O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Сайловолди дастурига кўра мамлакатимиз саноатни ривожлантиришга эътибор кучайтирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14638

Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Хусенов Қоровулбозор тумани сайловчилари билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Нукуслик сайловчилар O‘zLiDeP номзодини қўллашларини билдиришди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14640

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов нукуслик сайловчилар билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Ишончли вакил Фарғона шаҳрида сайловчилар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14647

Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Мавлудахон Ходжаева Фарғона шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви Корея халқоро унверситети мажлислар залида бўлиб ўтди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлик янада ривожланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14637

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили Қувондиқ Саноқулов қизилтепалик сайловчилар билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Сирдарё вилоятига 160 та янги автобус олиб келинади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда вилоятда транспорт соҳасини ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

Сирдарё вилоятида жамоат транспорти қатновларини кўпайтириш учун, 160 та янги автобус олиб келинади, замонавий лойиҳалар асосида 60 та бекат қурилади.
Булар орқали, Сирдарёлик 600 мингдан зиёд одамларнинг узоғи яқин бўлади.

“Тошкент – Ховос” йўналишидаги бундан 35 йил аввал сотиб олинган электропоездларни янгилаймиз. Бунинг учун, 20 миллион доллар эвазига, замонавий электропоездлар олиб келамиз”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Сирдарёда 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси қурилади

Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Албатта, келгуси йилларда яратиладиган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига, вилоятда электр энергиясига бўлган талаб ҳам кескин ошади.
Бу борада, ўтган йили Туркиянинг “Cengiz enerji” компанияси билан 150 миллион доллар инвестиция эвазига, Ховосда 220 Мегаваттли буғ-газ электр станцияси ишга туширилди.

Шу йилнинг ўзида Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида Саудия Арабистонининг “Acwa power” компанияси томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар сармоя ҳисобига, яна 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, келгуси икки йилда Франция, Япония ва Қатар компаниялари консорциуми томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар инвестиция киритилиб, қўшимча 1,5 минг Мегаваттли замонавий иссиқлик электр станцияси барпо этилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз Шавкат Мирзиёев

Педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида ривожлантирамиз.

Келгуси ўқув йилидан:

— бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
— магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
— кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.

Пировардида, 2030 йилга бориб боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам фақат ва фақат олий маълумотли бўлади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади

Сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ёшларни талабаликка қабул қилиш тизимини ўзгартиришга оид режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Энди ёшларимизнинг мактабда ўқиган баҳоларини ҳам инобатга олиш амалиётини йўлга қўямиз.

Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади ва унинг натижаларига қараб олийгоҳ, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш имкониятига эга бўлади.

Хабарингиз бор, хорижий тиллардан халқаро сертификати бор абитуриентларга чет тили бўйича имтиҳон топширмаслик имтиёзини берган эдик.

Энди, бу имтиёзни математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро тан олинган сертификати бор ёшларга ҳам татбиқ этамиз”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Корхоналарнинг ўзига зарур кадрларни тайёрлаш учун ажратган грант маблағлари солиқ базасига киритилмайди — Шавкат Мирзиёев

“Бундан ташқари, давлат грантлари билан бир қаторда, иш берувчилар ва олийгоҳлар томонидан грантлар бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Мисол учун, йилига 100 миллиард сўм “оборот” қилаётган корхона ўзига зарур 30 нафар ёш мутахассис учун грант ажратса, йилига ўртача 300 миллион сўм харажат қилади. Фаолият турига қараб, корхоналар ушбу харажати доирасида 30-35 миллион сўм солиқ тўлаши керак.

Энди, корхоналар ва олийгоҳларнинг ушбу мақсадларга йўналтирган маблағлари солиқ базасига киритилмайди.
Шунда, иш берувчилар ўртасида иқтидорли ёшларни жалб қилишга кураш, олийгоҳларда сифат учун рақобат кучаяди”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ҳар йили 5 минг нафар профессор-ўқитувчиларимиз тажриба алмашиш учун хорижга юборилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Ушбу мақсад учун 2030 йилга қадар 50 миллион доллар йўналтириш режалаштирилмоқда.

“Шунингдек, ҳар йили 200 нафар ёш олимларимизни, кейинчалик олийгоҳларга қайтиб дарс бериш шарти билан, хорижий илмий ташкилотларда диссертация ёқлашга жўнатамиз.

Олийгоҳларнинг Илмий кенгашларига дунёнинг нуфузли олийгоҳларидан етакчи профессорларни жалб қилиш вақти келди”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси 25 фоизга қисқартирилади, лекин иш ҳақи камайтирилмайди — Шавкат Мирзиёев

Профессор-ўқитувчилар шароитларини янада яхшилаш бўйича ислоҳотларни давом эттирамиз.

Масалан, бугунги кунда оддий ассистент ўқитувчининг йиллик ўртача ўқув юкламаси 1 минг соатдан ошади. Бундай кўп юклама билан ўқитувчи қачон илм қилади, қачон ўз устида ишлайди?

Шу боис, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси 25 фоизга қисқартирилади ва уларнинг илмий фаолият билан шуғулланиши учун қўшимча шароитлар яратилади. Энг муҳими, бунда уларнинг иш ҳақи камайтирилмайди.

Ўз йўналиши бўйича халқаро тан олинган касбий сертификатларга эга бўлган ўқитувчиларга қўшимча устамалар белгиланади.

Шунингдек, бундай сертификати бор амалиётчиларга дарс бериш учун магистрлик дипломи талаб этилмайди”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ҳудудларимизда қурилаётган уйларнинг 25-30 фоизи профессор-ўқитувчиларга имтиёзли шартларда берилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

Шунингдек, номзод яна бир таклифни ўртага ташлади.

“Яна бир таклифим бор. Олийгоҳларда узоқ йиллар ишлаб, илмий мактаблар яратган профессор-ўқитувчилар номини шу даргоҳдаги кафедра, лаборатория, кутубхона, аудитория ва ўқув биноларига бериш амалиётини жорий қилсак, нима дейсизлар?”, — деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали