O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.37K subscribers
30.1K photos
3.25K videos
53 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Ҳисоботга кўра рақамли иқтисодиётни асосий "драйвер" соҳага айлантириш мақсадида "Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш дастури" тасдиқланди. Дастур доирасида сунъий интеллект технологияларини…
🔴 #LIVE

Йиғилишда O'zLiDeP сайловолди дастурининг яна бир муҳим йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил қилиб ўтилди.

Давлат дастурида қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Унга кўра, 750 мингта янги деҳқон хўжаликларини тадбиркорга, ер эгасига айлантириш, бунинг ҳисобига қишлоқларда ижтимоий муаммолар, аввало, ишсизлик ва камбағаллик масаласини ҳал этиш ишларини давом эттириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ кенг қамровли ишлар олиб борилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Йиғилишда O'zLiDeP сайловолди дастурининг яна бир муҳим йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил қилиб ўтилди. Давлат дастурида қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар…
🔴 #LIVE

Фракция аъзолари Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни ижобий баҳолади. Юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида Давлат дастурида белгиланган масалалар ижроси тўлиқ таъминлангани, мамлакатда бўлаётган ўзгаришлар сабабли тадбиркорлар сафи кенгайиб, аҳолининг аксарият қисми шу соҳада меҳнат қилаётгани таъкидланди.

Муҳокамалар давомида Давлат дастурининг ижроси юзасидан қатор саволлар берилди. Депутатлар томонидан кўтарилган барча саволларга тегишли вазирликлар масъуллари атрофлича жавоб қайтарди.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг Давлат дастурининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Туризм — мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14351

Ушбу соҳага бу даражада катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки бу соҳа аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишда муҳим ўрин тутади. Яъни туризм орқали топилган даромаднинг 30 фоизи одамларга иш ҳақи сифатида берилади, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмайди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2023 йил биринчи чоракдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP фракцияси йиғилишида Давлат дастурининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маъқулланди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
11 МАЙ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Ўтган йили 1 миллион нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилди

Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

Йиғилишда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, янги иш ўрни яратишга рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилди,

Таъкидланишича, энди Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.

Жорий йилда оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилаяпти.

Шунингдек, йиғилишда кредит ва субсидияларни ҳар бир камбағал оилага алоҳида ёндашув асосида тақдим этиш таклифи билдирилди.

#uzlidep #kambagallikniqisqartirish

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14352

Ёшлар парламенти аъзоларининг биринчи йиғилиши Тошкент шаҳрида 11-12 май кунлари ўтказилмоқда.

Учрашув давомида сиёсий партия фаолияти, йўналишлари, асосий вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Ёшлар парламентига O‘zLiDeP ёшлар гуруҳи раҳбари этиб Собитов Отабекхўжа Йўлдош ўғлининг номзоди сайланди ҳамда Ёшлар парламенти аъзоларининг биринчи йиғилишига таклиф киритилди.

O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига улкан зафарлар тилаган ҳолда Партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорларнинг банкдаги пулини олиб қўйганлик учун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Президент томонидан имзоланган янги қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ,3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар
кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Қонун уч ойдан сўнг кучга киради.

#uzlidep #tadbirkolik

O'zLiDeP расмий канали