O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Тадбиркор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14863

O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Наманган давлат педагогика институтида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида тадбиркор ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Хўжайлилик тадбиркорлар билан мулоқот ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14862

Хўжайли туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ташкил қилинди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Кудайбергенов ва бошқалар бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда кейинги йиллари тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, республикамизнинг экспорт потенциалини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш сифати

👉 Батафсил

Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, сўнгги 2 йилда жами 193 минг гектар ер майдони 643 минг аҳолига ажратилди. Натижада 2,5 миллион аҳоли бандлиги таъминланиб, даромад манбаи яратилди. Бунда ижтимоий дафтарларга киритилган 120 минг ҳамда 45 мингдан ортиқ меҳнат мигрантларига ер ажратилиб, иш ва даромад манбаига эга бўлишига кўмак берилди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан туриб, электр таъминотидан узишга йўл қўйилмайди

Бу ҳақида саноат тармоқлари барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан шу йил 8 сентябрда ўтказилган мажлисда давлатимиз раҳбари мутасаддиларга топшириқларни берди.

Давлатимиз раҳбари барқарор ишлаш учун асосий масалалардан бири энергия таъминоти эканлигини таъкидлади. Бош вазирга ҳудудларнинг ойма-ой энергия балансини ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

Шунингдек, Президентимиз саноат зоналари ва йирик лойиҳаларнинг инфратузилма билан таъминланганлиги бўйича муаммолар борлигига эътиборни қаратди.

Ҳукумат мавжуд ҳолатни ўрганиб, ажратилган маблағларнинг тўлиқ ва мақсадли ишлатилишини таъминлайди.

O'zLiDeP электорати манфаатидан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлари билан биргаликда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратади.

#uzlidep #uzbekiston24

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан биргаликда қурамиз

👉 Батафсил

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Илғор фермерлар тажрибаси оммалаштирилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14861

Партия туман Кенгаши ташаббуси билан Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда фуқаролар билан ташкил этилган шундай учрашувлардан бирига халқ депутатлари Зафаробод туманидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, тажрибали фермер Фахридин Урушов таклиф қилинди.

#uzlidep #fermerlik

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонанинг ишбилармон хотин-қизлари аниқланди

@uzlidep
Депутатлар жойларда мулоқот жараёнида муаммолар ечимига эътибор қаратишяпти

👉
Батафсил

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А.Хаитов раҳбарлигидаги қуйи палатасининг депутатларидан иборат ишчи гуруҳ август ойидан бери Сирдарё вилоятиниг Гулистон шаҳри ҳамда Мирзаобод туманларида жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар олиб бормоқда.

Белгиланган чора-тадбирларга асосан, Гулистон шаҳри ҳамда Мирзаобод туманларида сессиялар ташкилланиб, депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилиб, танқидий муҳокама қилинмоқда.

Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан 6-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 27 июль кунги ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳамда давлатимиз раҳбарининг вилоятларга ташрифлари давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини Гулистон шаҳри мисолида ўрганиш олиб борилди.

#uzlidep #ishchiguruh

@uzlidep
Талаба ёшларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14864

Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 56-сонли талабалар турар жойи фаолияти ўрганилди.

#uzlidep #yoshlar #talaba

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14866

Термиз шаҳридаги “Geniy-Termiz” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби, O'zLiDeP Термиз шаҳар кенгаши депутати Геннадий Кравченя билан тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Қишлоқ аёллари учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14867

“Ўтари” ва “Қўшқудуқ” қишлоқларида истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

#uzlidep #tibbiykorik

O'zLiDeP расмий канали