O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
31.1K photos
3.38K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Мактаб инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этамиз ва унга ҳар йили 1 миллиард доллардан маблағ ажратамиз — Шавкат Мирзиёев

“2030 йилга қадар, янги мактаблар барпо этиш ва бор қувватларни ошириш ҳисобига, қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратишни режа қилганмиз (ҳозирда 5,2 миллион ўқувчи ўрни мавжуд).

Бунда, жорий йилда “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастурини бошлаймиз.

Бунинг учун, янгиМактаб инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этамиз ва унга ҳар йили 1 миллиард доллардан маблағ ажратамиз.

Мазкур Жамғарма маблағлари ҳисобидан 170 та янги мактаблар қурилади, 3 минг 210 таси реконструкция қилинади. Натижада, қўшимча 1 миллион 400 минг ўқувчи ўрни яратилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади

Бухоролик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хусусий таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида маълумот берди.

“Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади.

Тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил этиш учун олинадиган кредитнинг 14 фоиздан ортган қисми қоплаб берилади.

Хусусий мактабларда муаллимлар учун талаблар давлат мактаблари билан бир хил бўлади. Шу орқали, мактабларда ўқувчилар сони 35 нафардан кўп бўлган бирорта синф қолмайди (ҳозир 37 мингта бундай синф бор).

Умуман, ҳозирги вақтда хусусий мактабларда мавжуд 85 минг ўқувчи ўрнини 2030 йилга қадар камида 400 мингтага етказиш бўйича барча шароитларни яратиб берамиз”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
2030 йилга қадар барча мактабларда Президент мактаблари ўқув дастури ва методикалари жорий қилинади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Жумладан, юқори синфда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларини чуқурроқ ўқитиш йўлга қўйилади. Келгуси етти йилда барча мактабларга “тил эгалари” бўлган ўқитувчиларни олиб келамиз. Бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилади.

Педагогика олийгоҳларининг ўқув дастурлари ҳам, Президент мактабларидаги ўқитиш ва баҳолаш услубларига мослаштирилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади — Шавкат Мирзиёев

“Илғор технологияларни биладиган, дарс бериш ва ўқувчилар билимини баҳолашда янгича ёндашадиган муаллимларни қўллаб-қувватлаймиз.

Энди, муаллимларнинг нафақат билими, балки малака ва маҳоратини ҳам баҳолаб, малака сертификатини бериш тизими жорий этилади.

Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади (ҳозирда энг юқори устама 40 фоиз).

Умуман, келгуси етти йилда муаллимларнинг ойлик маоши 2 карра оширилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Мактаб ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси камайтирилади — Шавкат Мирзиёев

Бухоролик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев педагогларни қўллаб-қувватлашга оид режалари ҳақида сўзлаб берди. Жумладан:

“Муаллимларнинг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, уларнинг кўп йиллик иш стажи учун илк бор устама ҳақи тўлаш тизими жорий этилади.

Бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариники 20 соатдан 18 соатга туширилади.

Бу орқали, тўлиқ ставкада ишламаётган жами 150 минг нафар муаллимнинг ойлиги ўртача 30 фоизга оширилади.

Ўқитувчиларга ҳар йили сиҳатгоҳларда соғлиғини тиклаши учун имтиёзли йўлланмалар берилади. Шунингдек, ҳар йили 1 минг нафар муаллим стажировка ўташ учун хорижга юборилади”, — деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бухоро вилоятида иқтисодиётга 60 трлн сўмдан зиёд хусусий инвестициялар киритилиб, 10 мингга яқин янги лойиҳалар ишга туширилди.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келгуси етти йилда Бухорода 1,5 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилиб, 60 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашди.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев 20 июня провел встречу с избирателями Бухарской области.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали