O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.2K photos
3.44K videos
60 files
15.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Тадбиркорларга саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14655

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал- демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев Шовот туманида бўлиб, “ЎзТеХ Шовот” МЧЖ да биносида шовотлик сайловчилар билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 9 июль куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Кандидат в Президенты от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев 9 июля вместе с членами семьи посетил избирательный участок №59 в городе Ташкенте и проголосовал на выборах.

#Mirziyoyev #saylov2023 #ovozberish

O'zLiDeP расмий канали
Бугун улуғ халқимиз ва жонажон мамлакатимиз ҳаётида улкан тарихий воқеа - Президент сайлови бўлиб ўтаяпти.

Эрталабдан сайловчиларимизнинг фаоллиги, ўз фуқаролик ҳуқуқини амалга ошириш учун сайлов участкаларига келиб, муносиб номзодга овоз беришаётгани қувонарли.

Миллионлаб юртдошларимиз қатори мен ҳам оилам билан сайлов участкасига келиб, муносиб номзодга ўз овозимни бердим.

Доно халқимиз тўғри танловни амалга оширишига, ҳар бир сайловчимиз ўзи муносиб кўрган номзодга овоз беришига ишончим комил.

Бугунги сайлов, шубҳасиз, мамлакатимизнинг, кўп миллати халқимизнинг ёруғ келажагини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг яққол ифодаси бўлади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп 87,05 фоиз овозини олиб, муқобиллик асосида ўтган сайловда ишончли ғалаба қозонди.

#MirziyoyeV23 #uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Божхона божини тўлашда имтиёзлар берилмоқда

БАТАФСИЛ

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Асила Мирзаёрова: “Президентга берган ваъдамни бажардим!”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14673

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Кечаги ғалабам билан келгуси йил Парижда ўтказиладиган навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлдим. Насиб этса, Ватанимиз шарафига яна кўп-кўп олтин медаллар шодасини тақдим этаверамиз.

#uzlidep #yengilatletika

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ш. Мирзиёев сўзининг аввалида донишманд халқимиз 9 июль куни жуда катта сиёсий тадбирни юқори савияда, ёруғ юз билан ўтказганини қайд этди.

Янгиланган Конституция асосида бўлиб ўтган сайловларда фуқароларимиз юксак уюшқоқлик кўрсатиб, ўзларининг сиёсий маданияти ва фаоллигини намоён қилгани ва буни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этаётгани таъкидланди.

Биз барчамиз Ўзбекистон деган қадимий, гўзал ва бетакрор юрт фарзандларимиз. Шу қутлуғ заминда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг бугунги ҳаёти, тақдири ва келажаги ҳам бир.

Барчамиз учун Ватан ва халқ манфаатлари муқаддас ва энг устувор мақсаддир.
Сайлов жараёнида ҳаммамиз учун муштарак бўлган ана шундай улуғ ғояларни етакчи ўринга қўйган барча номзодларга ўз ташаккурларимни айтаман
”, - деди Президент.

Давлат раҳбари сайловда фаол иштирок этган, ўзининг хоҳиш-иродаси, юксак сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини яққол намоён этган, кенг кўламли демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келаётган барча ватандошларимизга, бутун халқимизга самимий ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди.

Бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун сафарбар этишга, бу йўлда, керак бўлса, жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман”, - деди Президентимиз.

Сайловни юқори савияда ташкил этгани учун Марказий сайлов комиссияси, сайлов округлари ва участкаларига, хориждаги сайлов участкаларига келиб, ўзининг сиёсий иродасини намоён қилган ватандошларимизга, Ҳаж зиёрати давомида фаол бўлиб, сайловда овоз берган ҳожиларга, тинчлик ва осойишталикни таъминлагани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига, шунингдек, сайлов жараёнларини холисона баҳолаб, ҳаққоний ёритиб борган маҳаллий ва чет эллик кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирилди.

@uzlidep