O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ёшлар – мамлакат келажаги

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14282

Барно Мирзамова ўз сайлов округида аҳоли билан мулоқот ўтказмоқда.

Унинг галдаги учрашуви Уйчи туманидаги 2-касб-ҳунар мактабида бўлди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Инсон қадридан баланд бойлик йўқ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14292

Аввалги ўзгартишларнинг деярли барчаси давлат қурилиши ва бошқарувига, хусусан, парламент ва Президент фаолиятига, ҳукумат ишлари ва сайлов тизимига тааллуқли бўлган. Янги Ўзбекистон Конституциясига таклиф этилган қўшимчаларнинг ярмидан кўпи эса инсон қадрини улуғлаш ва унинг ҳуқуқларини таъминлаш, эркин яшашини кафолатлаш билан бевосита боғлиқлиги билан ажралиб туради.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Хизматга туҳмат бўлмаслиги керак

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14293

Тиббиёт соҳасида ана шундай кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётган бир пайтда шифокорларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларининг учраб туриши жуда ачинарли ҳолдир.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
22 АПРЕЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Партия етакчиси Зафарободда корхона ишчи-ходимлари билан мулоқотда бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14305

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида бўлиб, тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида мулоқот қилди.

CHELEBI TEXTILE” тикув фабрикасида уч сменада иш ташкил қилинган бўлиб, 300 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Тайёрланаётган маҳсулотлар асосан хорижга экспорт қилинмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Янги таҳрирдаги Конституция – эртамиз ва эркимизнинг ишончли кафолати

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14285

Тошкент кимё халқаро университети Наманган филиалида шу мавзуда ёшлар билан тарғибот тадбири ташкил этилди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлик фаолияти кафолатланяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14294

Кейинги йилларда, масалан, мен туғилиб ўсган Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида қандай қувонарли туб ўзгаришлар рўй берган бўлса, барчасида, ҳеч шубҳасиз, маҳаллий тадбиркорларнинг муносиб ҳиссаси бор. Қонун лойиҳаси муҳокамаси даврида улар томонидан билдирилган ёки дил тубида анчадан бери ташвишга солиб келаётган қатор таклиф ва мулоҳазалар янгиланаётган Конституция нормаларида, бир қатор боб, бўлим ва моддаларда ўз аксини топаётганидан улар бугун ниҳоятда мамнун.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Халқнинг сўзи ва ҳуқуқлар алифбоси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14295

Мулоҳазаларни аниқ мисоллар орқали асослашга уриниб кўрайлик: масалан, янги таҳрирдаги лойиҳанинг 28-моддасини олайлик. Олти қисмдан иборат бу моддада қатъий белгилаб қўйилаётган меъёрлар сизу бизнинг ҳаётимизга қай даражада дахлдор эканлигини тўғри англаб олишимиз учун етук мутахассис ё олий маълумотли бўлиш шарт эмас. Ўқиймиз: “Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан белгиланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади”. Кўриб турганингиздек, ҳаммамизга тушунарли ойдек равшан қоида, тўғрими?

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP вакиллари юртдошларимизни эркимиз кафолати учун овоз беришга чақирди

Марҳамат туманида очиқ осмон остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазму-моҳиятига бағишланган йирик тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил видеолавҳада 👆

@uzlidep
Ахборотсиз яшаш қийин

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14290

Шу маънода янгиланаётган Конституциямизнинг амалдаги 29-моддасига “Ҳар ким интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга” деган қўшимча норма киритиш таклиф этилаётгани айни муддаодир. Чунки атрофдаги воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот олишга доимий зарурат мавжуд бўлиб келган. Масалан, инсониятнинг илк тарихи даврида заҳарли ўсимликлар, хавфли ҳайвонлар ва бошқалар ҳақидаги билимларни ўзлаштириши одамлар учун омон қолишнинг калити эди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Мирзаобод тажрибаси: меҳр берсанг томорқа – катта даромад манбаи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14301

Актам Хаитов бошчилигида Мирзаобод тумани “Янги йўл” МФЙда томорқадан самарали фойдаланиш, деҳқончиликда машҳур ушбу туман тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Кафтдек томорқа – катта даромад манбаи” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар аввалида Актам Хаитов конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда ёшларга оид қатор нормалар ўз аксини топаётганини алоҳида эътироф этди.

“Янги йўл” МФЙ Янги замин кўчасида истиқомат қилувчи Асомиддин Норқулов 20 сотих томорқасида саримсоқпиёз, кўкатлар, помидор, бодринг, картошка, мевали ва манзарали дарахтлар етиштиради. Қарийб 10 йиллик тажрибага эга бу миришкор маҳсулотларини ички бозорда сотади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Ҳамма ҳам юристмас, лекин ҳуқуқимизни билишга барчамиз ҳақлимиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14296

Қонун ва кодекслар тили мураккаблиги боис уни тушунишда муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бир нормани ҳуқуқшуносларнинг ўзи ҳар хил талқин қилган ҳолатлар ҳам учрайди ҳатто. Айни бир маъмурий ёки жиноий иш юзасидан дастлабки суд чиқарган ажрим кейинги суд томонидан ўзгартирилиши фикримиз далили бўлиши мумкин. Энг қизиғи, бундай ҳолатлар табиий жараён, яъни ҳақиқат баҳсларда юзага чиқиши билан оқланади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Конституция – халқ Конституцияси

Зарбдор туманида O‘zLiDeP  Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан “Конституция меники, сеники, бизники, барчамизники!” шиори остида эвент тадбир ташкил этилди.

@uzlidep
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14289

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламлари орасида тарғиб қилишга қаратилган ташвиқот тадбирларнинг навбатдагисини Тошкент туманидаги туман хотин-қизлар маслаҳатчилари билан ўтказди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали