O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.81K subscribers
29.4K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Халқ манфаатлари қонунларда акс этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14398

Фракция йиғилишида дастлаб “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Депутатлар мазкур қонуннинг O'zLIDeP учун аҳамиятли жиҳатларига тўхталиб, партия тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли муҳофаза этишни таъминловчи қонунчилик меъёрлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш тарафдори эканини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2022 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам кўриб чиқилиб, фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Тарбиячилар иш ҳақи ставкалари ўқитувчилариникига тенглаштирилади

Президент мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Юқори синфларда фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилади. 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани татбиқ этилади. Янги ўқув йилидан информатика фани 1-синфдан ўргатилади.

Педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади - ишга кираётган педагог 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлаб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.

Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланиши мумкин.

Тарбиячиларнинг иш ҳақи ставкалари 2024 йил 1 июндан мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Ҳудудларда “Директорлар кенгаши” ташкил этилади. Кенгаш тавсияси билан очиқ танлов асосида директорлар тайинланади.

Хусусий мактабларни ташкил қилишда қўйилган талаблар енгиллаштирилади.

O'zLiDeP расмий канали
23 МАЙ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14397

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда партиянинг барча қуйи бўғинларидан сайланган делегатлар қатнашди.

#uzlidep #saylov2023 #konferensiya

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ O'zLiDePнинг барча ҳудудий кенгашлари томонидан сайловчилар имзосини йиғиш тадбирлари қизғин давом этмоқда

👉 Имзо тўплаш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилинмоқда.

Тадбирлар бошланғич партия ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, йирик корхоналар, очиқ майдонларда ўтказиляпти.

Аҳолининг барча қатламлари вакиллари ўз ихтиёри билан, кўтаринки кайфиятда, энг муҳими, зиммаларидаги бурч ва масъулиятни чуқур англаган ҳолда номзоднинг сайловда иштирок этишига хайрихоҳлик билдирмоқдалар.

❗️ Имзо тўплаш тадбирлари барча худудларда давом этмоқда.

#uzlidep #saylov2023 #imzo

O'zLiDeP расмий канали
Вилоят конференциясига делегатлар сайланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14394

O‘zLiDeP туман кенгашининг конференциясида партия масъуллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, делегатлар, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.

#uzlidep #saylov2023 #konferensiya

O'zLiDeP расмий канали
Пахтаободлик партия фаолларидан делегатлар сайланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14395

Айни пайтда Пахтаобод туман кенгаши таркибида 59 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб боради. Улар ўз сафига 6 602 нафар аъзони бирлаштирган.

#uzlidep #saylov2023 #konferensiya

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В настоящее время сбор подписей в поддержку выдвинутого от партии кандидата активно проводится при участии представителей всех региональных отделений УзЛиДеП, депутатов, членов ППО и активистов.

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Паркент тумани Кенгаши конференцияси бўлиб ўтди. Унда вилоят конференциясига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Айни пайтда туман Кенгаши таркибида 4700дан зиёд аъзолар ва 43та БПТ мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу таянч бўғинларининг барчасида Президент сайловини уюшқоқлик билан ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунингдек, партия Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги конференцияси ҳам бўлиб ўтди. Унда партиянинг барча қуйи бўғинларидан сайланган делегатлар қатнашди. Айни пайтда ўз сафида 12 800дан зиёд аъзони бирлаштирган партия Самарқанд шаҳар кенгашида салкам 154та БПТ мавжуд.

❗️Ушбу икки ҳудудда бўлиб ўтган конференцияларда вилоят партия ташкилоти конференциясига делегатлар сайлаб олинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #konferensiya #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” доирасида
2017-2023 йилларда давлат ва жамият бошқарувида тизимли ислоҳотлар натижалари муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #pressklub

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутатлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштириш ҳамда «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини муҳокама қилди (22.05.2023)

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Масъулият янада ошади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14402

O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши сайловолди муҳим тадбирлардан бири – туман, шаҳар конференцияларини белгиланган муддатларда ўтказди.

#uzlidep #konferensiya #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали