O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
30.9K photos
3.35K videos
59 files
15.5K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLiDePда Ёшлар парламентига сайловнинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13952

Республика босқичига тавсия этилган ушбу ёшларнинг 8 нафари тадбиркор, 66 нафари талаба, 13 нафари маъмурий бошқарув идоралари ходими, 24 нафари жамоат ташкилотлари вакили, 9 нафари эса бошқа соҳа вакилларидан ташкил топган.

Ва ниҳоят бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида барча вилоятларнинг саралаш босқичидан ғолибликни қўлга киритган энг иқтидорли ёшлар Республика босқичида ўзаро беллашмоқдалар.

Сайловнинг республика босқичида партиянинг масъул вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоларидан таркиб топган Ҳакамлар хайъати номзодларни шаффоф, одилона баҳолаб боришмоқда.

Икки кун давомида республика босқичи қатнашчилари ўзларининг сайловолди дастури, унинг мақсад ва вазифаларини тақдимот орқали кўрсатишади, шунингдек номзодлар низом талабларига мувофиқ савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилади.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
17 ФЕВРАЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Олима аёлларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13953

Хотин-қизлар раҳбарлигида 2021 йилда умумий қиймати 160,1 млрд. сўмлик 109 та, 2022 йилда умумий қиймати 109,4 млрд. сўмлик 79 та илмий лойиҳа молиялаштирилган.

Ҳозирги кунда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хотин-қизлар раҳбарлигидаги умумий қиймати 268,4 млрд. сўм бўлган 186 та илмий лойиҳалар устида илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида 6 нафар академик, 514 нафар фан докторлари ва профессорлар, 4780 нафар фан номзодлари ҳамда доцентлар, минглаб ёш тадқиқотчилар, катта илмий изланувчи ходималар фаолият кўрсатмоқда.

#uzlidep #OlimaAyollar

O'zLiDeP расмий канали
❗️Энди маҳаллалар маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уни муҳокама қилишда иштирок этади

Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Президент фармони лойиҳасига кўра, жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш мақсадида ушбу тартиб жорий этилмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳаллани молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.

Махаллаларда “Тадбиркорлар кенгашлари”и ташкил этилиб, уларнинг мақоми ва вазифалари белгиланади.

💻 Президент фармони лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш:
https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

❗️Муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаймиз.

#uzlidep #DavlatDasturi

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP етакчиси ва депутатлар талаба ёшлар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13959

Давра суҳбати давомида университет префоссор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшларининг бир қатор таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

#uzlidep #Yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Эл дардига дармон

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13954

Ғузор туманидаги Хумдон қишлоғида яшовчи ногиронлар Марҳабо Сайитова ва Нарвай Тоировга депутат ташаббуси билан замонавий уй бунёд этилди. Шунингдек, яна 5 та оила ҳам депутат кўмагида янги бошпанали бўлишди.

Шуҳрат Аслановнинг ташаббуси билан Ғузор ва Деҳқонободда “Малака ошириш бўйича ўқув марказлари” ташкил этилди.

Жонкуяр депутатнинг сайлов округи ҳудудидаги оилалар фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш ишлари ҳам талаб даражасида эмасди.

Шерали, Даштобод, Янгиҳаёт, Янгикент, Тошгузар, Тенгдош, Нурафшон, Мевазор, Истиқбол, Файзобод, Эшонқудуқ ва Қоракўл маҳаллалари ҳудудларида ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган оилаларнинг ҳолларидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб келинмоқда.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар дадил бўлса...

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13955

Бугун қабул қилаётган тўғри қароримиз эртанги кун учун барқарорликни таъминлашга хизмат килади. Шундай экан, Тошкент шаҳридаги мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун, аввало, депутатлар, фаоллар намуна бўлиши лозим.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
⚡️Долларининг расмий курси пасайди

USD 11 342,00 сўм (–11,95)
RUB 152,11 сўм (+0,15)
EUR 12 064,49 сўм (–85,37)

#uzlidep #kurs

O'zLiDeP расмий канали
Ер участкаларини хусусийлаштириш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13970

2022 йилнинг бошидан бугунги кунга қадар “Ерелектрон” ахборот тизимига жами 90,8 мингта (5 827 гектар) бўш ер участкалари бўйича таклифлар киритилиб, шундан 59,1 мингтаси (3 589,7 гектар) 1,71 трлн сўм бошланғич нархда аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион савдоларида бошланғич нархи 695,6 млрд сўм бўлган 14,9 мингта (1 304,5 гектар) ер участкалари 1,11 трлн сўмга сотилган ва 614 млрд сўм тўловлар амалга оширилган. Қолган маблағларни бўлиб тўлаш бўйича жараёнлар олиб борилмоқда.

“Yerxususiylashtirish” ААТда ер участкасининг кадастр рақами билан биргаликда унинг локацияси орқали аниқ координаталарини белгилаш, иқтисодий жиҳатдан жозибадорлиги паст бўлган ерларни аукционга чиқариш ҳолатлари мавжудлиги, электрон платформаларнинг мураккаблиги, айниқса, тарғибот ва ташвиқот ишлари тўғри йўлга қўйилмагани айтилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди - Президент Шофиркон туманидаги тикувчилик корхонасига борди

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида Шофиркон туманидаги “Бухара Азтекс” тикувчилик корхонасига борди.

Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди. Қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар, кластер тизими натижасида бу ерда ҳам саноат пайдо бўлди. Ҳозир биргина пахтадан ип, калава, мато, тайёр кийимлар, чигитдан ёғ, совун, озуқа ва бошқа ўнлаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бу ерда пахта етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашнинг тўлиқ занжири йўлга қўйилган. Шу боис маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоизга етган.

Лойиҳанинг қиймати 8,7 миллион доллар.

Корхонада йилига 16 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхона томига қуёш панеллари ўрнатилган. Президент бу каби замонавий корхоналарни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.

#Prezident #uzlidep

O'zLiDeP расмий канали