган адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;

мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш каби ғоялар акс этган.

Стратегияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партиямиз ва унинг парламентдаги фракцияси олдида ҳам улкан масъулият юклайди.

“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари, партиямиз электорати орасида тарғиботи олиб борилмоқда.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDePдан 100 лойиҳа: Ёш олимлар Лигаси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14928

Лойиҳа доирасида бир гуруҳ олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар иштирок этган ушбу сони “Ўзбекистонда илм-фанга қаратилган эътибор” мавзусига бағишланди.

#uzlidep #yosholimlarligasi

O'zLiDeP расмий канали
Ҳамкорлик тараққиётга кенг йўл очади

👉 Батафсил

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи, БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқи, мазкур нуфузли халқаро сиёсий тадбири доирасида АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари саммитида иштироки, хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама ўтказган учрашувлари мамлакатимиз халқаро муносабатларда минтақа ва глобал даражада фаол ташқи сиёсатни йўлга қўяётганидан далолат беради.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистонда овчилик гувоҳномасини олган ягона аёл эканлигимдан фахрланаман

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14936

Тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётганимга қарийб 30 йил бўлди. Ишни Ғиждувон тумани марказида оила аъзоларим билан бирга бино қуриб, аҳолига маиший хизмат кўрсатишдан бошлаганмиз. Орадан кўп йиллар ўтар-ўтмас рўйхатдан ўтказилган “Фирдавс Амон Ўктам омади” МЧЖга қарашли савдо маж муаси фаолиятининг йўлга қўйилганлиги тадбиркорликни янада кенгайтириш имконини берди. Хуллас, 2019 йилга келиб “Голд Опель Фирдавс” МЧЖ тасарруфидаги шинам меҳмонхонани ишга туширишга муваффақ бўлдик. Бу ерда 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилди. Шу тариқа хорижий меҳмонлар ва маҳаллий сайёҳларга намунали хизмат кўрсатиш асосий йўналишимизга айланди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
Нархларни шакллантириш механизмини либераллаштириш зарур

👉 Батафсил

Бугунги кунда республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газ учун 14 триллион сўмдан ортиқ субсидия бериляпти. Бу рақам жуда катта бўлиб, уни соҳани модернизация қилишга сарфлаш орқали аҳолининг электр энергияси ва табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш мумкин.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Мен ўзбек аёлининг неларга қодирлигини дунё кўришини истайман

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14938

Мен Хитойдаги “Шенгли” компанияси асосчисиман, 15 йилга яқин Хитойда яшаб, тадбиркорлик билан шуғулландим. Хитой бозорида маҳсулот ва технологияларни импорт, экспорт қилиш бўйича 8 йиллик тажрибага эгаман. Лекин кўнглим тубидаги бир ҳақиқатни айтишим керак: инсон қаерда яшамасин, ўзи туғилиб ўсган ватанига барибир талпинади. Ютуқларини она халқи билан баҳам кўришни истайди. Бу мақсад бир дам бўлса-да, мени тарк этмаган. Аммо олис юртда Ўзбекистондаги ўзгаришларни кўриб-билиб ҳам фахрландим, ҳам ўз бизнесимни она юртимда йўлга қўйишни, халқимга ҳалол хизмат қилишни қалбимга тугдим.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: ҳар мақсадда халқ хоҳиш-истаги намоён

👉 Батафсил

Келгусида етти йилликда ҳам бу борадаги ишлар янада кучайиб, Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилади. Зеро, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бу жабҳадаги ишларни янада янги, юқори босқичга кўтариш бўйича устувор вазифалар ўрин олган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Бугун қайси соҳани олманг, ўша йўналишдаги ислоҳотларда хотин-қизлар фаол

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14939

O‘zLiDePнинг мен каби кўплаб тадбиркор опа-сингилларимизга рағбат бераётган ушбу танловида ғолиб бўлганимдан мамнунман. Декоратив сунъий гуллар ясаш билан шуғулланадиган оилавий корхонамизда 50 дан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилади. Маҳсулотларимиз ички бозорларда анча харидоргир. Келажакда ташқи бозорга экспорт қилиш ниятидамиз.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
Танлов орқали фаолиятимни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳамкорлар ва бизнес ғоялар орттирдим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14940

Корхонамиз 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар ҳамда биз тадбиркорларга яратиб берилаётган улкан имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда кредит олиб, фаолиятимизни кенгайтиришга эришдик.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали