O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.42K subscribers
30.1K photos
3.25K videos
53 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🗓 12 МАЙ — ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ

Жаҳонда ҳар йили 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

#uzlidep #bugungikun

O'zLiDeP расмий канали
Хитой тажрибаси асосида алоҳида дастур амалга оширилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14354

Умуман олганда, йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигини халқчил тизимга айлантириш, 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни бевосита маҳалланинг ўзида йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилдики, бу аҳолини тайинли ишли қилиш, уларнинг даромад манбаини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV мажлиси бўлиб ўтди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14355

Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.

#uzlidep #siyosiykengash

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV мажлиси бўлиб ўтди

Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #siyosiykengash

O'zLiDeP расмий канали
14 МАЙ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
🏆 Боксчиларимиз Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада тарихий натижа қайд этди

Пойтахтимиз мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида спортчиларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлишди.

Шубҳасиз, бу билан ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, шу пайтгача боксчиларимиз ҳеч бир жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва умумий ҳисобда 9 та медални қўлга киритишмаган эди.

Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

🥇Олтин медаль:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халоков
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
+92 кг: Баҳодир Жалолов

🥈Кумуш медаль:
-54 кг: Ойбек Жўраев
-71 кг: Саиджамшид Жафаров

🥉Бронза медаль:
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов

O’zLiDeP жамоаси мазкур жаҳон чемпионатида қайд этилган тарихий натижа билан спортчиларимизни, миллионлаб мухлисларимизни самимий қутлайди!

@uzlidep
15 МАЙ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
🗓 15 май жаҳон миқёсида Халқаро оила куни (International Day of Families) ҳисобланади.

➡️ Ушбу сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга кўра, 1994 йил 15 майдан мунтазам нишонланиб келинади.

👉Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғри сида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.

❗️ Халқаро оила кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

#uzlidep #bugungikun

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP Марказий сайловолди штабининг йиғилиши бўлиб ўтди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14356

Йиғилишда O‘zLiDePнинг Марказий ва ҳудудий кенгашлардаги сайловолди штабларининг асосий вазифалари белгилаб олинди.

#uzlidep #saylovoldishtabi

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиняпти.

Хусусан,

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижара ва лизинг муносабатларини тартибга солишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Маъмурий жарималарни ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида Шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги;

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари фаолияти билан шуғулланганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини мақбуллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиняпти. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига…
🔴 #LIVE

Метрология хизматларини кўрсатишда хусусий сектор жалб қилиняпти

Йиғилишда депутатлар томонидан «Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси метрология хизматларини кўрсатиш соҳасида хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда бу борадаги давлат ташкилотларининг экскулюзив ҳуқуқларини бекор қилиш орқали соҳада мавжуд монополияни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасида ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан кўрсатилишига рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа билан ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати Ҳукумат томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Депутатларнинг баҳс-мунозараларидан сўнг мазкур қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқариб турилди. #uzlidep #fraksiya O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Маъмурий жарима миқдори ундирилиши лозим бўлган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда

Фракция мажлисида “Маъмурий жарималарни ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси орқали Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган маъмурий жарималарнинг ўз вақтида ундирилмаганлиги юзасидан Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жарима миқдори ундирилиши лозим бўлган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада соҳада турли суистеъмолчиликларнинг олдини олиниш мақсадида Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий жарима қўллаш ваколатига эга бўлган шахслар доираси аниқ кўрсатилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
❗️1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.

Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағлар ҳисобидан:

- камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади;

- тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан:

- камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

- камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

- 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан:

- улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

- уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

- барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

- божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP қуйи бўғинларида туман конференцияларига делегатлар сайланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14358

БПТ раиси Хуршид Бердиевнинг эътироф этишича, жамият ишчи-хизматчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш борасидаги ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

#uzlidep #BPT #delegat

O'zLiDeP расмий канали